05:12 msk, 26 Апрель 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Замонавий Британияда Ҳизбут-Таҳрир

04.04.2007 23:56 msk

Юлия Устинова

Суратда: “Ҳизбут-Таҳрир” партиясининг спикери Имрон Воҳид (Imran Waheed)

Бу мақоланинг оригинали инглиз тилида ёзилган ва хорижий академик фан талабларига мувофиқ равишда янги диний ҳаракатлар ижтимоиёти бўйича эссе шаклида битилган. Қуйидаги иш мазкур тадқиқотнинг қисқартирилган таржимаси бўлиб, баён ва матн услубининг қуруқлиги ҳам шу билан изоҳланади. Бундан ташқари, бу ерда социологик таҳлилнинг ўзи ҳам минимумга туширилган. Мақола замонавий Британиядаги Ҳизбут-Таҳрир мафкураси ва фаолияти ҳақидаги қисқа кириш шарҳидан иборат. Унинг муаллифи Лондон Қироллик Коллежи магистранти Юлия Устиновадир.

* * *

Ҳизбут-Таҳрир партияси 1953 йили Қуддусда Тақиюддин Набаҳоний (Taki ud-Din an-Nabahani) томонидан тузилган. Унинг ғоялари Яқин Шарқ араб ўлкаларида, Марказий Осиёда, Россия ва Европа давлатларида, жумладан, Буюк Британия ва Германияда тарқалган. Ҳаракат асосчи вафотидан сўнг партия раҳбарлиги фаластинлик шайх Абдул Қадим Заллумга (Sheikh Abdul Qadim Zallum) ўтган. Буюк Британияда партия биринчи марта 1988 йилда яҳудийлар минган учоқни эгаллаб олиш нияти ҳақидаги очиқ баёнотлардан кейин ўзига эътибор жалб этган. Кейинчалик партия Лондонда бир қанча конференциялар ва намойишлар уюштирган. Натижада ҳаракат ёмон ном чиқарган ҳамда Талабалар ва университетлар миллий кенгаши томонидан таъқиқланган.

Ҳозирги пайтда спикер Имрон Воҳид (Imran Waheed), ижроия комитети аъзоси Абдул Воҳид (Abdul Waheed) ва бошқалар партия раҳбари бўлиб ҳисобланадилар. Ҳизбнинг фаолроқ тарафдорлари номи партиянинг расмий сайтида кўрсатиб қўйилган.

Ҳизбут-Таҳрирнинг асосий мақсади шариат қонунларига асосланган ҳалифалик ўрнатиш бўлиб ҳисобланади. Партия аъзолари 1924 йили Камол Отатурк томонидан йўқ қилинган Усмонийлар империясини охирги исломий ҳалифалик, деб ҳисоблайдилар. Собиқ империя ҳудудида миллий давлат ташкил этилиши партия томонидан Ғарб истилоси ўлароқ баҳоланади.

Маълумотлар махфий тутилгани боис Ҳизбут-Таҳрирнинг умумий тузилиши ноаниқлигича қолмоқда. Умуман олганда, партия вилоятларга бўлинади. Буюк Британияда партиянинг маҳаллий тармоғи мустақил равишда ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқига эга. Бунинг устига, бошқарув ваколатларига эга бўлган ижроия комитети ҳам мавжуд. Комитет ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган сайловлар натижасига кўра шакллантирилади ва унда мазкур вилоятдаги партия аъзоларининг ҳаммаси иштирок этади.

Партия ташкилотга аъзо бўлиш учун махсус талаблар мавжуд эмаслигини билдиради: уларга кўра, бунинг учун мусулмон бўлиш ҳамда партия мафкураси ва вазифаларини маъқуллаш кифоя. Шунга қарамай, аъзоликка номзод бўлмиш кимсанинг ҳаракат иши, тузилиши ва мақсадлари ҳақида тасаввурга эга бўладиган “индоктринация” даври уч йилгача чўзилиши мумкин. Партия оддий аъзоларининг сони партиянинг бошқа аъзоларига ҳам маълум эмас. Бироқ Британиядаги партия лидерлари ва етакчи арбобларининг номи маълум ҳамда расмий веб-сайтларда санаб ўтилган. Улар жон деб интервью берадилар, турли учрашувлар уюштирадилар ҳамда илмий семинарлар ва анжуманларда бажонидил иштирок этадилар.

Партия тимсолининг яратилишига оммавий ахборот воситалари катта таъсир кўрсатадилар. Умуман олганда, янги диний ҳаракатлар (ЯДҲ) диний ва сиёсий саҳнада пайдо бўлган онданоқ улар оммавий ахборот хизматлари диққат марказида бўладилар.

Бошқа кўпчилик ЯДҲ каби Ҳизбут-Таҳрир ҳам замонанинг сиёсий ва ижтимоий воқелигига қарши норозилик билдиради. Уларнинг асосий танқид объекти олиб бораётган сиёсатлари шариат қонунларига мос келмайдиган кўплаб мусулмон ўлкаларининг ҳукуматлари бўлиб ҳисобланади. Партия жамиятда ўз ғояларини тарқатиш учун варақалар ва китоблар, кассеталар ва дисклар, матбуот ва электрон нашрлардаги мақолалар, илмий семинарлар ва телекўрсатувларда иштирок этиш каби турли ахборот ресурсларидан фойдаланади. Бундай муносабат партиянинг ўта мослашувчанлигини кўрсатади: у ўз ғояларини фақат Буюк Британиядагина эмас, Яқин Шарқнинг мусулмон ўлкаларида ҳам тарқатиш учун демократик тизимларга хос бўлган ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланиб келади.

Фойдаланилган ишоратлар:

1. Abedin, M. ‘Inside Hizb ut-Tahrir: An interview with Jalaluddin Patel, Leader of Hizb ut-Tahrir in the UK’, Spotlight on Terror, Issue 8 (2), August 2004 // http://jamestown.org/terrorism/news/article.php?issue_id=3045

2. Baran, Z. (ed.) ‘The Challenge of Hizb ut-Tahrir: deciphering and combating radical Islamist ideology’, The Nixon Center conference report, Ankara, Turkey, September 2004. // http://www.nixoncenter.org/Program%20Briefs/PB%202004/confrephiztahrir.pdf

3. Barker, E. New Religious Movements: a practical introduction. London: HMSO, 1989.

4. Barker, E. ‘New Religious Movements: their incidence and significance’, in Wilson, B., Cresswell, J. (eds.) New Religious Movements: challenge and response. London: Routledge, 1999, pp.15-31.

5. Bassam, T. The Challenge of fundamentalism: political Islam and the new world disorder. University of California Press, 1998.

6. Bassam, T. Islam between culture and politics. 2nd ed. Harvard University. Palgrave Macmillan, 2005.

7. Bromley, D. ‘New Religious Movements’, in Swatos, W. Jr. (ed.) Encyclopedia of Religion and Society // http://hirr.hartsem.edu/ency/NRM.htm

8. Burrel, R. M. (ed.) Islamic fundamentalism. Papers read at the seminar held at the School of Oriental and African Studies, University of London on March 10th, 1998. Royal Asiatic Society, 1989.

9. Hizb ut-Tahrir Britain // http://www.hizb.org.uk/hizb/index.php

10. Investigating Hizb ut-Tahrir. 2006 // http://www.bbc.co.uk/blogs/theeditors/2006/11/investigating_hizb_uttahrir.html

11. Maher, Sh. ‘Modes and methods: how Islamist groups operate in modern Britain’, New Religious Movements and Politics: XXXVII INFORM seminar. London School of Economics and Political Science, London, 25 November 2006.

12. Paraipan, M. Hizb ut-Tahrir: An interview with Imran Waheed // www.worldpress.org/Europe/2146.cfm, 2005.

13. Siddiqui, M. ‘The doctrine of Hizb ut-Tahrir’, September 2004 // http://www.nixoncenter.org/Program%20Briefs/PB%202004/confrephiztahrir.pdf

14. Taji-Farouki, S. ‘Islamic state theories and contemporary realities’, in Sidahmed, A. S., Ehteshami, A. (eds.) Islamic fundamentalism. Oxford: Westview Press, 1996, pp. 35-51.

15. The BBC slander of Hizb ut-Tahrir is the latest of many attacks Muslims will face // http://www.hizb.org.uk/hizb/resources/leaflets/the-bbc-slander-of-hizb-ut-tahrir-is-the-latest-of-many-attacks-muslims-will-face.html, 2006.

16. The Duty to Integrate: Shared British Values // http://www.number-10.gov.uk/output/Page10563.asp, 2006.

17. Whine, M. ‘Hizb ut-Tahrir in open societies’, September 2004 // http://www.nixoncenter.org/Program%20Briefs/PB%202004/confrephiztahrir.pdf

18. Wahid, A. Tony Blair and Hizb-ut-Tahrir: “Muslims under the bed”// http://www.opendemocracy.net/debates/article.jsp?id=2&debateId=124&articleId=2740, 2005a.

19. Wahid, A. Hizb-ut-Tahrir’s distinction // http://www.opendemocracy.net/conflict-terrorism/criticism_2755.jsp, 2005b.

20. Wilson, B. Religion in sociological perspective. Oxford: Oxford University Press, 1982.

21. Wilson, B. (ed.) The Social dimensions of sectarianism: sects and New Religious Movements in contemporary society. Oxford: Clarendon Press, 1992.

22. Wilson, B. ‘Introduction’, in Wilson, B., Cresswell, J. (eds.) New Religious Movements: challenge and response. London: Routledge, 1999, pp.1-11.

***

Юлия Устинова – Лондон Қироллик Коллежи магистранти