18:58 msk, 18 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда рухсат этилмаган ҳар қандай диний адабиётни ўқиш маън қилинади

02.04.2007 15:15 msk

Ўз ахб.

Ўзбекистонда бехабарлиги туфайли давлат мафкурасига ёт бўлган диний адабиётни ўқиш ёинки аудио- ва ё видеомаҳсулотни тинглашга/томоша қилишга чоғланган ҳар қандай диндор қамоққа тушиши мумкин.

Бу узоқ қидиришлардан сўнг “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги тасарруфига келиб тушган “Ўзбекистон диний ишлар бўйича Давлат Қўмитаси экспертлик гуруҳи” хулосаси билан танишгач ойдинлашади. Узоқ қидиришлардан сўнг Ўзбекистонда рухсат этилган ва маън қилинган диний-маърифий маҳсулотлар номлари битилмиш расмий рўйхатлардан бири “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги тасарруфига келиб тушди.

Ўзбекистонда сотишга ва тарқатишга рухсат этилган диний мазмундаги маҳсулотлар рўйхатида 568 китоб, 30 мажалла, 46 та аудио-видео кассета ва дисклар бор. Таъқиқланган аудио-видео кассеталар ва дисклар миқдори эса 20 тадир. Мазкур барча адабиёт ва аудио-видео маҳсулотларнинг муаллифлар, ноширлари ва ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистондаги дин арбоблари, фирмалар ва хусусий ширкатлар бўлиб ҳисобланади.

Списки разрешенной и запрещенной в Узбекистане литературы
Ўзбекистонда рухсат этилган ва маън қилинган адабиётлар рўйхати. Саҳифаларни сурат шаклида очиш: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29
Ҳужжатнинг энг охирида Ўзбекистон ҳудудига хусусий тартибда олиб кирилган ва тарқатилган, аммо Дин ишлари бўйича Давлат қўмитасига экспертиза учун тақдим этилмаган диний мазмундаги 118 та видеокассета ва дисклар номи келтирилади.

Мазкур ҳужжатдан мантиқан келиб чиқадики, тақдим этилмиш рўйхатларда йўқ бўлган ҳар қандай бошқа информацион маҳсулот “маън қилинган”, “жамият учун хатарли” ва ш. к. йўсинда талқин қилиниши мумкин. Ўзбекистон фуқароларига мамлакат Конституцияси ва бошқа қонунлар (масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига қаранг) билан ахборот олиш эркинлиги кафолатланган бўлганига қарамасдан, диний мазмундаги материаллар ёйинланиши расмийлар томонидан қаттиқ назорат қилинади.