17:40 msk, 22 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қирғизистон аёллари 8 март байрами муносабати билан эркакларга гул совға қилдилар

06.03.2007 11:18 msk

Герман Ломков (Бишкек)

Депутат парламента Кыргызстана Дамир Оскомбаев. Фото Германа Ломкова (Фергана.Ру)
Қирғизистон парламенти депутати Дамир Ўскўмбаев. Герман Ломков фотоси (Фарғона.Ру)
Фарғона.Ру Қирғизистонлик депутатлар шаънига ҳақоратли сўз айтмаган ялқовларгина қолдилар, шекилли. Буни тушунса бўлади. 2005 йил мартидаги халқ инқилоби айнан парламент туфайли содир бўлганди. Бироқ орадан икки йил ўтиб ҳам ақаевча мерос аввалги халқ депутатлари тимсолида ҳозиргача мамлакат тақдирини ҳал қилишда давом этиб, яшаб келмоқда.

Қирғизистон аёллари ҳам халқ депутатларини ёмон кўрувчиларнинг кўп сонли армиясига ўзига хос равишда қўшилишга қарор қилганлар. 6 март куни эрта тонгда гендер бўйича экспертлар ва Ижтимоий технологиялар агентлигида ишловчи дилбар аёллар Жўғўрқу Кенешнинг (Қирғизистон парламенти) барча эшикларини ишғол қилдилар.

Навбатдаги мажлисга шошаётган, ухлайвериб солқиган парламент аъзоларини эшик олдида кутиб турган аёллар уларнинг олдиларига мафтункор табассум ҳадя этароқ чопиб келишиб, 8 март байрами муносабати билан депутатларга табрикномалар ва гуллар тақдим этдилар.

С праздником, дорогие мужчины! Фото Германа Ломкова (Фергана.Ру)
Байрамингиз билан, қадрли эркаклар! Герман Ломков фотоси (Фарғона.Ру)
“Аёллар давлат ишидаги эркакларни аёллар байрами билан табрикламоқдалар”, - Ижтимоий технологиялар агентлиги томонидан матбуот учун тарқалган эрталабки баёнот мазмуни ана шундай. Депутатларни “Иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий тенглик учун курашда Халқаро бирдамлик куни билан” табрикладилар.

Халқ вакилларининг айримлари аёллар тадбирини ўз қадр-қимматларини ерга уришга уриниш ўлароқ баҳолашиб, гул олишдан бош тортдилар, аммо кўпчилик депутатлар гулларни бажонидил қабул қилдилар.