03:09 msk, 24 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги (сўнгги таҳрир) Қонунининг таҳлили

05.03.2007 22:24 msk

Турсунали Мадаминов

Россия журналистлар уюшмаси Экстремал журналистика маркази эксперти Турсунали Мадаминов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни янги вариантининг таҳлили тайёрланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 2007 йил 15 январида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва тўлиқлашлар киритиш ҳақида”ги Қонунга мувофиқ 1997 йил 26 декабри санаси қўйилган “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонун қисман ўзгартирилган ва тўлиқланган. Олий Мажлис қонун чиқариш палатаси томонидан 2006 йил 28 июнида қабул қилинган ва Сенат томонидан 2006 йил 30 ноябрида тасдиқланган янги таҳрирдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонун матни шу йил 16 январида матбуотда эълон қилинган ва шу кундан бошлаб кучга кирган.

Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг рус тилидаги тўла матни билан Medialaw.ru сайтида таниша оласиз.

Турсунали Мадаминов – тахаллус. Ўзбекистон расмийлари томонидан ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар таъқиб этилиш ҳоллари кўпайгани сабабли экспертнинг ҳақиқий исми ошкор қилинмаяпти

Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг рус тилидаги тўла матнини Document Word (255Kb) форматидаги файл шаклида бизнинг сайтимиздан ола биласиз.

Россия журналистлар уюшмаси Экстремал журналистика маркази

Россия, 119021, Москва, Зубовский хиёбони, 4-уй

Телефонлар: (+7 495) 637-7626, 637-3550, факс (+7 495) 637-7626

Веб-сайт: www.cjes.ru

Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги 2007 йил 15 январида имзоланган Қонунининг янги варианти ОАВга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг тўртинчи версиясидир. Биринчи вариант 1991 йилда қабул қилинганди, тузатишлар киритилган иккинчи вариант 1997 йилда пайдо бўлганди. 2002 йилда цензура дастлаб бекор қилинганидан кейин “ОАВ тўғрисида”ги қонунга янги тўлиқлашлар киритилганди.

2007 йил 15 январида имзоланган “ОАВ тўғрисида”ги Қонун янги вариантининг пайдо бўлишига Ўзбекистон Республикаси расмийларини халоватини бузган қатор омиллар (Ўзбекистон расмийларини глобал Интернет тармоғида танқид қилиш кучайгани ва уни назорат қилиш имконининг йўқлиги, мамлакат маҳдудлиги сабабли фуқароларнинг ижтимоий норозилигидан туғилган диний экстремизм ва террорчиликнинг кучайгани) сабаб бўлган.