10:36 msk, 19 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Бир гуруҳ зиёлилар И. Каримовдан маҳбусаларни озод қилинишини сўрадилар

28.02.2007 10:17 msk

Ўз ахб.

Халқаро зиёлилар вакиллари гуруҳи, жумладан, Андрей Битов, Шавкат Абдусаломов ва Андрей Бабицкий каби таниқли шахслар уч сиёсий маҳбуса – Умида Ниёзова, Мўътабар Тожибоева ва Гулбаҳор Тўраеванинг ҳибсдан озод қилиниши илтимоси билан Ўзбекистон президентига мурожаат қилдилар.

Қуйида очиқ мурожаатнома матнни тўлалигича келтирамиз.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти жаноб Ислом КАРИМОВга

Президент қароргоҳи, Ўзбекистон кўчаси, 43

Тошкент 700163, Ўзбекистон

Fax: + 998 71 139 53 25, president_office@press-service.uz

Кимдан: Халқаро зиёлилар гуруҳидан

Мувофиқлаштирувчи: Bernhard Clasen, Ludwigstr. 14, D-41061 Moenchengladbach, Germany

T.: +49 / 2161 / 2472680; Fax: +49 / 2161 / 2472681; Bernhard@Clasen.net

Сана: 26 февраль 2007 йил

Мавзу: Аёл-маҳбусаларни озод қилиниши ҳақидаги петиция

Ҳурматли Президент Каримов!

Сизга мамлакатингизда кўп муаммоларни ҳал қилиш имкониятига эга киши сифатида мурожаат қилмоқдамиз. Мамлакатдаги ижроия, қонун чиқариш ва суд идораларининг қандай қарор қабул қилишлари Сизнинг сўзингизга боғлиқ. Бугун биз Сизни ўз ҳокимиятингиздан фойдаланиб, инсонпарварлик мақсадларида вазиятга таъсир кўрсатиш – ҳуқуқ ҳимоячилари Умида Ниёзова, Мўътабар Тожибоева ва Гулбаҳор Тўраевага раҳм-шафқат кўрсатишга чақирамиз.

Ўзбекистон оналарни доим ҳурмат қилган, фарзандлар эса ота-оналарнинг муҳаббати ва ғамхўрлиги соясида ўсган мамлакатдир. Сизнинг мамлакатингиз халқи учун хос бўлган оналик ва болаликка чуқур ҳурмат 2005 йилда Сизнинг ташаббусингиз билан Тошкент марказида Она ва болага ҳайкал қўйилганида ёрқин акс этмишдир.

Умида Ниёзова икки ёшли ўғилнинг ёш онаси бўлиб ҳисобланади. Қолган икки ҳуқуқ ҳимоячисининг ҳам болалари бор. Бу болаларнинг оналари ҳозирги пайтда озодликдан маҳрум қилинганлар ва ўз оилаларидан ажратилганлар.

Шунингдек, биз Сизнинг эътиборингизни қуйидагиларга қаратишни истардик:

Умида Ниёзова, Мўътабар Тожибоева ва Гулбаҳор Тўраеванинг қариндошлари ва жамоатчилик асосида фаолият олиб бораётган ҳимоячилари уларнинг ёнларига қўйилмаяптилар;

Халқаро Қизил ярим ой вакилларига ҳам бу аёлларнинг ёнига киришга рухсат берилмаган;

бизда бу аёллар руҳий ва жисмоний тазйиқларга дучор қилинаётганлари ҳақида маълумотлар бор.

Буларнинг ҳаммаси бизларни уларнинг тақдири ва бу аёллар фарзандларининг тақдири юзасидан жиддий ташвишлантирмасдан қўймайди. Биз Сизни тергов томонидан коррупцион фаолияти исботланганига қарамасдан, қамалмай қолган юқори лавозимли мансабдор шахсларга шафқат кўрсатганингиз каби [бу аёлларга нисбатан ҳам] инсонпарварлик қилишга чақирамиз.

Биз Умида Ниёзова, Мўътабар Тожибоева ва Гулбаҳор Тўраевага нисбатан давлат раҳбари учун энг чиройли фазилат бўлган раҳм-шафқат кўрсатишга ва бу аёлларни озод этишга чақирамиз.

Аминмизки, бундай қадам жаҳон ҳамжамияти томонидан олқишланади ва Сизнинг халқаро обрў-эътиборингизни яхшилайди.

Биз мамлакатингизда Сиз томонингиздан бошқарилаётган режим танқидчилари борлиги ва уларнинг фаолияти Сизни ғазаблантириши мумкинлигини тушунамиз. Аммо биз, ҳеч бўлмаганда, улар орасидаги аёлларга ва оналарга нисбатан инсонпарварлик мулоҳазалари устун келишига умид қиламиз.

Илтимос, оналарни болалар ёнига қайтаринг!

Сизнинг эътиборингизга умид қиламиз,

Aндрей Битов, ёзувчи, Россия Пен-клуби президенти, миллий ва халқаро мукофотлар совриндори, Россия

André Glucksmann, файласуф ва ёзувчи, Франция, http://www.geocities.com/andreglucksmannfile/

Wolf Biermann, қўшиқлар муаллифи, германиялик собиқ диссидент, Германия миллий мукофоти совриндори, Германия

Гиви Маргиашвили, ёзувчи, Гёте мукофоти совриндори, Германия

Jaques Gouin, Cie les Jons Pluriels’ театри бош режиссери, Le Mans, Франция

Deniz Kandiyoti, Central Asian Survey академик журналининг бош муҳаррири, Буюк Британия

Ziauddin Sardar, ёзувчи, журналист ва танқидчи, 40 дан зиёд китоблар муаллифи, Сиёсат ва санъат менежменти департаментига таклиф қилинган маърузачи, Буюк Британия

François Tanguy, “Radeau” театрининг бош режиссери, Le Mans, Франция

Сергей Ковалев, Инсон ҳуқуқлари институти президенти; “Мемориал” жамияти раиси; парламентнинг собиқ депутати, Россия Федерацияси ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича комиссиянинг собиқ раиси, Россия

Владимир Буковский, собиқ совет диссиденти, нейрофизиолог, ёзувчи ва публицист, 2008 комитети, Россия демократик кучлари коалицияси ҳаммуассиси, Буюк Британия

Илья Левков, сиёсий таҳлилчи, Liberty Publishing House нашриёти эгаси, АҚШ, http://www.liberty-publishing.com

Bhavna Dave, Африканистика ва шарқ тадқиқотлари мактабидаги Замонавий Марказий Осиё ва Кавказ маркази раиси, (SOAS), Буюк Британия

Caroline Campbell, фильмлар продюсери, Швеция

Шавкат Абдусаломов, театр ва кино рассоми, Россия

Андрей Бабицкий, журналист ва харбий мухбир, Radio Free Europe/Radio Liberty, Чехия

Elin Jonson, журналист, Sveriges Radio, Швеция

Bernhard Сlasen, журналист, Германия

Irina Chpirko-Gouin, мусиқачи ва театр актрисаси, Франция

Simona Frost, ‘89’ театри актрисаси, Германия

Наталья Горбаневская, шоира, собиқ совет диссиденти, Франция

Валентин Гефтер, Инсон ҳуқуқлари институти ижрочи директори, Россия

Per-Axel Janzon, Swedish Television Channel мухбири, Швеция, www.svt.se

Magnus Gertten, кинематографист, кинорежиссер ва продюссер, Швеция

Ekkehard Maas, публицист, таржимон; Германия-Кавказ жамияти раиси, Германия

Lisa Pusey, Аёллар ҳуқуқлари халқаро ассоциацияси мувофиқлаштирувчиси, Канада

Catherine Berthillier, Société Galaxie Presse журналисти, Франция

Lisa Wall, Швеция радиоси журналисти, Швеция

Thomas Lunderquist, Швеция радиоси журналисти ва продюсери, Швеция

Ola Wallin, Ersatz нашриёти эгаси, Швеция

Marlene Lovgren, журналист ва тадбиркор-дизайнер, Швеция

Elsa Vidal, “Чегарасиз мухбирлар” ташкилотининг Европа ва собиқ СССР бюроси директори, Франция

Suzana Frost, Афғонистонлик аёллар комитети раисаси, Германия, www.purpurzimmer.de

Irena Brezna, журналист, Швейцария