19:40 msk, 22 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Сулаймон тоғидаги осма йўл: бизнесми ва ё таҳқирлашми?

27.02.2007 11:20 msk

Наво Қурбонова (Ўш)

В настоящее время паломники поднимаются к худжре Бабура по благоустроенным лестницам. Фото ИА Фергана.Ру
Ҳозирги пайтда зиёратчилар Бобур ҳужрасига қулай зинапоялар бўйлаб кўтариладилар. Фарғона.Ру АА фотосурати
Ўш шаҳар мэри Жумадил Исақовнинг Ўш гуманитар-педагогика институти талабалари билан яқинда бўлиб ўтган учрашувида ҳоким: “яқин орада Сулаймон тоғида швециялик сармоядор қўлловида осма йўл қурилади. Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, йўл қурилиши учун 1 миллион 700 минг евро талаб қилинади”, дея билдирди.

Шаҳардаги бир қатор маҳаллий НДТ ва жамоатчилик лидерлари мансабдорнинг бу баёнотига ўша заҳотиёқ ўз муносабатларини билдирдилар. Ахир шаҳар бошлиғи ўшликлар фикри ва уларнинг бу каби қурилишга муносабатлари билан мутлақо ҳисоблашмаган эди-да. Сулаймон тоғи бутун Фарғона водийсида мўътабар бўлган қадамжо бўлиб ҳисобланади.

Ривоятларга кўра, XV асрда келажакда буюк саркардага айланган, шоир ва Буюк Мўғуллар сулоласининг асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур бу тоғда ибодат билан машғул бўлган. Сулаймон тоғидаги “Бобур ҳужраси” 1960 йилларгача сақланган, кейин коммунистик партиянинг Ўш вилоят комитети қарорига кўра бузиб ташланган, 1991 йили эса шаҳарликлар маблағлари ҳисобидан қайта тикланган.

Мэр города Ош Жумадыл Исаков. Фото ИА Фергана.Ру
Ўш шаҳрининг мэри Жумадил Исақов. Фарғона.Ру АА фотосурати
Тоғ қадим шаҳарнинг қоқ ўртасида салобат билан қад ростлаган. У очиқ осмон остидаги тарихий музей бўлиб ҳисобланади, унда бир неча юз уникал қадимий ёзувлар топилган.

Қурилиши кўзда тутилган фуникулёр юзасидан Қирғиз-Ўзбек университетининг ЮНЕСКО кафедраси (профессор Э. Жўрўбекова), жамоат арбоби О. Обидов, “Жанубнинг ёш юристлари” НДТ, “Коррупцияга қарши фуқаролар” ҳуқуқни муҳофаза қилиш маркази, Ёшларнинг “Культура плюс” жамоатчилик жамғармаси, “Голден Гоал” ёшлар ташкилоти, “Сарбон” ёш сиёсатчилар клуби, минтақанинг эътиборли уламолари, экологик ҳаракатлар вакиллари, маҳаллий олимлар ва рассомлар ўз мулоҳазаларини билдирганлар.

Худжра Бабура. Фото ИА Фергана.Ру
Бобур ҳужраси. Фарғона.Ру АА фотосурати
Қирғиз-Ўзбек университетининг ЮНЕСКО кафедраси мудираси Э. Жўрўбековага кўра, тоғда ҳар қандай қурилиш ишларини ўтказиш қатъиян маън қилиниши керак, чунки у нураши мумкин бўлган қумтошдан ташкил топган. Бу борада эътиборли комиссия ҳулосаси ҳам бор. Шунингсиз ҳам тоғнинг буфер майдони ҳар йили тартибсиз қурилиш билан шуғулланаётган шаҳарликлар томонидан қисман бузилаяпти.

Жамоат арбоби О. Обидов Сулаймон тоғидаги қабристон “бизнинг ижтимоий ва тарихий ёдгорлигимиз” бўлиб ҳисобланишини билдирди. О. Обидов шаҳар бошлиғи диндорларнинг ҳис-туйғуларини бизнес-манфаатларга осонгина алмаштириб юборганидан таассуф изҳор қилди. “Бу ерда шаҳарнинг экологик ва сейсмологик хавфсизлиги каби муҳим тушунчалар бор, уларни эсдан чиқариб бўлмайди. Тоғ фақат шаҳар марказидагина эмас, сейсмик жиҳатдан фаол ҳудудда ҳам жойлашган”, - деди у.

Петроглифы на камнях Сулейман-тоо. Фото ИА Фергана.Ру
Сулаймонтоғ тошларидаги петроглифлар. Фарғона.Ру АА фотосурати
“Голден Гоал” ёшлар бирлашмасининг раҳбари Алишер Мамажонов бу ерда осма йўл қуриш ўрнига тоғни кўкаламзорлаштириш кераклигини, бу жойнинг ҳайвонот ва наботот оламини тиклаш зарурлигини айтди. Қадамжоларга эса зиёратчилар пиёда ҳам чиқишлари мумкин, зиёратчиликнинг моҳияти ҳам шунда.

Бугунги кунда Ўш шаҳри рамзига айланмиш, Буюк Ипак йўлининг тирик тарихи бўлмиш Сулаймон тоғи мансабдорларнинг ўта саводсизларча муомаласи қурбонига айланиши мумкин. Шаҳар фуқаролик жамияти вакиллари тоққа дахл қилинмаслиги учун курашмоқчилар.