11:06 msk, 23 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қозоғистонлик сиёсатшунос Сабит Жусупов оламдан ўтди

20.02.2007 11:40 msk

Таҳририятдан

Сабит Жусупов. Фото ИА Фергана.Ру
Сабит Жусупов. Фарғона.Ру АА фотоси
19 февралдан 20 февралга ўтар кечаси таҳлилчи, социолог, ҚИИАТИ (Қозоғистон ижтимоий-иқтисодий ахборот ва таҳлил институти) президенти Сабит Ебентаевич Жусупов оламдан ўтди.

У қалби дарё одам, ўз ватани тақдири учун чинакамига қайғурган ҳақиқий профессионал эди. Охиратингиз обод бўлсин, Сабит ака. Сиз доим қалбимизда қоласиз!..

Сабит Жусупов 1947 йилнинг 21 май куни Кўкшетау вилоятининг Шучинск шаҳрида таваллуд топганди. Қозоғистон давлат университетининг биология ва фалсафа факультетларини (1972 ва 1986 йй.), СССР ФА Биофизика институти аспирантурасини тамомлаганди.

Фаолиятининг асосий босқичлари:

1967-1977 йй. Қозоғистон ССР Фанлар академиясидаги фаолият, Пушчинода аспирантура; 1977-1988 йй. Олийгоҳлараро социологик лабораториядаги фаолият (муҳандис, кичик илмий ходим, лаборатория мудири);

1988-1993 йй. Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори, БЖФЎМ (Москва) Қозоғистон филиали директори;

1993-1997 йй. Референт, Қозоғистон Республикаси Президенти девони Ахборот-таҳлилий маркази бошлиғининг биринчи ўринбосари;

1997-1998 йй. ҚР Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институтининг директор ўринбосари;

1998 йил – ҚИИАТИга асос солди ва унга умрининг охиригача раҳбарлик қилди.

Монографиялар муаллифи, Қоғозистондаги ва халқаро тадқиқот лойиҳалари, “Ўйин қоидалари” таҳлилий журналининг раҳбари.

Сабит Жусуповнинг мотам маросими чоршанба, 21 февраль куни Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси биносида соат 10 дан 11 гача бўлиб ўтади. Манзил: Қозоғистон Республикаси, Олмаота шаҳри, Абилайхон кўчаси, 105-уй.