16:29 msk, 19 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Америка сукути. «Америка овози» Путиннинг ёнгинасида ўз фаолиятини тўхтатмоқда

19.02.2007 13:42 msk

Washington Post

Ўн йиллар давомида Voice of America - "Америка овози" радиостанцияси ва унга қондош ташкилотлар кўп сармоя сарфламай, бутун дунёдаги давлат оммавий ахборот воситаларига муқобил мутлақо мезонга солинган ахборот тарқатиб, диссидентлик ҳаракатларини қўллаб, Америкага қарши диктатураларга зарба бериб келди. Совет фуқаролари VOA ва British Broadcasting Corp эшиттиришларини тинглаш учун ҳатто ўз радиоприёмниклари қурилмасини ўзгартиришни ҳам ўрганиб олгандилар.

Бугун Россия президенти Владимир Путин Россия оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиб ўз қўшниларини ваҳимага солаётган ва Америкага қарши очиқча ҳамлалар қилаётган пайтда америкалик сиёсий стратеглар ҳеч бўлмаганда “Америка овози”нинг Россия ва қўшни давлатлардаги анча мўътадил фаолиятини сақлаб қолиш учун соғлом фикр топа олсалар керак. Бироқ президент Бушнинг яқинда эълон қилган бюджети лойиҳасида айнан бунинг аксини қилиш кўзда тутилган, яъни радионинг бошқа минтақаларидаги эшиттиришларини кенгайтириш ва молиялаштириш ҳисобига унинг собиқ Совет давлатларидаги эшиттиришларини тўхтатиш таклиф қилинмоқда.

Оқ Уй таклиф қилаётган лойиҳага кўра, “Америка овози”нинг асосан мусулмонлар яшайдиган Ўзбекистон учун эшиттиришлар тайёрлашни молиялаштириш имкони йўққа чиқарилади. Эшиттиришлар қўшни Қозоғистонда ҳам камайтирилади. Ҳар икки давлатнинг фуқаролари либерал бўлмаган режимда яшайдилар, ўзбек режимининг шафқатсиз диктатураси эса диний фундаментализм ва аксиламериканизмни келтириб чиқармоқда.

“Америка овози”нинг ўзбек тилидаги ярим соатлик эшиттиришлари ва телекўрсатувлари, - дейди VOA ходимларидан бири, - Қўшма Штатлар билан алоқаларнинг ягона риштаси ва минтақада ягона объектив янгиликлар манбаидир. Шу вақтнинг ўзида Россиянинг кучли назорат қилинувчи оммавий ахборот воситалари у ерда ўзларининг кўпинча нотўғри тушунча берувчи эшиттириш ва кўрсатувларини осонгина тарқатмоқдалар”.

Бушнинг бюджети Путиннинг тобора қонунсиз режими соясида қолиб келаётган ва ғарблашишга уринаётган мамлакатда “Америка овози”нинг украин тилидаги эшиттиришларини ҳам камайтиришни таклиф қиляпти. Буш Украина, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг АҚШ ҳақидаги маълумотлар бериладиган ахборот манбаларини яна ҳам чеклаши эмас, бу мамлакатлардаги демократик кучларни қўллаб-қувватлаш истаги билан ёниши керак. Бу дастурларнинг нархи шунчалик пастки, федерал моливий қийинчиликлар уларни тўхтатиб қўйиш учун сабаб бўла олмайди. Шу вақтнинг ўзида бюджетни бироз кўпайтириш бу иш самарадорлигини оширишга имкон берган бўларди.

Манба: "The Washington Post" газетаси, АҚШ, 16 февраль