19:44 msk, 22 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Бишкекда “Транзит – Жанубий қутб” халқаро кўргазмаси очилди

15.02.2007 20:12 msk

Герман Ломков (Бишкек)

На фото: художник из Казахстана М.Нарымбетов собирает композицию ОШСКИЙ ПРОЕКТ
Суратда: қозоғистонлик рассом М. Нарымбетов “Ўш лойиҳаси” композициясини йиғаяпти
Қирғизистон Рассомлар Уюшмасининг катта кўргазмалар залида “Транзит – Жанубий қутб” замонавий санъат халқаро кўргазмаси очилди. Унда Марказий Осиё, Европа ва АҚШдан бўлган санъат усталари иштирок этдилар.

Экспозиция перформанс, инсталляция, диалогли санъат, видео-арт ва фотография каби замонавий тасвирий санъатдаги энг янги йўналишларга бой. Рассомларнинг бу бадиий-тадқиқий лойиҳани яратишга ҳаммага маълум бўлган муҳожирот билан боғлиқ бўлган ишсизлик, ижтимоий-иқтисодий истиқрорсизлик, қишлоқ жойларининг бўшаб қолаётгани, криминаллашув, киши савдоси каби муаммолар туртки бўлган.

- Ҳозирги пайтда муҳожирот кўп учрайдиган ҳодисадир, шунинг учун ҳам айрим фуқаролар борган жойларида пул ишлаш ва яхши яшаш учун ҳаммасини ўйлаб олиб кўчиб кетаяптилар, - дейди Қирғизистон Рассомлар Уюшмаси Сидиқбек Сатарқулов. – Кўп одамлар яхши турмуш шароити соғинчи билан тарихий ватанларига кетаяптилар. Баъзилар ишсизликдан тўйиб кўчиб кетмоқдалар. Бошқалар эса кимларгадир ишониб, ўйламасдан ҳижрат қилмоқдалар. Ўз асаримни мен “Номаълум мамлакатга” деб номладим. Бу объект устида ишлаш учун мен ўт ўчириш крани ва ичаги, эшик кесакиси, қора ва яшил мато, тунчироқ, дурадгорлик асбоблари, бир жуфт бошмоқ ва шиша билан стакандан фойдаландим. Эшик кесакиси номаълум мамлакат дарвозасини англатади. Қора мато - нотаниш мамлакат, мато орқасида эса бу номаълум жаннатга чорловчи хира нур кўриниб турибди. Балки бу мол-мулк ёки фаровонлик белгиларини ифодаловчи нурдир, балки у нохушликларни ифода этар. Ерга яшил йўлни, аммо яхшилаб ўйлаб олинган ва текширилган йўлни англатувчи яшил мато тўшалган. Дурадгорлик асбоблари ва майишган бошмоқлар ўз хўжалиги ва ишларини ташлаб кетган кишини тамсил этади. Бир сўз билан айтганда, у бадар кетган ва ўшандан буён ундан ҳеч қандай хат-хабар йўқ. Балки у бойиб кетгандир, балки ичкиликка берилиб кетгандир, ахир ароқ енгилтак кишилар учун энг арзон овунчоқ-ку... Балки у қайтар?! Ахир унинг хўжалиги ва қадрдон уйи, у машғул бўлган ишлар ва унинг қўл тафтини ёдда сақлаётган бу асбоб-анжомлар уни соғинганлар-да...”

Кўргазмадаги барча ишлар ўзига хос равишда ёрқин ва ғайриоддийдир. Бу ерга ташриф буюрган киши юзлаган яшил ва қизил қармоқлардан иборат инсталляция олдидан бефарқ ўтиб кетолмайди. Мазкур иш “Катта марказ ва ҳеч нарса” деб номланган.

- Юқоридаги илмоқлар қуёшни, пастдагилари эса одамларни тамсил этади, - дейди иш муаллифи бўлган эстониялик Ело. – Биз кўпинча балиқлар ўхшаймиз. Бизларни кимдир овлайди. Агар бизга рангин хўрак ёқса, уни ютиб юборамиз. Бу асар бир неча маънога эга. Бундай хўракни бошқа бир одам ёки дин ҳам тайёрлаши мумкин...

Шу тариқа турли мамлакатлардан келган рассомлар ҳаммага маълум бўлган муаммоларга бадиий ифода беришга, балки қаердадир ўз уйларини, оилаларини ва аждодларнинг муқаддас жойларини бутунлай ташлаб кетаётган одамларнинг руҳоний иҳёсига дохил айрим масалаларни ҳал қилишда кўмаклашишга ҳаракат қилганлар.

Кўргазма 21 февралгача давом этади.