10:42 msk, 17 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Фотосуратчини ким ҳимоя қилади ёки Қирғизистонда муаллифлик ҳуқуқларига эътибор қилинмаётгани хусусида

06.02.2007 13:47 msk

Герман Ломков (Бишкек)

Михаил Тарасов фотоси. Мегаборддан олинган сурат. “Фарғона.Ру АА” фотоси
Кейинги йилларда жаҳонга таниқли моделларнинг Қирғизистон маҳаллий газеталарини, шу жумладан, оммабоп нашрларни безаб турганини кўриш одатий ҳолга айланган. Агар гап фотосуратчиларни қонунга кўра ҳамкорликка чақиришга бориб тақаладиган бўлса, даврий нашрларнинг кўпчилик раҳбарлари “газета расмларсиз ҳам чиқиши мумкин, чунки бунда энг асосий нарса матндир”, дея таъкидлай бошлайдилар. Аммо шунга қарамай, улар чиройли фотосуратларсиз газета чиқаришнинг имкони йўқлигини жуда яхши тушунадилар: ахир ҳар қандай суратнинг вазифаси муштарий эътиборини саҳифага тортишдан иборат-да. Бунда бепоён Интернет энг асосий ёрдамчига айланади. Аммо тармоқдаги ҳар бир сайт-саҳифада муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига дохил жумлалар бор. Бироқ Интернетдан материал олувчилар ичидан камдан-кам одам бунга эътибор беради.

Бегоналар ижодидан муаллифнинг рухсатисиз фойдаланиш пойгасида қимматбаҳо моллар билан савдо қилувчи дўконлар, йирик заргарлик дўконлари ва турли ширкатлар ҳам ортда қолмаяптилар. Улар ўзларининг реклама лавҳаларида Шарлиз Терон, Лив Тайлер сингари Голливуд юлдузлари ёки шунчаки чиройли қизларнинг расмларидан фойдаланадилар. Шундай воқеалардан бирига батафсилроқ тўхталамиз.

Петербурглик таниқли фотосуратчи Михаил Тарасов ўзи олган суратдан Қирғизистондаги уяли алоқа ширкатларидан бири унинг рухсатисиз реклама мақсадида фойдаланиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган.

Тарасовнинг Виктория исмли таниши тушган “Гламур” жанридаги расм 2005 йилнинг 30 октябрь куни фотосуратчининг шахсий студиясида олинган. Кадр фотосуратчининг шахсий портфолиоси учун олиниб, бир марта ProFoto журналида чоп этилган. Шундан сўнг Манеждаги кўргазмаларнинг фаол иштирокчиси, Canon фотография кўрик-танловларида бир неча бор ғолиб бўлган Михаил расмни “*ИХОР*” дея номлаб, шахсий портфолиоси учун Интернетдаги фотосайтлардан бирига жойлаштиради. 2006 йилда эса “КАТЕЛ” Қирғизистон-Америка уяли алоқа ширкати Қирғизистонда янги реклама тадбирларини бошлайди. Ширкат бу тадбирга катта пул сарфлайди, бировга қарашли расмни Буюк тармоқдан оладию фотосуратчига бир мири ҳам бермайди. Реклама кампанияси ташкилотчиларини сайтдаги муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоялангани ҳақидаги ёзув ҳам тўхтатиб қололмайди, расмдаги фотосуратчи логотипи ҳам бунга монеълик қилолмайди. Натижада фақат Бишкек марказидаёқ ўн бешга яқин ана шундай мегабордлар пайдо бўлади. Бу реклама лавҳаларининг нархи билан қиёслаганда фотосуратчи ва моделни ҳамкорликка жалб қилиш учун сарфланажак маблағ арзимаган пулни ташкил қилган бўларди.

Уяли алоқа ширкати рекламасида ишлатилган сурат муаллифи Михаил Тарасов унинг ишидан ноқонуний равишда фойдаланилгани учун судга мурожаат қилиши мумкинми?

- Мумкин ва бу юзасидан у тўла ҳуқуққа эга, - дея билдиради заявляет адвокат “О.М.А.Р. Секьюрити” АЖ адвокати Сабир Ўмуралиев. – Қирғизистон Республикаси Фуқаролик Кодексида мазкур тасвир интеллектуал мулк объекти ўлароқ қаралади, ундан ноқонуний равишда фойдаланиш маън қилинган. Муаллифга тегишли бўлган ўзи томонидан яратилган асарга муаллифлик ҳуқуқлари айнан шу асарга бошқа шахсларнинг муаллифлик даъвосини истисно қилади.