08:38 msk, 20 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Суҳбат Афлотуний: “Афлотун ҳақида ёзаяпман, Фома ҳақида эса жим турибман”

01.02.2007 11:40 msk

Санжар Янишев

2007 йилнинг 22 январь куни Москвадаги Пушкин номли Тасвирий санъат музейида Россиянинг санъат соҳасидаги “Триумф” мукофотини топшириш бўйича ўн бешинчи тантанали маросим бўлиб ўтди. Лойиҳанинг бадиий мувофиқлаштирувчиси, ёзувчи Зоя Богуславская кўра, “Триумф” мукофоти шуҳратнинг барча чегараларидан ўтиб бўлган кишиларга берилади. Бироқ мукофот жаҳон миқёсида машҳур бўлган санъат намояндаларигагина эмас, бошловчи санъаткорларга ҳам топширилади. Бу йил ёш “триумфчилар” сони ўн тўққиз кишига етди. Улардан бири адабиёт ихлосмандларига Суҳбат Афлотуний тахаллуси билан яхши таниш бўлган тошкентлик Евгений Абдуллаевдир.

Ўтган йилнинг февралида Евгений Абдуллаев ўзининг “Ташкентский роман” асари учун “Русская премия” адабий танловида ғолиб бўлганди. Евгений Абдуллаев билан бўлган суҳбатнинг русча матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.