06:10 msk, 20 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон пойтахтида икки арт-лойиҳа иш бошлайди

30.01.2007 10:46 msk

Ўз ахб. (Тошкент)

“Фарғона.Ру АА” фотоси
Ўзбекистон пойтахтида бирин-кетин икки арт лойиҳа иш бошлайдиган бўлди. 30 январь куни Тошкент Фотография уйида “Южний почтовий” дея номланган кўргазма очилади. Бу лойиҳа фото ва видое-арт йўналишида ишлаётган француз санъаткорлари билан биргаликда амалга оширилмоқда. У буюк француз ёзувчиси Антуан де Сент Экзюпери хотирасига бағишланган.

Кўргазмадан франциялик муаллифлар Арно Контрерас ва Шалва Хаханашвили, ўзбекистонлик фоторассомлар (Т. Али, В. Жирнов) ҳамда авиация ва почта орқали юк ташиш мавзусини ёритувчи бошқа муаллифларнинг етмишга яқин ишлари жой олган.

“Южний почтовий” арт-лойиҳасини Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Алоқа ва коммуникация миллий агентлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Тошкент Фотография Уйи ҳамда Heartgalerie (Jean Philippe AKA) (Франция) ва A 360 Productions (Франция) ташкил қилганлар.

Биринчи февраль куни эса Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида бошқа бир қўшма арт-лойиҳа - "Констелляция. Постскриптум” кўргазмаси очилади. Унга тайёргарлик 2006 йилнинг октябрь ойида бошланган бўлиб, ўшанда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг (SDC) Ўзбекистонда маданият ва санъат бўйича дастури “Констелляция. Постскриптум” янги кўргазмасида иштирок этиш учун танлов эълон қилганди. Бу тадбир 2005 йилнинг апрелида бошланган, бугунги кундаги долзарб санъатга айланмиш “Констелляция” биринчи кўргазмаси ишини давом эттириши керак.

“Констелляция. Постскриптум” кўргазмаси санъатдаги замонавий йўналишлар билан қизиқувчи барча кишилар учун амалга оширилмоқда. Ўзбекистоннинг тажрибали ҳамда санъатда эндигина ўз йўлини бошлаётган кўп рассомлари бадиий ижод анъанавий турларининг одатдаги қолипларидан ташқарига чиққан ҳолда ўз ўй-хаёлларини ифода этишга ҳаракат қилмоқдалар, бунга 2005 йилдаги “Констелляция” кўргазмаси яққол мисол бўла олади. “Постскриптум”нинг мақсадларидан бири “Констелляция”да амалга оширилган ишларни давом эттириш ва ривожлантириш бўлиб ҳисобланади.

Ёш рассомлар замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда композиялар яратароқ экспериментлар ўтказишга ҳаракат қилаяптилар. Аммо ғоялар, оригинал қарашларни ифода қилиш учун уларда билим ва маҳорат етишмаяпти. Шунинг учун ҳам бошловчи ижодкорлар учун замонавий санъат жабҳасида тажрибалироқ бўлган ўз ҳамкасблари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан ўз ишларини таққослаш доим муҳим бўлиб келган. Ижодий изланишлар эстафетасини ҳис қилиш ва англаш жараёни эса ҳаваскорлар учун ҳам, профессоналлар учун ҳам жуда муҳимдир.

“Констелляция. Постскриптум” кўргазмасида тахайюлдаги инсталляциялар макетлари намойиш этилади. Шу йўл билан ёш рассомларнинг келажакда тўла ҳажмда амалга оширилиши мумкин бўлган ғоялари ва ўй-хаёллари намойиш этилиши режаланган.