03:09 msk, 19 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Нурота-Қизилқум биомуҳит резерватининг барпо қилиниши БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги энг яхши лойиҳаси ўлароқ тан олинган

29.01.2007 16:12 msk

Ўз ахб.

“Нурота-Қизилқум биомуҳит резерватининг барпо қилиниши” лойиҳаси Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастурининг 2006 йилдаги энг яхши лойиҳаси ўлароқ тан олинган.

Резерват ҳудудини кичрайтирилган Марказий Осиё дейиш мумкин, унда чўл, дашт, тоғлар, чучук ва шўр сувли кўллар бор. Ҳудуд фақат наботот олами билангина ўзига хос бўлиб қолмай, биологик турларга бойлиги билан ҳам уникалдир. Бу ер Халқаро ва Миллий Қизил китобга киритилмиш Северцов қўйларининг кичикроқ подаси сақланиб қолган ягона жойдир.

БМТТД лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистон ҳукумати, Бутунжаҳон экологик жамғармаси, табиатни муҳофаза этувчи ва жамоатчилик ташкилотлари, журналистлар ёрдам берганлар. Эндиликда олимлар ва жонбозлар иборат бутун бошли бир команда Нурота-Қизилқум биомуҳит резерватига давлат мақоми берилганлигини ҳақидаги расмий қарор чиқишини сабрсизлик билан кутмоқдалар.

- Биз аҳоли орасида ҳам ишончли ҳаммаслаклар топдик, - дейди жамоатчилик фикрини шакллантириш бўйича лойиҳа ишчи гуруҳининг раҳбари Эльмира Алейникова-Цой. – Маҳаллий аҳоли ўтган беш йил мобайнида ишимизга фаол ёрдам бериб келди. Ишонаманки, мамлакат ҳукумати Нурота тоғлари, Қизилқум чўли, дашти ҳамда Айдаркўл кўллар тизимининг ўзига хос табиатини сақлаб қолиш кафолатига айланади.

Қўриқ ерларни ЮНЕСКО биомуҳит резерватлари бутунжаҳон тармоғига киритиш кўзда тутилмоқда. Унинг умумий майдони қарийб 700 минг гектар келадиган ҳудудини фойдаланиш ва бошқаришнинг турли хил тартиблари жорий қилинадиган уч минтақага бўлиш режаланмоқда.

Яқинда лойиҳа ходимлари Навоий вилоятининг Конимех туманидаги Айдаркўл бўйида альбинос (ғайриодатий рангдаги) туя топганлар. Бу ажойиб ҳайвон Боймурод қишлоғи яқинидаги кўлоблар оралаб ўтлаб юрган экан. Об-ҳавонинг илиқлиги ва намликнинг кўплиги қум барханларида сабзалар пайдо бўлишига сабаб бўлиб, қиш ўртасида баҳор келиб келгандай таассурот туғдиради. Айтишларича, оқ туянинг пайдо бўлиши жуда яхши аломат бўлиб, у фаровонлик ва яхши ўзгаришлардан дарак берар экан.