20:39 msk, 17 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Марказий Осиё мудофаага тайёрланмоқда. Минтақадаги постсовет мамлакатларининг ҳарбий ҳаражатлари 2007 йилда ярим баробар кўпайди

23.01.2007 13:16 msk

Ўз ахб.

Янги йил бошланди ва Марказий Осиёнинг постсовет мамлакатлари ўз бюжетларини белгилашиб, мудофаа учун ҳаражатларни ҳам режаладилар.

Марказий Осиё мамлакатларининг 2007 йилдаги ҳарбий потенциали жадвалини очиш:

Ушбу жараённинг аввалги йиллардан фарқли жиҳати шуки, Марказий Осиё иқтисодиётининг ўсиши умумий ҳисобда минтақа мамлакатлари ҳарбий бюжетининг ошишини ҳам белгилаб берди. Дейлик, Марказий Осиё постсовет давлатлари ИЯМ ошиши 2007 йилда доллар ҳисобида 9-10% дан кам бўлмаган даражада бўлиши режаланган бўлса, уларнинг ҳарбий ҳаражатлари 48% ни ташкил этади. Қозоғистон эса 2006 йил билан солиштирганда мудофаа учун сарф этилажак ҳаражатлар миқдорини икки баробар оширди. Мамлакат ташкил топганидан буён тарихда биринчи марта бу ҳаражатлар миқдори миллиард доллардан ошиб кетди ва 1,22 миллиард АҚШ долларини ташкил этди (2006 йилда бу кўрсаткич 0,6 млрд. долларга тенг бўлганди). Ҳарбий ҳаражатларнинг бу суръатда ошиши постсовет ҳудудидаги энг юқори кўрсаткичдир. Аснода ҳарбий ҳаражатлар Қозоғистон учун оғир келмаслигини қайд этиш жоиз, чунки бу ҳаражатлар ИЯМнинг бор-йўғи 1,2% ини ташкил қилади, холос. Қозоғистон ўз ҳарбий ҳаражатларини мамлакат иқтисодиётининг актив ўсиб бориши ҳисобига оширишга муваффақ бўлди. Шу туфайли у ўз армиясини жадал суръатда қайта қуроллантиришни бошлади, Каспийда ҳарбий флот ташкил этаяпти ва ўз қўшинларни 70% га профессионаллаштирди.

Ўзбекистон ҳам мудофаа учун аввалгидек катта маблағлар сарфлаяпти. 2006 йилга қиёслаганда бу йил ушбу мамлакатда мудофаа учун мўлжалланган маблағлар миқдори қарийб 100 млн. АҚШ долларига ошган ва 902,4 млн. АҚШ долларни, яъни ИЯМнинг тақрибан 4,8% ини ташкил этган. Ўзбекистон ИЯМ Қозоғистон ИЯМнинг бор-йўғи бешдан бирини ташкил этади, ваҳолонки, ҳарбий ҳаражат бўйича бу нисбат 8:10 ни ташкил қилади. Тошкентнинг мудофаа учун бу қадар кўп пул сарфлашини мамлакатдаги мураккаб ижтимоий-сиёсий вазият билан изоҳлаш мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон режими мудофаа ва ўз қўшинларини боқиш учун анчагина маблағ сарфлашга мажбур.

Марказий Осиё постсовет мамлакатлари ичида катталик жаҳатдан учинчи ўринда Туркманистон ҳарбий бюжети туради. 2006 йил билан солиштирганда у 37% га ошган ва тақрибан 116 млн. АҚШ долларини ташкил қилади. Бироқ бу маблағлар, ҳойнаҳой, фақат қўшинларни боқиш учунгина сарфланса керак. Уларни қурол-аслаҳалар билан таъминлашга, афтидан, кўпроқ маблағ сарфланади, бироқ улар бюжетнинг бошқа моддасида кўрсатилган. Миллий хавфсизлик ва полиция ҳаражатлари Туркманистонда ёпиқ ҳолда юритилади. Бироқ уларнинг мудофаа ҳаражатларидан кўпроқ эканини тахмин қилароқ хулоса чиқариш қийин эмас. Туркманистоннинг беш миллионлик аҳолиси учун мамлакат қуролли кучларида 50 минг ҳарбий ва қарийб 100 минг ҳуқуқ-тартибот идораси ходими хизмат қилади. Шу тариқа, Турманистон мудофаа ва хавфсизлик учун йилига 500-600 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағ сарфлашини тахмин этиш мумкин.

Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий ҳаражатлар бўйича энг кам маблағни Тожикистон (52,2 млн. АҚШ доллари) ва Қирғизистон (40,4 млн. АҚШ доллари) сарфлайди. Бу ҳаражатлар мамлакат ИЯМнинг тақрибан ўртача 1,5% ини ташкил қилади. Ушбу мамлакатларда мудофаа ва хавфсизликни етарли даражада таъминлаш асосан Россия ёрдами ҳисобидан, шунингдек, РФнинг бу мамлакатлар ҳудудидаги ҳарбий базалари (Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси ва Қирғизистоннинг Қант шаҳридаги ҲҲК базаси) ҳисобидан амалга оширилади.

Таҳлил Марказий Осиё мамлакатлари расмий маълумотлари ва “Фарғона.Ру” АА ҳарбий экспертлари баҳолари асосида тайёрланди.