06:12 msk, 19 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Москва олийгоҳи талабалари Навоий тоғ-металлургия комбинатида ўтган амалиётларидан жуда мамнунлар

01.01.2007 09:45 msk

Ирина Ильина

На карьере Мурунтау
Мурунтаудаги конда
Ўзбекистонда Москва давлат пўлат ва қотишмалар институти (МДПҚИ) талабаларининг амалиёти ниҳоясига етди. Амалиёт ўташ учун базавий корхона Навоий тоғ-металлургия комбинати бўлди.

- МДПҚИ металлургия ва материалшунослик жабҳасида Россиядаги етакчи олийгоҳ бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда, - дейди МДПҚИ ўқув ишлари бўйича проректори Галина Божко. – Биз “рангли металлар металлургияси” ва “рангли металл рудаларини бойитиш” мутахассислиги бўйича ўқиётган катта курс талабаларининг профессионал тайёргарлик даражасини ошириш учун Навоийга иккинчи марта юбораяпмиз.

Люди и «автозавры»
Одамлар ва “автозаврлар”
Келажакда металлург бўлмоқчи бўлган ёшлар учун Навоий тоғ-металлургия комбинатидаги (НТМК) амалиёт жуда бебаҳодир. Улар Навоий, Зарафшон, Учқудуқ, Зафаробод шаҳарларида бўлдилар, таркибида олтин ва уран мавжуд бўлган рудаларни қайта ишлаш асосий усуллари билан, хусусан, уникал технологиялар ва уникал объектлар билан танишдилар. Талабаларимиз Ўзбекистонда кўрган нарсаларининг кўпини Россиядаги металлургия корхоналарида кўролмайдилар.

Масалан, Мурунтау конида олтин қазиб олиш жараёни катта таассурот қолдиради. Илғор усуллар билан очиқ усулда қазиб олиш кам ҳаражат сарфлаб, юқори намунали металл олишга имкон беради.

Бунда ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши ва маданиятини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Руда қазиб олишнинг бутун жараёни автоматлаштирилган ва коинотдан кузатиш тизими (GPS) ёрдамида амалга оширилади, бу икки юз тоннагача юк кўтара оладиган қазиб олиш техникаси, юк машиналари, кучли экскаваторлар ва транспортерлар деганидир. Кабиналар ҳаво алмаштириш тизими билан жиҳозланган, ҳаво ҳарорати ва чанг даражасидан қатъий назар ичкарида қулай сунъий иқлим яратилган.

«Золотой скорпион Кызылкумов» - изделие ювелирного завода НГМК
“Қизилқумнинг олтин чаёни” – НТМК заргарлик заводи маҳсулоти
Талабалар учун Зафарободдаги уран қазиб олиш жараёни билан танишиш ҳам жуда фойдали бўлди. Бугунги кунда у ерда қазишнинг илғор ва экологик жиҳатдан хавфсиз усулларидан фойдаланилади. Умуман, НТМК ўзига хос корхона эканини айтиш лозим. Ахир у фақат олтин ва уран қазиб олиш билангина шуғулланмайди-да. У дастгоҳлар, жиҳозлар, портловчи моддалар, кимё саноати, қурилиш саноати маҳсулотлари, заргарлик буюмларини тайёрлаш заводи ва бошқа заводларга эга бўлган саноат гигантидир.

Комбинат Навоий, Зарафшон, Учқудуқ, Зафаробод ва бошқа аҳоли пунктлари инфратузилмасини таъминлаб, аҳолига иш, дам олиш ва саломатчилигини тиклаш учун аъло шарт-шароитларни яратган.

Ўзбекистондаги амалиёт талабаларнинг умумий дунёқарашини кенгайтириш нуқтаи назаридан ҳам фойдали бўлди. Болалар Зарафшондаги ўлкашунослик музейида, Учқудуқдаги геология музейида бўлдилар, у ерда Қизилқумнинг турли бурчакларида топилган қизиқарли экспонатлар мавжуд. Талабалар фойдали минтақада қазилмаларни қидириб топиш ҳамда уларни қазиб олиш тарихи билан танишдилар, тоғ-металлургия коллежида ўқийдиган тенгдошлари билан мулоқотда бўлдилар.