11:21 msk, 21 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Туркманистон президенти лавозимига номзодлар

27.12.2006 19:03 msk

Ўз ахб.

“Нейтральний Туркменистан” газетасининг бугунги сонида Туркманистон президенти лавозимига олти номзоднинг таржимаи ҳоллари чоп этилган. Туркманистондаги президентлик сайловлари нақадар альтернатив асосда ўтишини аниқроқ тасаввур қилиш учун “Фарғона.Ру” муштарийларига улар билан танишишни таклиф қиламиз.

БЕРДИМУХАММЕДОВ Ғурбанғули Маликғулиевич

1957 йилда Геўқтепа этрапига қарашли Бобараб қишлоқ кенгашида туғилган. Маълумоти олий, 1979 йилда Туркманистон давлат тиббиёт институтини битирган. Тиббиёт фанлари номзоди.

Меҳнат фаолиятини 1979 йилда бошлаган. Шу даврдан то 1997 йилгача Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги тизимида турли лавозимларни эгаллаб келган. 1997 йилда Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазири этиб тайинланган.

2001 йилнинг 3 Ғурбансўлтанида (апрелида – таҳр.) Туркманистон Президенти Фармони билан Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг Раис ўринбосари этиб тайинланган. 2006 йил 21 Битараплиқда (декабрда – таҳр.) Туркманистон Давлат хавфсизлик кенгаши ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Туркманистон Президенти в. б., Туркманистон Қуролли кучларининг Олий Бош қўмондони вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

“Galkynyş”, “Prezidentin Yyldyzy” орденлари, Туркманистон Президентининг “Garaşsyz Türkmenistana bolan beyik söygüsi üçin” ордени, “Watana bolan söygüsi üçin”, “Türkmenistanyn Garaşsyzlygynyn 11 yllygyna” медаллари билан мукофотланган.

АТАЖИҚОВ Аманяз

1947 йилнинг 4 Ғарашсизлиғида (октябрида – таҳр.) Дашовуз вилояти Герўғли этрапига қарашли С. А. Ниёзов номли генгешлигида (хўжалигида) туғилган. Олий маълумотга эга. 1994 йилда Туркманистон қишлоқ хўжалик институтини тугатган.

Меҳнат фаолиятини 1967 йилда Дашовуз таъмирчилик-қурувчилик бошқармасида бошлаган. Кейин 1979 йилгача Туркманистон қишлоқ хўжалик институтида катта лаборант, талаба, бу олийгоҳнинг комсомол комитети котиби бўлган. 1979 йилдан 2001 йилгача Герўғли этрапида уста, бош муҳандис, суғориш тармоқлари бошлиғи бўлган. 2001 йилдан 2005 йилгача “Дашовузсувхўжалик” ИЧБ бошлиқ ўринбосари ва бошлиғи, Герўғли этрапига қарашли турар-жой-коммунал хўжалик корхонаси бошлиғи, Дашовуз вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича муовини бўлиб ишлаган. Ҳозирги пайтда Дашовуз вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлайди.

“Watana bolan söygüsi üçin” медали билан тақдирланган.

НУРИЕВ Ишанғули

1955 йилда Ашхобод шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Туркманистон политехника институтини тугатган.

Меҳнат фаолиятини 1973 йилда “Туркменколхозтаслама” корхонасида ишчиликдан бошлаган, кейин 1973-1974 йилларда Ашхобод шаҳридаги ёғочга ишлов бериш корхонасида ишлаган. 1974 йили Туркманистон Прогнозлаш марказий бошқармасида ҳайдовчилик қилган. 1974 йилдан 1979 йилгача Туркманистон политехника институтида ўқиган. Институтни битиргач, 1989 йилгача бурғулаш устаси, “Туркменгеология” ишлаб чиқариш бирлашмаси нефть разведкаси экспедицияси муҳандислик-техник хизмати муҳандиси бўлиб ишлаган. 1989 йилдан 1993 йилгача шу бирлашманинг бурғулаш шарқий экспедицияси марказий муҳандислик-техник хизмати бошлиғи бўлган. 1993 йилдан 2005 йилгача Қорақум механизациялашган ишлар бошқармаси бош муҳандиси, гидрогеологик трест муҳандиси, нефть ва газ фавворалари билан курашиш бўйича ҳарбийлашган хизматининг бошлиғи бўлиб ишлаган. 2005 йилда “Туркменгеология” Давлат корпорациясига раис этиб тайинланган. 2005 йилнинг Битараплиқ (декабрь – таҳр.) ойидан ҳозирги кунгача Туркманистон нефть ва газ саноати ҳамда маъданли заҳиралар вазирининг муовини бўлиб ишлаб келмоқда.

III даражали “Altyn Asyr” ордени, “Gayrat”, “Watana bolan söygüsi üçin” медаллари билан мукофотланган.

ҒУРБАНОВ Мухамметназар Сейитназарович

1957 йилда Лебап вилоят Саят этрапига қарашли Мерье генгенлигида туғилган. Маълумоти олий, Туркманистон қишлоқ хўжалик институтини битирган.

Меҳнат фаолиятини 1975 йилда Саят этрапига қарашли Мерье генгешлиги деҳқон хўжалигида колхозчиликдан бошлаган. 1976 йилдан 1980 йилгача Туркманистон қишлоқ хўжалик институтида ўқиган. Ўқишни битиргач, 1981 йилдан 1991 йилгача Лебап вилоятидаги “Миве” агросаноат бирлашмасида ҳисобчи-тафтишчи, вилоят ижроқўми ўрмон хўжалиги бошқармасида бош ҳисобчи, статистика ва ҳисоб-китоб бўлимининг бош мутахассиси, вилоят агросаноат комитети кредит молиялаштируви ва нарх-наво бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. 1991 йилдан 1998 йилгача “Миве” агросаноат бирлашмаси бош директори ўринбосари, “Азиқ” вилоят ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорининг ўринбосари, “Миве” агросаноат бирлашмаси бош директори бўлган. 1998 йиллан 2000 йилгача Лебап велаят давлат солиқ хизмати бошлиғи бўлиб ишлаган. 2000 йилдан ҳозирги кунгача Лебап вилоятининнг Қарабекаул этрапи ҳокими бўлиб ишлаб келмоқда.

III даражали “Altyn Asyr” ордени, Туркманистон Президентининг "Garaşsyz Türkmenistana bolan beyik soygüsi üçin” ордени, “Watana bolan söygisi üçin” медали билан тақдирланган.

ҒАРАЖАЕВ Оразмирад

1960 йилнинг 23 Ғўрқутида (июлида – таҳр.) Ахал вилояти Рухабат этрапига қарашли Ялқим қишлоғида туғилган. Олий маълумотга эга. 1983 йили Туркманистон политехника институтини тамомлаган.

1977 йилдан 1982 йилгача Ашхобод этрапида Ш. Кекилов номли 12-ўрта мактабда иш юритувчи, Свердлов номли колхоз Ёшлар ташкилотининг бўлим мудири бўлиб ишлаган. 1982 йилдан 1988 йилгача Ашхобод туман комсомол комитетида бўлим мудири, инструктор, Ашхобод туман партия комитетида бўлим мудири ўринбосари бўлган, Ашхобод этрапи “Мир” колхозида қурувчи муҳандислик қилган. 1989 йилдан 1991 йилгача Ашхобод туман партия комитетида мафкура бўлими мудири бўлиб ишлаган. Кейин 1998 йилгача Абадан шаҳар турар-жой-коммунал хўжалиги ишлаб чиқариш бирлашмасида бошлиқ ўринбосари, бош муҳандис бўлган. 1998 йилдан 2001 йилгача “Абаданағизсув” саноат-эксплутацион бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 2001-2004 йилларда Ахал вилоят ҳокимлиги кадрлар ва маҳаллий муассасалар билан ишлаш бўйича бўлим мудири бўлган. 2004-2005 йилларда Ахал вилоят ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2005 йилда Абадан шаҳар ҳокими этиб тайинланган.

2002 йилда “Watana bolan söygüsi üçin” медали билан мукофотланган.

ПЎМАНОВ Аширнияз Аманмамедович

1962 йилда Балқан вилоятининг Балқанабат шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Губкин номидаги Москва нефть ва газ институтининг Балқанабат филиалини тугатган.

1979 йилдан 1981 йилгача Туркманистон политехника институти талабаси. Аскарликдан кейин 1984 йилда Балқанабат шаҳридаги “Башнебитгазэлектрогурлушик” трести қурилиш-монтаж бошқармасида электромонтер сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган. 1984 йилдан 1988 йилгача – шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими комитетининг котиби, шаҳар комсомол комитети ташкилий ишлар бўлимининг мудири, Балқанабат “Билим” жамиятининг масъул котиби. 1988 йилдан 1989 йилгача - электромонтер, “Небитдағнебит” нефть ва газ қазиб олиш бошқармасида катта, сўнгра эса етакчи муҳандис-электрик бўлиб ишлаган. 1989-1990 йилларда Балқанабат шаҳар партия комитетида маърузачилик қилган. 1990-1991 йилларда Боку шаҳридаги олий партия мактаби тингловчиси бўлган. 1991 йилдан 1992 йилгача - Балқанабат шаҳар партия комитети мафкура бўлими мутахассиси, Балқан вилояти комсомол комитетининг биринчи котиби, Маҳтумқули номидаги Туркманистон Ёшлар ташкилоти Балқан вилоят кенгаши раиси бўлиб ишлаган. 1992-1993 йилларда Балқан вилоят ҳокимининг ёрдамчиси бўлган. 1993 йилдан 1996 йилгача - Балқан вилоят ҳокимининг ўринбосари. 1996 йилдан 2005 йилгача – Балқан вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси раиси. 2005 йилдан ҳозирги пайтгача Балқан вилояти Туркманбоши шаҳрининг ҳокими.

“Gayrat”, “Watana bolan söygüsi üçin” медаллари билан тақдирланган.



 

Реклама