07:10 msk, 22 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Одамхўрликдан кейин пайдо бўладиган синдром

23.12.2006 10:50 msk

Вадим Дубнов

Диктатуранинг нақадар тийиқсиз бўлганлиги ҳақида унинг ўлимидан сўнг ҳукм чиқариш мумкин. Дафн талотумида минглаб мотамсаро кишиларнинг бир-бирларини босиб-янчишлари мутлақо шарт эмас – жўшқин эҳтирослар даври бизга яқин бўлган кенгликларда ўтиб кетди, шекилли. Умуман олганда эса чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси умумий рационализм шароитида мўъжиза туфайли сақланиб қолган бугунги куннинг китоблардагидай одамхўрлари бутун бошли даврининг юраги тўхтаб қолди. Балет ва тиббий институтларининг бекор қилиниши, оммавий қатл ҳақидаги буйруқлар, Қорақумдаги ажабтовур пингвинлар қадим подшоҳлар қилиқларини эслатарди. Аммо Саддам Ироғию Шимолий Кореядан фарқли ўлароқ бу диктатура ҳеч кимни плутоний билан қўрқитмасди, унга дунёда очиқ осмон остидаги этнографик қийноқлар музейи сифатида муносабатда бўлардилар.

Энди эса ҳаммаси тинчгина ўчди. Ҳали бутун мамлакат бўйлаб кемалар мотамона ўкираяпти, эфир самимий хўнграшлардан титраяпти. Ҳаёт тўхтаган, хориждаги элчихоналар ёпилган. Фақат жуда озчилик одам ошкора хурсанд бўлишга ботинаяпти. Мустабид ўлими доимо тўхтовсиз келадиган бахт дебочаси ўлароқ қабул қилинган.

Мустабид ҳукмрон бўлган мамлакатда демократик кайфиятдаги хаёлпараст бўлиш жуда мушкул. Фақат бунақа орзу-хаёл истаган пайтда тунги эшик тақиллаши билан узилиб қолгани учунгина эмас. Ҳатто олисда ва хатарсиз жойда туриб ҳам фақат бир нарса ҳақида – мустабиднинг ўлими ҳақида таманниъ этиш мумкин. Дунёдаги ҳамма мухолифатга ҳам хорижий интервенция бахти насиб қилавермайди, усиз эса инқилобга ҳам ва ҳатто сарой тўнтаришига ҳам ҳеч қанақа имконият қолмайди. Бунақа пайтда табиатнинг сабр косаси тўлишини кутиш қолади, холос.

Аммо зарур шароит етарли бўлиши кифоя қилмайди. Қанд касалидан ёки юрак тўхташидан вафот этган буюк азобловчи кеча ундан қўрқиб, унга яқинроқ бўлгани сари мустабиддан тобора қаттиқроқ нафратланганлар тимсолида яшашда давом этади. Кейинги одам омон қолганлар ичидаги энг кучлиси бўлади. Бунда салаф одамхўрлиги ўз салоҳиятини йўқотади – шунисига ҳам раҳмат. Бу хаёлпараст инсофан умид қилиши мумкин бўлган максимум ҳосиладир. Сталиндан кейин Хрушчев ёки кичик Алиев катта Алиевдан кейин келгани каби.

Албатта, янада брутал ҳолат пайдо бўлиш эҳтимоли ҳам бор. Буюк марҳум ўзидан кейин деярли бир хил нурсиз инсоний материал қолдиргани учун ҳаммадан ажралиб турувчи суюкли кишининг топилмаслик хавфи бор. Кучлар нисбатининг тенглиги баъзан фуқаролик урушига муқаддима вазифасини ўтаб қолиши мумкин, аммо бу каби диктатуралардан кейин эмас. Улар фуқаролик урушини эмас, қаттиқ аппарат интригаларини бошлайдилар. Спикерга жиноий иш очиш мумкин – фақат бунда спикерни ҳисобдан чиқариш мумкинлигига қатъий ишонч бўлиши керак. Ҳатто мухолифат билан алоқани тиклаш мумкин, аммо бу инқилобий эмас, ғирт инструментал дебоча бўлади. Аҳолининг 90 фоизи мухолифат ҳақида ҳам, инқилоб ҳақида ҳам ҳеч нарса эшитмаган идеал истибдод ҳукм сурган бир мамлакатда ер остидан чиқаётган ҳеч қанақа билги зилзила белгиси бўла олмайди. Бекорга шунча ҳаракат қилгани йўқ ахир мустабид.

Умуман олганда, бу каби диктатураларнинг эртаси куни ҳеч қанақа уруш ҳам, тўс–тўполон ҳам бўлмайди – Ўлмас зотнинг ўлимидан кўра одамларни кўпроқ ларзага соладиган нима бўлиши мумкин? Лекин буларнинг ҳаммаси дастлабки даврлардагина шундай бўлади. Ҳокимият учун кураш рақобат демакдир, рақобат бор жойда эса ишқибозларнинг манфаатлари ҳам бўлади. Бунақа мамлакатда ҳокимият аввалда бўлмагандай кескин плюрализмни бундан буён тўхтатиб қололмайди. Балки тўхтатишга уринмас ҳам. Бу даврни кейинчалик “илиш даври” дея аташлари мумкин. Гарчи ҳеч ким ўлиб кетган мустабиднинг исми билан аталган майдон номини алмаштиришга ёки унинг услубини фош этишга журъат қилмаса–да. Мамлакат тез орада этнографик музейдан жуда катта сармоя ресурслари мавжуд бўлган оддий камбағал давлатга айланади. Бу мамлакатда ҳатто ўз ғарбчилари ва ўз евросиёчилари пайдо бўлиши мумкин, исломчилар эса пайдо бўлиши эса шубҳасиз. Балки мамлакат дунёга очилар. Аммо бу пайтга келиб халқ ҳар қандай Нероннинг жуда тезда тарих қаътига кетишига кўникиб қолади. Балки мамлакатнинг омади келар ва янги бюрократия ўзаро келишар. Лекин ушбу жараённинг барча мавжуд вариантларидан кўпроқ Қирғизистон вариантининг қайталаниш эҳтимоли катта.

Аммо бу танлов эртагаёқ долзарб бўлиб қолмайди. Аввал дафн маросими бўлади, нафас ростланади. Одамхўрликдан кейин пайдо бўладиган синдром.

Вадим Дубнов, мустақил журналист