10:27 msk, 30 Май 2017

Марказий Осиё янгиликлари

“ЛУКОЙЛ” Ўзбекистонда: “Зангори” орзу ушалмоқда

11.12.2006 12:26 msk

Фарҳод Расулов (Тошкент)

Ўзбекистон иқтисодий харитасида “ЛУКОЙЛ” каби йирик ширкатнинг пайдо бўлиши ҳар икки томонга – сармоядорга ҳам, республикага ҳам фойдали. Ширкат ташкил этилганининг ўн беш йиллиги арафасида “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги мухбири “ЛУКОЙЛ Оверсиз Ўзбекистон Лтд” ширкатининг бош директори Андрей Подболотов учрашиб, ширкатнинг мазкур республикадаги фаолияти ҳақида гапириб беришни илтимос қилган.

А. Подболотов: - “ЛУКОЙЛ Оверсиз Ўзбекистон Лтд” сармоя ётқизувчи ширкатнинг вакили бўлиб ҳисобланади. Тошкентдаги ваколатхона 2003 йилнинг январь ойида очилган. Газ ва газ конденсатили конларни ўзлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон оперейтинг компани” операцион ширкати таъсис этилганди. 2004 йилнинг июнида имзоланган Маҳсулотни тақсимлашга оид битимга (МТБ) мувофиқ бу ширкат бевосита мамлакат жанубий-ғарбида Қандим-Ҳавзақ-Шади конларидаги ишлар билан шуғулланмоқда. Битимнинг муддати 35 йил бўлиб, у 2039 йилгача яроқлидир.

Ҳозир қудуқ бурғулаш бўйича ишлар жадал суръатда кетаяпти, одамлар йиғилаяпти, газ тайёрлаш мосламаси, йиғувчи пунктлар, вахта посёлкаси қурилаяпти. Конларга олиб борувчи автойўллар ва бошқа йўллар қурилади. Яъни анча ривожланган инфратузилма ишга туширилади. Кейинги йилданоқ МТБга мувофиқ равишда дастлабки газ кубометрлари узатила бошланади.

“Фарғона.Ру”: - Республикада қазиб олинган газдан бошлаб узатилади?

А. Подболотов: - Табиийки, у мавжуд газ қувурлари орқали ва Ўзбекистоннинг ҳам, ширкатнинг ҳам манфаатларига мос келадиган жойларга узатилади.

Яна бир марта таъкидлайманки, “ЛУКОЙЛ” ширкати фаолияти барча шартлар ҳамда сармоядорнинг, сармоядорлар консорциумининг ва операторнинг мажбуриятлари кўрсатилган МТБ доирасида олиб борилади. Барча рақамлар сир тутилади. Фақат маҳсулотни тақсимлаш элликка эллик асосда олиб борилади, яъни давлат олинган маҳсулотнинг 50 фоизига эгалик қила олади. Битим имзоланган пайтда лойиҳа қиймати бир миллиард АҚШ долларини ташкил қилганди, лекин ҳозирда икки миллиард доллар бўлишини тахмин қилиш учун асос бор.

“Фарғона.Ру”: - Бир неча йилдан сўнг ширкат Ўзбекистон 10-12 миллиард кубометр газ қазиб ола бошлайди – бу ҳақда “ЛУКОЙЛ” раҳбари Вагит Алекперов билдирганди. Бу қачон амалга ошади?

А. Подболотов: - Қандим конидаги газни қайта ишлаш заводи қуриб битказилганидан сўнг ширкат максимал даражада газ қазиб ола бошлайди ва унинг ҳажми юқорида кўрсатилган рақамга етади. Бу анча жиддий кўрсаткич. Мана бу рақамларга қаранг: бугунги кунда республикада 60 млрд. кубометр газ қазиб олинаяпти, бундан келиб чиқадики, “ЛУКОЙЛ” қазиб олинаётган газ ҳажмининг бешдан бирини ташкил қилувчи ҳажмга чиқиб олади. Лойиҳа бўйича бу 2012-2013 йилларда бўлиши керак.

Лойиҳага мувофиқ 2006 йилда ширкат республикага 150 миллион доллар ётқизади, кейинги йилда эса бу кўрсаткич икки баробар ошади ва 300 миллион долларга етади. Умумий ҳисобда, бутун лойиҳа, аввал айтилганидек, икки миллиард долларга баҳоланмоқда. Бугунги кунда бу ҳатто “ЎзДЭУавто”дан ҳам кўра каттароқ бўлган инвестицион лойиҳа бўлиб ҳисобланади.



 

Реклама