02:05 msk, 24 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Юлдуз Усманова бунақа рақобатга дош беролмаганди

10.12.2006 07:50 msk

Реклама ўрнида

Юлдуз Усмонова таниқли аравакаш ва “Фарғона.Ру”нинг яқин дўсти Нозим Нодиров кўмаги билан европалик мухлислар қалбларини забт этиб, Европада “Queen of Uzbekian Music” (Ўзбек мусиқаси қироличаси) деб атала бошлаган ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари ўрталарида унинг асосий рақибаси Наташа Атлас (Natacha Atlas) бўлганди. Европа мусиқий чартларида ҳар икки санъаткор қўлма-қўл бўлиб юргандилар.

Аммо вақт ўтгач, бу рақобат Юлдуз учун зерикарли бўлиб қолди. Ўзининг Европа фатҳидан қониққан хонанда Ўзбекистоннинг кундалик турмушига боши билан шўнғиб кетди. Наташа Атлас эса якка ўзи бетўхтов Шарқ маликаси мақомига чиқиб олди. Энди у “буюк қўшиқчи, бастакор, Шарқ ва Ғарб маданиятларини ўзида мужассам этган замонамизнинг тирик афсонаси” сифатида машҳур

Наташа Атлас и Назим Надиров
Наташа Атлас ва Нозим Нодиров. © Олег Волошин фотоси
Мусиқий Олимпга кўтарилишдан олдин Наташа Атлас шарқ Терпсихораси касбининг устаси бўлгани ҳақида ҳеч ким хаёлига келмаган. Бунга гувоҳ бўлганлар эса Raks Sharki унинг Ғарб саҳнасидаги асосий қуроли экани бўлиб ҳисобланишини айтадилар. Унга Ғарбда шуҳрат қозониш камлик қилган кўринади. У (Юлдузнинг Ғарбдаги биринчи продюсери) бизнинг Аравакаш саъй-ҳаракатлари билан Москвага юриш бошлашга қарор қилган.

У бу ерда араб рақс санъати бўйича мастер-класс бериш ниятида. Бу Россия пойтахтидаги belly dance студияларининг кўплаб ўқувчилари орасида кўз кўриб-қулоқ эшитмаган шов-шувга сабаб бўлди. Зеро, энг яхши раққосалар Наташа Атласнинг Москвадаги каттакон шоусида иштирок этиш имконига эга бўлишлари ваъда қилинган.

Шундай қилиб, 16 декабрь куни “Мохсира” шарқ рақси театрида Наташа Атлас биринчи марта belly dance машғулотларини ўтказади. Машғулот соат 12.00 да бошланади. Журналистлар ва фотосуратчилар info@arba7muz.ru манзилигига мурожаат қилиб аккредатициядан ўтишлари мумкин. Бошқа тафсилотларни эса www.arba7muz.ru, www.mohsira.ru сайтларидан ҳамда Москвадаги 913-7785 телефонига қўнғироқ қилиб, билиб олиш мумкин.