16:42 msk, 25 Июнь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

2006 йиль ноябрь ойи охирида Тошкентда сотилаётган моллар ва кўрсатилаётган хизматлар қиймати

04.12.2006 11:39 msk

Ўз ахб.

1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда энг кам ойлик маош миқдори, бюжет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг маошлари, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар ҳажми ўртача 1,2 баробарга оширилган. Айни пайтда ноябрь ойи мобайнида Тошкентда сотилаётган моллар ва кўрсатилаётган хизматлар кўпининг қиймати ё ўзгармаган, ёки жуда кам ўзгарган. Айрим мева ва сабзавотларнинг нархи қимматлаган.

Пойтахтдаги кўчмас мулк бозори бундан мустасно: ўтган ой давомида уй-жой нархи жадал суръатда ўсиб борди – уйлар яна бир неча минг долларга қимматлади. Турар-жой нархларининг қимматлашиш тенденцияси ўтган йилдан буён кузатилмоқда ва бу ўсишнинг қачон тўхташи маълум эмас.

html-файл шаклидаги жадвални очиш, 178Kb (алоҳида саҳифада очилади)

30 ноябрь куни қайд этилган долларнинг сўмга нисбатан курси: расмий саррофлик дўконларида 1 доллар учун 1240-1243 сўмни ташкил қилган. Марказий банк курси - 1 доллар учун 1234,5 сўм.

Ҳисоб-китоблар валютани эркин алмаштириш мумкин бўлган ўртача курс – 1 доллар учун 1320 сўмдан келиб чиққан ҳолда чиқарилди.



 

Реклама