09:16 msk, 23 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистонлик мардикорлар тақдири: 2006 йилда Россияда энг камида икки юз киши ҳалок бўлган

24.11.2006 19:31 msk

Муҳаммад Иқбол, Душанбе

Россиядаги тожикистонлик муҳожирларнинг фожеавий равишда ҳалок бўлишлари билан боғлиқ воқеалар узоқ йиллар мобайнида “махфий”лик белгиси остида бўлган. Бу ҳақда Тожикистонда жуда кўпчиликка маълум бўлишига қарамасдан, мамлакат раҳбарияти бу ҳодисаларни тан олишдан қатъий бош тортиб келди. Аммо охирги ойларда “стратегик ҳамкорлар” бўлмиш Россия ва Тожикистон муносабатлари бироз ёмонлашди ва ниҳоят, 2006 йилнинг 20 ноябрь куни Мажлиси Намояндагон (Тожикистон парламентининг қуйи палатаси) ҳақиқатан ҳам Россияда Тожикистон фуқаролари кўплаб ўлдирилганлигини расман тан олди. Янгитдан сайланган президент Раҳмонов инаугурациясидан кейиноқ бўлиб ўтган парламент мажлисида депутатлар республика молия вазири Сафарали Нажмиддиновдан ҳамюртлар жасадларини Россия Федерациясидан ватанга олиб келиш учун 150000 сомоний (тақрибан 50 000 АҚШ доллари) ажратишни талаб қилдилар.

Кўлоблик Жўра

Жўра Тожикистонда йириклиги жиҳатдан учинчи саналмиш Кўлоб шаҳри марказида ўзига уй қурмоқда. Нафсиламри, у фақат мардикорлар ишлаётган қурилишга раҳбарлик қилаяпти. Жўра ёки бошқача айтганда Жўрахон Шарипов Россиядан ҳамёни қаппайиб қайтган ягона маҳаллий мардикор (гастарбайтер) бўлса керак. У ўз ватанида ҳурматли киши. У Москвада тер тўкиб топган пулига уй қураяпти.

Бугунги кунда Жўранинг мардикорлари ғишт теришни бошлаганлар. Бу хом ғиштлар турмуш даражаси Тожикистоннинг бошқа жойларидан пастроқ бўлган мамлакат жанубий ҳудудлари учун хос қурилиш материалидир. Жўра ҳар куни эрталаб ўз участкасига келади-ю оқсоқолларча вазминлик билан мардикорларга нима қилиш кераклиги юзасидан маслаҳатлар беради. Жўранинг айтишича, унинг мардикорлари бажараётган бу каби сифатсиз иш учун Россияда пул бериш у ёқда турсин, калтаклаб ҳайдаб юборишлари мумкин экан.

Россияда Жўранинг омади чопган: Урал, Сибирь ва Татаристонда кечган икки йиллик дарбадарликдан сўнг у “яхшигина” ишга жойлашиб олган. У Москвадаги Шереметьево-2 аэропорти УЖКХга чилангар бўлиб ишлаган. Энди у “оқ одам”лар сингари ҳар йили таътилга уйига келади.

Шайх Эшон Насриддиннинг иши эса ортга кетган. Данғара шаҳарчасидаги мадрасада узоқ йиллар меҳнат қилган Эшон Насриддин Қуръони Каримни билган, туманда ҳурмат топган қори ва мулла киши. Бироқ у 65 ёшга кирганда Россияга пул топиб келиш учун боришга қарор қилган. Тўрт йиллик дарбадарликдан сўнг у уйига қуруқ қўл билан кириб келган. Ўзининг айтишича, у шунисига ҳам шукур қилади, зеро ўша ёқларда абадул-абад қолиб кетиши ҳам мумкин экан. Уфада уни тўнаб кетганлар, пичоқ уришиб, ҳалол меҳнат билан топган пулларини тортиб олганлар. Ўлдиришлари ҳам мумкин эди.

Тожикистонлик 337 минг 550 меҳнат муҳожиридан қарийб 320 минги Россия Федерациясида юрибди, дея хабар қилади “Авеста” ахборот веб-сайти. Тожикистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги тарқатган маълумотларга қараганда, Россия Федерациясида Тожикистоннинг 319 минг 789 фуқароси, Қирғизистонда 6 минг 980 фуқаро, Қозоғистонда 5 минг 795 фуқаро, Украинада 1 минг 349 фуқаро, МДҲнинг бошқа мамлакатларида 2 минг 918 фуқаро юрибди. Фақат 719 тожикистонликкина ҳозирда узоқ хориждаги мамлакатларда пул топаяптилар.

Аснода, муҳожирлик хизмати маълумотларига кўра, шу йил бошидан бери Россиядан Тожикистонга 206 фуқаронинг жасади етказиб берилган. 71 тожикистонлик касаллик туфайли вафот этганлар, бахтсиз ҳодисалар ва йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) натижасида 53 фуқаро ҳалок бўлган, 22 тожикистонлик ўлдирилган, қолганларнинг нимадан ҳалок бўлгани аниқланмаган.

Жорий йилнинг 1 январидан 15 ноябригача Россиядан Тожикистоннинг 4 минг 858 фуқароси депортация қилинган.

Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони маълум эмас

Норасмий маълумотларга кўра, Тожикистон фуқароларининг бир миллиондан зиёди Россияда муҳожирликда юрибди. Расмий манбалар мардикорлар тўрт юз мингдан кўп эмасликларини таъкидлаяптилар. Яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловларида бу рақамлар социал-демократлар лидери Раҳматулло Зоиров тимсолида мухолифат учун ҳам, миллий-демократлар партияси раис ўринбосари Давлатали Давлатов тимсолида ҳокимият партияси учун ҳам чайқов воситасига айланди. Социал-демократлар Россияда яшаб турган Тожикистон фуқароларини бир миллиондан кам эмас, дея ҳисоблашга мойиллар. Аснода, республика Марказий сайлов комиссияси тожикистонлик муҳожирлар сони ярим миллиондан камроқ эканини билдириб, РФдан туриб Тожикистон президентини сайлайдиганлар учун 400000 дан сал кўпроқ бюллетень ажратган.

Россиядаги тожик диаспораси президенти Кароматулло Шариповдаги рақамлар бошқачароқ: унга кўра, РФдаги тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг сони 1,5 миллион кишидан ортиқ. “Озодлик” радиосининг ўзбек хизматига берган интервьюсида эса Шарипов Россияда 2006 йилнинг ўзидаёқ тожикистонлик икки мингга яқин фуқаро ўлдирилган ёки вафот этганини билдирганди.

“Озодлик” радиосининг тожик хизмати эса ўз вариантини келтиради: мухбир Нурмуҳаммад Холзодага кўра, 2006 йилда Россияда тожикистонлик 206 фуқаро ўлган (ёки ўлдирилган). Айни пайтда журналист ҳалок бўлганлар ичидан бирор-бир кишининг фамилиясини келтирмаган.

Барчани номма-ном санаб ўтамиз

Ушбу сатрлар муаллифида 2001 йилдан 2003 йилгача Домодедово, Екатеринбург ҳаво йўллари билан ҳамда темирйўл орқали фақат Душанбенинг ўзига 426 та рухланган тобут олиб келинганлиги юзасидан аниқ далиллар бор. Ахир Россиядан Хўжанд, Кўлоб, Қўрғонтепага ҳам учоқлар ва поездлар қатнайди...

Сўзим қуруқ бўлмаслиги учун аввалда ҳеч қаерда чоп этилмаган аниқ фактларни келтираман. Ҳар бир рақам алоҳида одамнинг алоҳида тақдиридир. Агар алоҳида жиноий иш, деб айтмасак... Қавслар ичида гастарбайтернинг туғилган ва ўлган йили кўрсатилган. Кимнингдир ўлими сабабини, кимнингдир Тожикистондаги яшаш жойини, кимнингдир эса фақат фамилияси-ю исмини аниқлашга муваффақ бўлинган...

«ЮК-200», 1999 ЙИЛ:

1. Сабзаев Файзиддин Сафарович (1979-1999)

2. Мамонов Файзали Шарифович (1973-1999)

3. Эргашева Мастона Шарифхоновна (1975-1999)

4. Зикраков Қўзибек (1972-1999)

«ЮК-200», 2000 ЙИЛ:

1. Ҳабибова Мунира (1978-2000)

2. Хўжаев Ражаб Сафарович (1963-2000)

3. Искандарий Хатлоний (“Озодлик” радиоси мухбири) (1954-2000)

4. Маҳкамов Муҳаммадамин (1970-2000)

5. Ашуров Маҳмудхон (1976-2000)

6. Тошев Султон (1982-2000)

7. Гадоев Аваз Орзуевич (1974-2000)

8. Одинамамадов Далер (1976-2000)

9. Ҳамедов Умар Ҳамедович (1922-2000)

10. Муҳаббатов Искандаршо (1965-2000)

11. Жумаев Нусратулло (1961-2000)

12. Қурбонова Гулчеҳра (1951-2000)

13. Шарипов Латиф Амирович (1967-2000)

14. Қурбоналиев Умед (1983-2000

15. Меҳрубонов Жамшед (1980-2000)

16. Қосимов Ҳайём (1974-2000)

17. Сафаров Динназар (1973-2000)

18. Дороншов Эроншо (1965-2000)

19. Ражабов Аслиддин (1968-2000)

20. Қурбонов Абдулҳаким

21. Собиров Абдулло

22. Раҳимқулов Авазхон Қурбоналиевич

23. Додалиев Шукронбек

24. Раҳмонов Абдулҳай Абдуолимович

25. Сангов Маҳмадрачаб

26. Раҳмонов Исроил Файзуллоевич

27. Ҳалимов Файзулло

28. Хайдаралиев Муродали

29. Ятимов Субҳонқул

30. Раҳматбеков Бойназар Қаландарович

31. Давлатов Исмоил

32. Хўжаев Алимурод Гадоевич

33. Молибшоев Одилшо

34. Мамадназарбеков Назар

35. Мўминов Қурбонали

36. Зоиров Исмат Анварович

37. Иззатшоев Ҳукумат Зумратшоевич

38. Қосимов Бахтиёр Бўриевич

39. Меҳритдинова Шоҳнавоз

40. Муҳаббатов Хуршед Салоҳович

41. Мавлонов Бекмурод Тошмуродович

42. Шукуров Машраб Мирзоалиевич

43. Ғайратов Баҳодур Ҳоварович

44. Усмонов Фозилжон Саиджонович

45. Ражабов Муродали Ёрович

46. Баротов Алишер

47. Навбухоров Сафармамат

48. Мирзоев Шаҳбозбек

49. Қурбонов Тўйчибой

50. Ҳусайнова Зебохон

«ЮК-200», 2001 ЙИЛ:

1. Муродов Раҳмонали (1975-2001)

2. Шаропов Абдуғаффор (1969-2001)

3. Сангов Соҳиб Ҳасанович (1978-2001)

4. Саидов Руҳангез Мирзомуродович (1981-2001)

5. Сурбоншоев Саъди Сафарович (1980-2001)

6. Назаров Мирали Тағоевич (1957-2001)

7. Соҳибназаров Маҳмадкарим (1972-2001)

8. Умаров Ҳайём Ахериевич (1966-2001)

9. Пўлодов Аминжон (1981-2001)

10. Сатторов Ғаффор (1945-2001)

11. Исматов Оллоберди (1961-2001)

12. Худоёров Ҳасан Муртазоевич (1943-2001)

13. Раҳмонов Аҳлиддин (1977-2001)

14. Сафаршоев Исломшо (1968-2001)

15. Равшанов Шерали (1982-2001)

16. Сулаймонова Шогуни (1949-2001)

17. Ҳасанов Мирзобек (1947-2001)

18. Видонов Файзулло (1975-2001)

19. Бобобеков Мелик Бобохонович (1954-2001)

20. Азизов Алишер Саидович (1974-2001)

21. Чўлпонов Зокиржон (1964-2001)

22. Мирзоев Маҳмади Тимурович (1959-2001)

23. Халиулин Батир Дадаханович (1972-2001)

24. Абдуллоев Зафар Саъдуллоевич (1972-2001)

25. Исмонов Эмомали Пирмаҳмадович (1972-2001)

26. Марадбекова Гулнамо (1963-2001)

27. Шобутдинов Ашурмаҳмад (1965-2001)

28. Сангов Асатилло (1971-2001)

29. Жўрақулов Бахтиёр (1975-2001)

30. Манонов Эроншо (1964-2001)

31. Самадов Хуршедшо (1971-2001)

32. Асқаров Каримжон (1979-2001)

33. Акрамов Акрам (1980-2001)

34. Холов Зафар Файзуллоевич (1981-2001)

35. Рауфов Абдураззоқ (1981-2001)

36. Ёқубов Раҳимжон (1978-2001)

37. Заропов Маҳмадали (1972-2001)

38. Миавазбеков О. (1958-2001)

39. Назаров Акрам Фатхуллоевич (1967-2001)

40. Гадоев Киромиддин (1974-2001)

41. Сулаймонов Исломиддин (1978-2001)

42. Сангов Мақсуд (1980-2001)

43. Наврўзшоев Ширинхон (1943-2001)

44. Гадоев Шараф Алиевич (1967-2001)

45. Бобохонов Маҳмадали (1951-2001)

46. Сангов Асатилло (1971-2001)

47. Сатторов Отамурод Қосимович (1972-2001)

48. Одинаев Фаррух Рустамович (1978-2001)

49. Раимбеков Кишварбек (1981-2001)

50. Насриддинов Ҳабиб (1975-2001)

51. Ашуралиев Суннатулло (1981-2001)

52. Сайдалиев Файзали (1978-2001)

53. Алифов Хисмонбек Ҳокимович (1975-2001)

54. Вахтибеков Ғарибшо (1960-2001)

55. Солиев Абдукарим (1971-2001)

56. Бобоғулов Наврўз Хушназарович (1976-2001)

57. Рустамов Мурод Асадович (1959-2001)

58. Нуруллоев Аҳмед Қудратович (1979-2001)

59. Бобохонов Жўрабек Ашурқулович (1982-2001)

60. Саидов Маҳмадзоир (1970-2001)

61. Марадбекова Гулнамо (1963-2001)

62. Ханхаров Абдурраҳмон (1967-2001)

63. Давлатбеков Тўфалон (1950-2001)

64. Жабборов Зоҳир Исматович (1974-2001)

65. Шобутдинов Ашурмаҳмад (1965-2001)

66. Фарозов Саидмамад (1972-2001)

67. Хўжаев Зубайдулло (1976-2001)

68. Исмонов Эмомали Пирмаҳмадович (1972-2001)

69. Алихонов Жамшед (1969-2001)

70. Абдуллоев Зафар Саъдуллоевич (1972-2001)

71. Давлатов Холиқ Розиқович (1964-2001)

72. Жўрақулов Ражабали (1951-2001)

73. Алиев Исмоил Асқарович (1958-2001)

74. Шермамадов Хуршед (1966-2001)

75. Алиев Сулаймонбек (1966-2001)

76. Ражабалиев Мирзошо (1966-2001)

77. Нуралиев Пайрав (1984-2001)

78. Метаров Гулрўз Муллонаврўзович (1972-2001)

79. Бўстонов Маҳмади Тошматович (1961-2001)

80. Муҳсинзода Ҳасанжон (1978-2001)

81. Жонмамадов Карамхудо (1961-2001)

82. Ражабов Назар Абдуллоевич (1961-2001)

83. Халиулин Батир Дадаханович (1972-2001)

84. Холиқжонов Рустам Бўриевич (1961-2001)

85. Носиров Ризвон Собирович (1961-2001)

86. Хоркашев Хуршед Жиёнхонович

87. Абдукаримов Абдуҳалим Салимович

88. Мирзоев Махмурод

89. Алихонов Жамшед

90. Раҳмонов Абдуносир

91. Сустоншоев Эраж Бўтабекович

92. Султонбеков Абдуллобек

93. Нурова Идимо

94. Раҳимов Олег Холдорович

95. Абдуллоев Абдумуталиб

96. Жангибеков Наврўзбек

97. Абдулзода Шаҳноза Алиназаровна

98. Саидов Идибек Малахович

99. Солиҳова Фируза

100. Хўжаев Нуриддин Сафарович

101. Ашуров Алишер Давлатович

102. Ҳалимова Муслима

«ЮК-200», 2002 ЙИЛ:

1. Бобохонов Жангихон (1941-2002)

2. Мирзоев Ашурали Сафолович (1970-2002)

3. Мансуров Худодод (1921-2002)

4. Сафаров Фарҳод Музаффарович (1984-2002)

5. Умарова Дилором (1986-2002)

6. Бобожонов Насриддин Темурович (1974-2002)

7. Гулаёзов Алишер Бухориевич (1981-2002)

8. Имодинов Мирзомиддин (1951-2002)

9. Гулаёзов Алишер (1981-2002)

10. Карамхудоев Хайём Амрихудоевич (1975-2002)

11. Раҳимов Ҳисайн Холович (1952-2002)

12. Гуломалиева Лолабегим (1955-2002)

13. Ғафуров Хуршед Музаффарович (1964-2002)

14. Саидов Амриддин Муродович (1964-2002)

15. Каримов Маҳмадали (1982-2002)

16. Мусоев Самандар Азизович (1965-2002)

17. Вайсиддинов Маҳмадулло (1977-2002)

18. Саидқулов Раҳматулло (1970-2002)

19. Идиев Давлат Шобекович (1952-2002)

20. Тошохўжаев Аслонбек Туронович (1960-2002)

21. Лашкарбеков Ризобек Давлатбекович (1978-2002)

22. Гулов Зайниддин Чонаевич (1974-2002)

23. Жўраев Аюб Магамадиевич (1971-2002)

24. Холов Давлат Жабборович (1973-2002)

25. Иброҳимов Давлат Мусоевич (1967-2002)

26. Нурбобоев Нодир (1977-2002)

27. Мадаминова Махфират (1928-2002)

28. Жўраев Рашид (1959-2002)

29. Шомуродов Жаҳонгир (1959-2002)

30. Бўриев Шариф (1967-2002)

31. Шодавронов Қиёмиддин (1975-2002)

32. Хомаев Аъзамхон (1973-2002)

33. Холиёров Ҳақназар (1978-2002)

34. Ҳасанов Зокиржон (1980-2002)

35. Сабуров Амирхон

36. Раҳимов Нодиржон

«ЮК-200», 2003 ЙИЛ:

1. Казаков Мирзобшо Гадоевич (1979-2003), тахмин - сил

2. Эгамов Абдуманон (1967-2003), заҳарланган

3. Раҳмонов Ҳомиджон Қамбарович (1973-2003), пичоқланган

4. Низомов Амридин Давлатович (1975-2003), автоҳалокат

5. Асоев Маҳмадсабур Ҳаитович (1977-2003), сил

6. Сатторов Жамшед Исҳоқович (1972-2003), инфаркт

7. Мамадсафоев Ёқуб Маҳмадсафоевич (1977-2003), автоҳалокат

8. Иброҳимов Аброр Пирович (1952-2003), касалхонада вафот этган

9. Саидов Абдураҳим Собирович (1970-2003), ёнғин

10. Салимов Наврўз Саидбекович (1963-2003), ёнғин

11. Умаров Ҳамзаали (1954-2003), ёнғин

12. Абдулҳақов Шариф Раҳмонович (1980-2003), ёнғин

13. Саидов Шариф Буриевич (1964-2003), автоҳалокат

14. Ҳошимов Рустам Авазович (1981-2003), заҳарланган

15. Ўрозов Нажмиддин Қодирович (1962-2003), инфаркт

16. Қурбонов Нўъмон Набиевич (1960-2003), совуқдан ўлган

17. Ниёзов Баҳрулло Ҳамроқулович (1977-2003), сабаби номаълум

18. Бойқобилов Наим Чориевич (1972-2003), заҳарланиш

19. Ҳалимов Ражабали Амирович (1980-2003), инфаркт

20. Тоулбоев Иброҳим Парпиевич (1969-2003), боши шикастланган

21. Ҳошимов Рашид (1950-2003), совуқдан ўлган

22. Наимов Абдураҳим Саидмухторович (1983-2003), автоҳалокат

23. Ҳукмидинов Гулбидин Ҳукмидинович (1952-2003), инфаркт

24. Давлатов Абдуали Маҳмадалиевич (1980-2003), автоҳалокат

25. Шодиев Холбобо (1941-2003), сабаби номаълум

26. Мусоев Неъматулло Раҳматуллоевич (1970-2003), автоҳалокат

27. Устоев Бахтиёр Маҳмудович (1962-2003), қотиллик

28. Жумаев Мурод Зоҳидович (1972-2003), касалхонада ўлган

29. Самадов Пўлод Норбобоевич (1970-2003), автоҳалокат

30. Шехов Ҳусайн Мирафхолович (1975-2003), автоҳалокат

31. Шаропов Ятимшо Сангалиевич (1975-2003), инфаркт

32. Тағоев Фарҳоджон Бобохонович (1979-2003), инфаркт

33. Мергонов Боймурод (1945-2003), Ўзбекистоннинг Қарши станциясида поездда ўлдирилган

34. Рўзибоев Тимурбой Наврўзович (1970-2003), инфаркт

35. Мазориев Каримбек Худоевич (1970-2003), касалхонада ўлган

36. Ҳасанов Бободавлат Муродович (1972-2003), автоҳалокат

37. Қосимов Очилди Эмомоивич (1965-2003), газдан заҳарланган

38. Одинаев Саъдулло Хайруллоевич (1980-2003), газдан заҳарланган

39. Карамов Рустам Равшанович (1967-2003), газдан заҳарланган

40. Авазалиев Зоир Хайруллоевич (1980-2003), инфаркт

41. Ражабов Арал Ражабович (1955 – 2003), ўлдирилган

42. Алимов Нодир Ўроқович (1964-2003), сабаби номаълум

43. Достов Тоҳир Равшанович (1983-2003), газдан заҳарланган

44. Хадимов Асомуддин Ражабович (1976-2003), заҳарли кимёвий моддалардан ҳалок бўлган

45. Одинамамадов Охирназар (1968-2003), касаллик

46. Давлатов Сунатуло Норқулоевич (1994-2003), чўкиб ўлган

47. Восиев Музафар Мирович (1969-2003), Боткин касаллиги

48. Амонов Рустам Қосимович (1977-2003), боши шикастланган

49. Иброҳимов Бахтиёр Комилович (1965-2003), инфаркт

50. Ятимов Абдураҳим Абдусатторович (1968-2003), сабаби номаълум

51. Нодиров Бахтиёр Ёқубович (1981-2003), қотиллик

52. Ҳасанов Баҳриддин Матлабович (1971-2003), совуқдан ўлган

53. Гулжонов Суҳроб Аҳлижонович (1972-2003), инфаркт

54. Саидов Маҳмадраҳим Тешаевич (1979-2003), газдан заҳарланган

55. Назаров Воҳибхўжа Мирзоевич (1965-2003), боши шикастланган

56. Кавраков Эмомали Назарович (1964-2003), автоҳалокат

57. Шафиев Қурбонали Амонуллоевич (1982-2003), инфаркт

58. Мирқадамова Руқия Оймаҳмадова (1965- 2003), касалхонада ўлган

59. Сатторов Салоҳидин Саломидинович (1970-2003), касалхонада ўлган

60. Абдулмажидов Зоир Абдусамиевич (1984-2003), автоҳалокат

61. Шарипов Муҳабат Сайдалиевич (1965-2003), боши шикастланган

62. Шокиров Олимжон Ражабович (1969-2003), касалхонада ўлган

63. Идибеков Усто (1948-2003), инфаркт

64. Шарипов Ражабали Ҳусейнович (1976-2003), қотиллик

65. Нажмиддинов Зоир Тоҳирович (1971-2003), қотиллик

66. Баротов Илҳом Пўлотович (1971-2003), автоҳалокат

67. Боев Толибжон Акрамович (1975-2003), қотиллик

68. Зубайдов Муҳабатшо Бобоевич (1971-2003), касаллик

69. Хайруллоев Дилшод Нуралиевич (1975-2003), касаллик

70. Ҳамдамов Қамаридин (1954-2003), инфаркт

71. Ўроқов Мустафо Ўтаевич (1962-2003), совуқдан ўлган

72. Қоимбоев Саидаҳмад Хайрмамадович (1980-2003), қотиллик

73. Султонов Абдухолиқ Маҳмадиевич (1963- 2003), инфаркт

74. Табаров Раҳмонали Қурбоналиевич (1968-2003), қотиллик

75. Аҳмадов Неъматулло (1959-2003), сил

76. Шарипов Холмурод Қодирович (1960-2003), сабаби номаълум

77. Содиқов Файзиддин Абдужаборович (1971-2003), касалхонада ўлган

78. Абдуллоев Исроил Назруллоевич (1970-2003), автоҳалокат

79. Насриев Ҳасан Сирожевич (1963-2003), заҳарланган

80. Ражабов Ҳикмат Авғонович (1965-2003), касалхонада ўлган

81. Орзуев Жамшед Нуруллоевич (1974-2003), қотиллик

82. Худоёров Маҳмуджон Оллоёрович (1974-2003), касалхонада ўлган

83. Шарипов Абдураҳмон Абдураҳмонович (1959-2003), қотиллик

84. Ҳакимов Зафар Аҳрорович (1977-2003), автоҳалокат

85. Баҳодуров Маҳмадхўжа (1953,2003), совуқдан ўлган

86. Авақов Фаррух Давлатмуродович (1979 -2003), қотиллик

87. Холова Умеда Амоновна (1977- 2003), совуқдан ўлган

88. Ражабов Абдували (1953-2003), инфаркт

89. Акбаров Аҳмаджон (1952-2003), касаллик

90. Маматов Тўлқун (1966-2003), калтакланишдан ўлган

91. Зардов Ёрмурод Сайфиддинович (1968-2003), калтакланишдан ўлган

92. Хўжаев Дилшод (1959- 2003), калтакланишдан ўлган

93. Розиқов Нарзимурод (1985-2003), калтакланишдан ўлган

94. Жўраев Абдулло (1980-2003), газдан заҳарланган

95. Назаров Шерали (1981-2003), газдан заҳарланган

96. Назаров Акром (1982-2003), газдан заҳарланган

97. Атоев Саидхўжа (1982-2003), газдан заҳарланган

98. Ёқубов Қиёмиддин (1981- 2003), газдан заҳарланган

99. Абдуллоев Воҳид Абдулваҳҳобович (1959-2003), касаллик

100. Шабдолов Нурулло Нағзибекович (1977-2003), сил

101. Саидов Муродали (1972-2003), қотиллик

102. Розиқов Маҳмуд Абдураҳмонович (1965-2003), касаллик

103. Саидов Фаррух Аҳмадович (1976-2003), бахтсиз ҳодиса

104. Ҳақназаров Абдулло Худойназарович (1968-2003), бахтсиз ҳодиса

105. Бурҳонов Қиём Донаевич (1976-2003), қотиллик

106. Ражабов Паҳлавон Зубайдуллоевич (1956-2003), касаллик

107. Идиев Нусратулло Маҳмадюсупович (1985-2003), бахтсиз ҳодиса

108. Саидов Асадулло Тешаевич (1967-2003), пичоқланган

109. Каримова Раҳнамо (1981-2003), эпилепсия

110. Мирзоев Мурод Нарзуллоевич (1979-2003), қотиллик

111. Меликов Абдуҳалим Болтаевич (1970-2003), бахтсиз ҳодиса

112. Расулов Умед Дўстиевич (1978-2003), бахтсиз ҳодиса

113. Каримов Аҳмад Қурбонович (1956-2003), автоҳалокат

114. Ёрибеков Мақсуд Палаевич (1968-2003), автоҳалокат

115. Сарабеков Ҳикмат Суннатович (1985-2003), бахтсиз ҳодиса

116. Асадов Неъмат (1970-2003), боши шикастланган

117. Қурбонов Мирасад (1975-2003), калтакланишдан ўлган

118. Ғозибеков Дониёр Облоёрович (1975-2003), боши шикастланган

119. Мирзоев Маҳмадшариф Ҳалилович (1958-2003), бахтсиз ҳодиса

120. Ҳабибов Шарифқул (1955- 2003), бахтсиз ҳодиса

121. Шарипов Холмаҳмад Қурбоналиевич (1975-2003), инфаркт

122. Бўринов Боймирзо Холмўминович (1959-2003), бахтсиз ҳодиса

123. Саидов Аҳмаджон Ҳамиджонович (1970-2003), қотиллик

124. Сафаров Жамшед Солиҳович (1974-2003), қотиллик

125. Мирзоев Амиршо Ғайратшоевич (1969-2003), қотиллик

126. Бахтибеков Маҳмадсаид Қашиқович (1978-2003), бахтсиз ҳодиса

127. Ниёзов Фаррух Ниёзович (1970-2003), бахтсиз ҳодиса

128. Эшбоев Шокир (1972-2003), қон кетиши

129. Абдулқобилов Акмалидин Раҳмоналиевич (1981-2003), бахтсиз ҳодиса

130. Боиров Алишер Назирович (1947-2003), касаллик

131. Толибеков Алиназар Соҳибназарович (1966-2003), касаллик

132. Маҳмаднуров Парвин Қудратович (1980-2003), бахтсиз ҳодиса

133. Ёфтақов Нурали Талбидинович (1962-2003), қотиллик

134. Назаров Шоди Шарипович (1978-2003), инфаркт

135. Азимов Маҳмадрасул (1943-2003), ўлдирилган

136. Сафаров Шарифмурод Шарофович (1965-2003), касалликдан ўлган

137. Эшмўминов Фахриддин Бегмуродович (1973-2003), бахтсиз ҳодиса

138. Ашуров Шоди Забирович (1963-2003), касалликдан ўлган

139. Нарзуллоев Табарали (1955-2003), касалликдан ўлган

140. Рамазонов Абдуҳамид (1956-2003), бахтсиз ҳодиса

141. Акбаров Каромиддин (1963–2003), қотиллик

142. Рачабов Хуршед Қосимович (1978-2003), қотиллик

143. Азизов Маҳмадраби Ҳотамович (1965-2003), қотиллик (пичоқланган)

144. Холмуродов Дурдон Садуллоевич (1965-2003), касалликдан ўлган

145. Ҳафизов Абдусамад Шукурович (1985-2003), касалликдан ўлган

146. Иматов Давлатали Асадшоевич (1977-2003), касалликдан ўлган

147. Назарбеков Ҳамза Ганчибекович (1979-2003), қотиллик

148. Суриев Исмон Аврамович (1980-2003), қотиллик

149. Бобоев Рустам Эшбоевич (1975-2003), ёнғин пайтида ис газидан заҳарланган

150. Латипов Илҳом Абдусаломович (1982–2003), касалликдан ўлган

151. Абдуллоев Қурбонали Рустамович (1965 -2003), бахтсиз ҳодиса

152. Чалолов Бегичон (1951-2003), ЙТҲ.

153. Саидов Назрулло Эшмуродович (1961-2003), доимий яшаш жойи – Ленин тумани, Сомониён қишлоғи. Касалликдан ўлган

154. Маҳмадшоев Аҳлидин Давлатовиич (1960-2003), Шахринав тумани, Октябрь қишлоғи. Касалликдан ўлган.

155. Давлатмирова Зебочи (1970-2003), газдан заҳарланган.

156. Сўфибеков Сафарбек Толибович (1974-2003), Вахш тумани. ЙТҲ.

157. Шарипов Сабирчон Қуватович (1983-2003), Вахш тумани. Қотиллик.

158. Раҳимов Меҳробидин Файзуллоевич (1977-2003), Варзоб тумани, Такоб қишлоғи. Қотиллик.

159. Латипов Жума Толибович (1958-2003), Гиссар тумани, Садовая кўчаси, 52-уй. Касалликдан ўлган.

160. Толибов Хайридин Ҳасанович (1984-2003), Файзобод тумани. Бахтсиз ҳодиса.

161. Боймуродов Ашур Бойматович (1967-2003), Бохтар тумани. ЙТҲ

162. Мирзоев Суҳроб (1979-2003), Душанбе шаҳри, Набережная кўчаси, 72-уй. Бахтсиз ҳодиса.

163. Ҳасанов Алишер Акрамхонович (1970-2003), Фархор тумани. ЙТҲ.

164. Шамсуддинова Зумратби (1968-2003), Бохтар тумани, Ворошилов кўчаси. Сувга чўктирилган.

165. Хайдаров Зубайдулло (1952-2003), Панжикент шаҳри, Рўдакий кўчаси, 5-уй, 3-хонадон, ЙТҲ

166. Раҳмонов Шарифбой Чумаевич (1970-2003), Конибодом тумани. Касалликдан ўлган.

167. Норбоев Шуҳрат (1972-2003), Спитамен тумани. Бахтсиз ҳодиса

168. Маматов Абдусатор Худойбердиевич (1975-2003), Ашт тумани, Гулшан қишлоғи. Автоҳалокат

169. Тўхтаев Зоир Ҳасанович (1973-2003), Исфара шаҳри, Октябрь 60 йиллиги кўчаси, 168-уй. Ўқдан яраланиб ўлган

170. Домуллоев Исломбой Аҳадович (1973-2003), Исфара шаҳри, Коммунист кўчаси, 120-уй. Ўқдан яраланиб ўлган

171. Одинаев Точидин Қамаридинович (1970-2003), Кўлоб шаҳри. Бахтсиз ҳодиса

172. Чоников Сабур Масгонович (1958-2003), Ленин тумани. ЙТҲ.

173. Назаров Қурбонали Бабарович (1965-2003), Душанбе шаҳри, Жомий кўчаси, 18-уй, 6-хонадон. Касалликдан ўлган.

174. Нарзуллоев Намозкур Шукурович (1951-2003), Ёвон тумани. Инфаркт

175. Тошматов Ҳакимқул Усмонович (1964-2003), Ғафуров тумани, Самгар қишлоғи. Касалликдан ўлган.

176. Бекназаров Маҳмуд Чонович (1966-2003), Расулов тумани, Пролетар қишлоғи. Касалликдан ўлган.

177. Шарипов Фармон Рашидович (1954-2003), Душанбе шаҳри, Гризодубова кўчаси. ЙТҲ.

178. Набиев Қуватали Тўхтаевич (1979-2003), Хатлон вилояти. Қотиллик.

179. Амонбеков Озодбек (1963-2003), ТБМВ. Бахтсиз ҳодиса

180. Чаборов Наби (1981-2003), Душанбе шаҳри, Сомоний кўчаси, 159-уй. Касалликдан ўлган

181. Тошболтаев Азам Ҳошимович (1961-2003), Ленин тумани. ЙТҲ.

182. Тоиров Исмат (1980-2003), Конибодом шаҳри, Фабричная кўчаси, 16-уй. Бахтсиз ҳодиса

183. Шарипов Умар Оқилович (1959-2003), Ганчи тумани. Ўлимининг сабаби номаълум

184. Рачабов Точидин (1973-2003), Нурек шаҳри, Свердлов кўчаси, 3-уй. ЙТҲ.

185. Раҳимов Човид (1982-2003), Панжикент тумани. Бахтсиз ҳодиса.

186. Нозимов Амиршо Салимович (1962-2003), Кофарнихон тумани. Касалликдан ўлган

187. Чумаев Султонмурод Бекмуродович (1969-2003), ТБМВ, Роштқалъа тумани. Қотиллик.

188. Қаландаров Тағоймурод Қурбонович (1972-2003), Файзобод тумани, Гумбулоқ кўчаси. Бахтсиз ҳодиса.

189. Шарипов Ҳоким Абдусатторович (1977-2003), Гиссар тумани. ЙТҲ.

190. Дўстов Озод Тошмирзоевич (1972-2003), Панжикент тумани. Касалликдан ўлган

191. Раҳимов Бахтиёр Қаноатович (1985-2003), Кофарнихон тумани. Бахтсиз ҳодиса

192. Рустамов Холиқбой Сафарович (1965-2003), Ғозималик тумани. Бахтсиз ҳодиса

193. Солиев Мирзорачаб (1953-2003), Кофарнихон тумани. Касалликдан ўлган.

194. Қурбонов Нозим Худойдодович (1977-2003), Панж тумани. Бахтсиз ҳодиса

195. Файзуллоева Фазилат Зайниддиновна (1965-2003), Бохтар тумани. Касалликдан ўлган.

196. Тиллоев Баҳриддин Рустамович (1981-2003), Норак ш., Ленина к-си, 10-уй, 46-хонадон. Бахтсиз ҳодиса.

197. Райҳонов Маҳмадулло Худойназарович (1986-2003), Мўминобод тумани. Бахтсиз ҳодиса

198. Абдуҳамидов Абдумачид (1950-2003), Конибодом шаҳри. ЙТҲ

199. Холов Сайфиддин Файзидинович (1973-2003), Кофарнихон тумани. Бахтсиз ҳодиса

200. Ҳабибулоев Саидшариф Муҳидович (1975-2003), Москва тумани, Ворошилов к-си. Қотиллик

201. Қаландаров Маҳмадсаид Маҳмадшарипович (1983-2003), Файзобод тумани, Айний к-си, 14-уй. Бахтсиз ҳодиса

202. Ризвонов Тўйчи Мардонович (1974-2003), Душанбе шаҳри. Бахтсиз ҳодиса

203. Раҳимов Асқар Баротович (1958-2003), Ёвос тумани. ЙТҲ

204. Ибронов Раҳмонали (1970-2003), Тожикобод тумани. Сувга чўктирилган

205. Нуров Салимчон Умарович (1977-2003), Панж тумани. ЙТҲ

206. Ятимов Чумабой (1980-2003), Вахш тумани. Сувга чўктирилган

207. Чобиров Субҳон (1979-2003), Ваҳдат тумани. Қотиллик

208. Беҳкомбеев Собирчон Абдураҳмонович (1974-2003), Хатлон вилояти. Касалликдан ўлган

209. Салимов Салоҳиддин Шоимардонович (1980-2003), Турсунзода ш., 1-мкрн., 20-уй, 15-хонадон. ЙТҲ

210. Павалаева Қурбоной Мавлаудовна (1961-2003), Роштқалъа тумани. Касалликдан ўлган

211. Соатов Рўзибой Рўзибоевич (1957-2003), Ленин тумани. Касалликдан ўлган

212. Исмоилов Чамшед (1973-2003), Қайроққум ш. Қотиллик

213. Мансуров Нозир (1981-2003), Конибодом шаҳри. ЙТҲ

214. Хандалаев Муқаддас Шерович (1981-2003), Дарбанд тумани. Сувга чўктирилган

215. Зокиров Акрам (1983-2003), Ленин тумани. Сувга чўктирилган

216. Одинаев Баҳром (1975-2003), Душанбе ш., Гиссар кўчаси, 26-уй, 30-хонадон. Сувга чўктирилган

217. Тошев Кенча Бобосаидович (1963-2003), Ганчи тумани. ЙТҲ

218. Наврўзбеков Мансурбек Панчшанбиевич (1964-2003), ТБМВ. Сувга чўктирилган

219. Ниёзов Исломиддин Хайталиевич (1979-2003), Турсунзода. Сувга чўктирилган

220. Назаров Александр Камолович (1964-2003), Душанбе ш., Зафар кўчаси, 229/3. Қотиллик

221. Чумаев Тимур (1952-2003), Шахринав тумани. Касалликдан ўлган

222. Гаюров Сухроб Саидмуродович (1982-2003), Вахдат тумани. ЙТҲ

223. Одимаҳмадов Содиқ (1972-2003), ТБМВ. Сувга чўктирилган

224. Собиров Рачабали Ҳабибович (1963-2003), Фархар тумани. Инфаркт

225. Камолов Сабоҳиддин Ҳасанович (1983-2003), Вахдат тумани. Сувга чўктирилган

226. Маҳмадов Хамидчон Саидович (1973-2003), Кўлоб ш., Чапаев к-чм, 22-уй. Қотиллик

227. Умаров Ҳамроқул Мирзоевич (1966-2003), Кўлоб ш., Тўдакавш к-си. Заҳарланган

228. Одинаев Рашид (1970-2003), Хатлон вилояти, Данғара тумани, Киров к-си, 16-уй. Сувга чўктирилган

229. Очилов Нурали Саидович (1971-2003), Душанбе ш., Айний к-си, 4-уй, 9-хонадон. Касалликдан ўлган.

230. Начмидинов Аҳрорхон (1979-2003), Точикобод, Лангари Шох к-си. Сувга чўктирилган

231. Чалилов Раҳматулло Абдураҳмонович (1979-2003), Кўлоб ш. ЙТҲ

232. Мирзоқулов Алишер (1971-2003), Кўлоб ш. ЙТҲ

233. Мирзоев Нуриддин (1949-2003), Кўлоб ш. ЙТҲ

234. Қодиров Неъмат (1971-2003), Колхозобод тумани. Қотиллик

235. Маҳмадорипов Мунир Соҳибназарович (1977-2003), Рушон тумани. Қотиллик

236. Шералиев Раҳим Шарипович (1966-2003), Мўминобод тумани. Касалликдан ўлган

237. Подабонов Умар (1953-2003), Дарбанд тумани. Касалликдан ўлган

238. Кўканов Муродали Аслонович (1968-2003), Ёвон тумани. ЙТҲ

239. Маҳмадов Саймурод (1950-2003), Дарбанд тумани. Касалликдан ўлган

240. Алиев Эргаш (1960-2003), Душанбе шаҳри, Гастелло к-си, 19-уй. Касалликдан ўлган

“Фарғона.Ру” муштарийларига тақдим этилган маълумотлар ушбу сатрлар муаллифи томонидан Россия ва Тожикистоннинг аэропортларида ва темирйўл бекатларида йиғилган. Албатта, бу рўйхат тўлиқ эмас. Тожикистон шаҳар ва қишлоқларига 2003 йилдан кейин яна қанча рухланган тобутлар келтирилгани аниқ эмас. Бу борада расмий маълумот йўқ. Ҳозирча йўқ.

«Керак, Жўра, керак!»

...Нима бўлишидан қатъий назар Жўра яна сафар тараддудида юрибди. Унинг таътили тугаяпти. Яқинда Москвага қайтиши керак. Қотилликлар, калтаклашлар, жазолашлару депортация ҳақида эшитишни истамайди. Унинг оқсоқолона жиддийлиги Россияга навбатдаги сафар ҳақида эслатилган пайтда қаергадир ғойиб бўлади. Аммо, кетиши керак, уйни қуриб битказиши керак, қизини чиқариши керак, еттинчи - кенжа ўғлини суннатга ётқизиши керак... Бир сўз билан айтганда – “керак, Федя, керак!” Яқинда ёрдамчи болалари катта бўладилар. Жўранинг катта ўғли Салимбей отаси ўрнига пул топиш учун сафарга кетиш ҳақида жиддий ўйга толган. Жўра раҳбарият билан гаплашиб, ўғли учун “порлоқ келажак”ни белгилаб қўйган. Ёш мардикорни Россияда нималар кутаяпти экан?..