19:46 msk, 22 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Гўзал табиатли Бойсун яқинда ҳамма учун очиқ жойга айланади

22.11.2006 17:35 msk

Андрей Кудряшов, Бойсун-Термиз.

Горы в окрестностях Байсуна. Фото ИА Фергана.Ру
Бойсун атрофидаги тоғлар. Фарғона.Ру АА фотоси

© Фарғона.Ру АА фотоси

Ўзбекистон тарихи учун Сурхондарё вилоятидаги Бойсун баланд тоғли жойи тирик тимсол бўлиб, қўриқхона мақомига эга, у ерда ўзбекларнинг турмуш тарзи, маданий анъаналари, кўҳна касб-корлари ва миллий урф-одатлари қарийб қадимгидек сақланиб қолган. Беш аср аввал бу афсонавий диёрда ўзбекларнинг қўнғирот уруғи бахшилари Волгадан Байкалгача бўлган барча туркий халқлар орасида машҳур қаҳрамонлик эпоси - “Алпомиш” достонини яратганлар.

Помир музликларидан Амударё қирғоқларигача узанган гўзалликда тенги йўқ Бойсунтов тизмаси ёнбағирлари ва дараларида аллазамонлардан бери одамлар яшаб келадилар. Тешиктош ғорида археологлар яқин-яқингача Марказий Осиёда неандерталларнинг қадим истиқоматгоҳи деб ҳисобланмиш ибтидоий одамлар қўналғасини топганлар.

Горы в окрестностях Байсуна. Фото ИА Фергана.Ру
Бойсун атрофидаги тоғлар. Фарғона.Ру АА фотоси
Насроний эрасигача бўлган I мингйилликда Амударёнинг юқори қисмида скифларнинг Бақтрия давлати пайдо бўлган. У насроний эрасидан аввалги III асрда македониялик Александр томонидан эгаллаб олинган.

Тоғлар орасида тор йўлак топган саркарда Бақтрияда ноибларини қолдириб, ўз қўшинлари билан Сўғдиёнани забт этиш учун ҳаракат бошлаган.

Хунлар томонидан Балкалбўйидан қувилган тоҳарлар Бақтрия маданиятига ворис бўлишиб, Орол денгизидан Ҳиндистонгача узанган жойда Кушон империясига асос солганлар. Аммо Бойсун тоғларидаги соқчилар бу давлатлар даштийлар ҳужумидан узоқ вақт қўриқлаб туролмаганлар.

Окрестности Байсуна. Фото ИА Фергана.Ру
Бойсун атрофлари. Фарғона.Ру АА фотоси
Кейинчалик Бойсунтов довонлари орқали ҳар икки тарафга ўнлаб ҳарбий юришлар бўлган, бу ерлардан Турк ҳоқонлиги чавандозлари, араблар ва салжуқий турклар қўшинлари, Чингизхон жангчилари, Амир Темур ва Бобур аскарлари ўтганлар. XVI асрда Дашти Қипчоқдан Шайбонийхон бошчилигида кўчманчи ўзбеклар Ўрта Осиёни забт этиш учун кириб келганлар.

Дашт иттифоқида қўнғирот уруғи алоҳида мақомга эга бўлган, чунки Чингизхон ворислари одатда қўнғирот уруғига мансуб номдор бекларнинг қизларини хотинликка олардилар. Шайбоний юришидан бир аср аввал қўнғиротлар Хоразмда ҳокимиятни эгаллаб олгандилар, у ердан Бухоро ва Шаҳрисабз жазираларигача, Қарши чўли ва Сурхондарёгача тарқалганлар. Аммо “Алпомиш” эпосида қўнғиротнинг ватани айнан Бойсун тоғлари экани айтилади.

Старуха из Байсуна. Фото ИА Фергана.Ру
Боёсунлик момо. Фарғона.Ру АА фотоси
Эпосдаги Бойсун жой номи эмас, “бойсин” (софдил одамлар) эли номидир.

Этнографик тадқиқот маълумотларига кўра, Бойсун туманида қўнғиротлардан ташқари қатағон, чиғатой, қорлиқ ва дўрмон каби ўзбек қабилалари, шунингдек, тожиклар ва туркий бўлмаган дарбандлар, маччойилар, сайробилар, панжобилар яшайдилар. Бундан ташқари, аҳоли оила-уруғ гуруҳларига ҳам бўлинади. Аммо тоғ водийсида маҳдуд ҳолда яшаш тиллар ва урф-одатларнинг, оғзаки ижод намуналарининг, миллий либос унсурларининг, хўжалик юритиш хусусиятларию маиший одатларнинг аралашиб кетишига олиб келган, бу эса ўз навбатида этнографларга ҳозирги кунгача ўзининг экзотик ва бошқаларга ўхшамаган маданиятини савлаб қололган “бойсун-қўнғирот эли”нинг ўзига хос умумияти ажратиб кўрсатишга имкон беради.

Фото ИА Фергана.Ру
Фарғона.Ру АА фотоси
Бойсунда ҳатто табиат ҳам ўзига хослиги билан фарқ қилади, бунақасини бошқа ҳеч ерда учратмайсиз. Қизил ва яшил қоялар орасида яйловлар билан алмашиб турувчи ёнғоқзорлар учрайди.

Шаҳарчанинг ўзи қорли тоғ ёнбағрида жойлашган бўлиб, уни мевали боғларга эга бўлган ўнлаб майда қишлоқлар ўраб туради. Кўп мавзелар ХХ аср бошларигача турли ҳунар марказлари бўлган ва эски номларини сақлаб қолган: Заргаргузар, Қассобгузар, Чармгарлар, Дегрезлар, Сангудас ва ҳ.

Бойсундаги уйлар хом ғиштдан ёки тошдан қурилган. Улар шу ерликларнинг ўзлари тўқиган гиламлар ва қўлда тикилган сўзаналар билан безатилган. Унни сувтегирмон ёки қўл тегирмонларда тортадилар. Анъанавий либосларда ёрқин ранглар устиворлик қилади. Лекин ёшлар Ўзбекистоннинг ҳамма жойида бўлганидек Хитойнинг арзон кийимларини кийиб юрадилар.

Фото ИА Фергана.Ру
Фарғона.Ру АА фотоси
Бойсун водийси ҳалигача Сурхондарё вилоятини мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан боғлаб турувчи ягона транспорт йўлаги бўлиб ҳисобланади. 2004 йилда Япония тоғ довонлари орқали Тошкент ва Бухородан Термизга, келажакда эса Афғонистон орқали Ҳинд уммони бандаргоҳларига олиб чиқувчи қисқа темирйўл йўналишини очувчи 226 километрлик темирйўл қурилиши учун Ўзбекистонга 150 млн. долларлик узоқ муддатли имтиёзли кредит ажратган. Аммо бу лойиҳанинг самарадорлиги, албатта, минтақадаги сиёсий вазиятга боғлиқ.

Ҳар йили Ўзбекистон Туркманистонга темирйўл составларининг транзити учун катта миқдорда бож тўлайди, бу эса Сурхондарёга ётқизилажак сармоялар миқдорини чеклайди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ҳукумати “аср қурилиши”ни якунлашга шошилаяпти.