20:43 msk, 16 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентда Дизайн ва мода ҳафталиги ўтказилди

21.11.2006 14:47 msk

Ўз ахб.

Гульнара Каримова. Фото ИА Фергана.Ру
Гулнора Каримова. Фарғона.Ру АА фотоси
14 ноябрдан 19 ноябргача Тошкентда “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси ҳамда “Услуб уйи”нинг “Осиё рамзи” модельерлар ассоциацияси билан ҳамкорликда уюштирган Дизайн ва мода ҳафталиги бўлиб ўтди. Аввалги икки ташкилот Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага бевосита алоқадордир.

Ўтган йили Ўзбекистон раҳбарининг қизи Санкт-Петербург ва Москвада шунга ўхшаш тадбирлар ўтказганди. Энди эса Тошкент ҳам бутун бир ҳафта давомида мода ва услуб марказига айланди. Зодагонона зиёфатларни севадиган қўшиқчи, дизайнчи ва модельер Гулнора Каримова Ўзбекистон пойтахтини Style.uz дея номланган кенг кўламдаги тадбир билан ҳайратга солди.

Гулнора Каримованинг режасича, Дизайн ва мода ҳафталиги доирасида Ўзбекистондаги профессионал ва бошловчи дизайнерлар моделлари кўриги режалаштирилганди, Миллий кўйлаклар фестивали бўлиб ўтиши, турли йўналишлар бўйича семинарлар ва машғулотлар ҳамда зодагонона кечалар ўтказилиши керак эди. Гувоҳларнинг айтишларича, Гулнора Каримова тадбирни уюштиришда хасислик қилмаган, шунинг учун ҳам кўзланган ишларнинг ҳаммаси аъло даражада ўтказилган.

Коллекция Валентина Юдашкина. Фото ИА Фергана.Ру
Валентин Юдашкин коллекцияси. Фарғона.Ру АА фотоси
“Лойиҳа иқтидорли ёшларга йўл очиш учун, ўзбекистонлик либос усталари мода оламида ўзларини яхшироқ танитсинлар учун, ўзларининг такрорланмас услубларига эга бўлсинлар учун ўйлаб топилганди”, - деди Гулнора Каримова Ҳафталикнинг очилиш маросимида.

Дизайн ва мода ҳафталигининг очилиш куни калта тери юбка, лосина ва чиройли оқ блузкада меҳмонлар олдига чиққан Каримова хонимнинг ўзи дастлабки башанг аёл бўлди. Лекин томошабинларни Валентин Юдашкиннинг ҳафталикка келганию унинг хонатлас ва шарқ безакларидан фойдаланган ҳолда тикилган кийимлари кўриги ўтказгани кўпроқ ҳайратга солди.

Посол России Ф.Мухаметшин. Фото ИА Фергана.Ру
Россия элчиси Ф. Мухаметшин. Фарғона.Ру АА фотоси
Жаҳон модаси мэртидан ташқари коллекциялари Европада муваффақият билан сотиладиган Татьяна Михалкова, Елена Ленская, Игорь Чапурин каби россиялик дизайнерлар ҳамда москвалик стилист Алишер Ҳафталикнинг фаҳрий меҳмонлар иштирок этдилар. Москвадан ўзининг видеотабригини йўллаган машҳур модельер Вячеслав Зайцев четда қолмади.

Дизайн ва мода ҳафталигига барча халқаро ташкилотлар вакиллари ва турли мамлакатларнинг элчилари, жумладан, Россия ва Германия элчилари ҳам иштирок этдилар. Россиялик сиёсатшунос Андраник Мигранян ҳам Ҳафталикда “фаҳрий меҳмон” сифатида қатнашди.

Ҳафталик очилганидан кейин Каримова хонимга тегишли энг урф бўлган Тошкентдаги клублардан бирида ёпиқ кеча бўлиб ўтди. Кечада Тошкентнинг барча казо-казолари ҳамда Гулнора Каримованинг ўзи иштирок этди. У ушбу кеча учун махсус таклиф этилган европалик машҳур дижей Дэвид Гуетта қўйиб берган ўйноқи мусиқага берилиб ўйнади.

Одна из моделей. Фото с сайта Blog.Afisha.Uz
Моделлардан бири. Blog.Afisha.Uz сайтидан олинган фотосурат
Ҳафталикнинг иккинчи куни пойтахтдаги Ўзэкспомарказда кўргазма очилди, бу кўргазмадан бошловчи дизайнерлар, енгил саноат маҳсулотлари, кийим-кечак, урф бўлган ашёлар, пойабзал ишлаб чиқарувчилар, интерьер дизайнерлари, web-дизайнерларнинг “стенд”лари ўрин олди. У ерда заргарлик буюмлари, машҳур фирмаларнинг коллекцияларига кирган янги буюмларни кўриш мумкин эди. Бу ашёларнинг ҳаммасини ушлаб кўриш, тақиб кўриш ва ҳатто сотиб олиш мумкин эди.

Гулнора Каримованинг танишларига кўра, у Шарққа маҳлиё бўлган, шунинг учун ҳам Шарқ мавзуси Дизайн ва мода ҳафталигидаги бош мавзулардан бири бўлди. Миллий кўйлаклар фестивалига ярми атласдан тикилган оқшом кўйлагида келди. Афтидан, у ўз иштиёқини Татьяна Михалковага ҳам юқтирган кўринади – у матбуот анжуманига қора кўйлак устидан сариқ атласдан қилинган шол ташлаб келди. “Ҳар қандай санъаткор Шарқ мавзусига доимий равишда мурожаат қилиб келади, бу мавзу ҳар доим оммабоп бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Коллекция қанча қимматли бўлса, унда миллийлик ва бетакрорлик ҳам шунча кўп. Мен бизлар ўз маданиятимизни ҳурмат қилишимиз ва муваффақиятларимиз билан ғурурланишимиз керак, деб ўйлайман”, - дея қайд этди Татьяна Михалкова.

Мода байрами тамом бўлди. Ёш дизайнерлар ўз режаларини амалга ошириш учун имкониятга эга бўлдилар, “кечапарастлар” кўплаб ёпиқ кечаларда мазза қилиб яйрадилар, мода ихлосмандлари чиройли кийимлар кўригидан баҳраманд бўлдилар, Гулнора Каримова эса ўз таъсири ва имкониятларини яна бир марта намойиш қилди.