08:39 msk, 20 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Маданий меҳнат муҳожирлиги ролини қандай қилиб ошириш мумкин?

10.11.2006 14:21 msk

Матбуот варақчаси

2006 йил декабрида Москвада “Россия ва яқин хориж мамлакатлари иқтисодиётини ривожлантиришда маданий меҳнат муҳожирлиги ролини ошириш: самарали муҳожирлик инфратузилмасини шакллантирилиши” мавзусида Халқаро анжуман бўлиб ўтади.

2005 йилнинг сентябридан 2006 йил февралигача бўлган вақт оралиғида “Меҳнат муҳожироти” Халқаро ассоциацияси (ММХА) Россия ФМХ, Росмеҳнат, Россия ТИВ билан биргаликда ҳамда ХМТ (халқаро меҳнат ташкилоти) ва ХМТ (халқаро муҳожирлик ташкилоти) кўмагида минтақалараро меҳнат муҳожирлигида ҳамда Россия Федерацияси ҳудудида ҳориждан келган ишчи кучини фойдаланиш ва жалб қилиш масалаларида иш берувчиларга кўмаклашиш юзасидан ахборот кампаниясини ўтказганлар. Ахборот кампаниясидаги асосий тадбир “Россия ва яқин хориж мамлакатлари иқтисодиётини ривожлантиришда маданий меҳнат муҳожирлиги ролини ошириш: иш берувчилар ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш хусусий агентликларининг ўрни ва роли” Биринчи халқаро конференцияси бўлди. Ахборот кампанияси ва Конференцияда хориждан ишчи кучи жалб қилган 100 дан ортиқ иш берувчилар ва аҳолини иш билан таъминлаш хусусий агентликлари иштирок этганлар.

Меҳнат муҳожиротини тартибга солиш жараёнининг барча иштирокчилари “Россия Федерациясида чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни миграцион рўйхатга олиш тўғрисида” ва “Россия Федерациясида чет эллик фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги Федерал қонунига ўзгартишлар киритиш ҳусусида” қабул қилинган Федерал қонунларининг амалга оширилиши тартиби ҳақида ҳамда 2007 йил 15 январида кучга кирадиган “Россия Федерациясининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва тўлиқлашлар киритиш тўғрисида”ги Федерал қонун айрим моддаларининг ўз кучини йўқотганлигини тан олиш ҳақида ҳаққоний маълумот олишдан манфаатдор бўлганлари учун ММХА Кенгаши 2006 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида минтақалараро меҳнат муҳожиротида ва Россия Федерацияси ҳудудида хориждан келган ишчи кучидан фойдаланиш ва жалб қилишда иш берувчиларга кўмаклашиш масаласи юзасидан Иккинчи ахборот кампаниясини ўтказишга қарор қилган. Аввалда бўлгани каби Ахборот кампаниясининг якуний тадбири “Россия ва яқин хориж мамлакатлари иқтисодиётини ривожлантиришда маданий меҳнат муҳожирлиги ролини ошириш: самарали миграцион инфратузилмани шакллантириш” Иккинчи халқаро конференцияси бўлади.

Анжуман 2006 йилнинг 5-6 декабрь кунлари Москва Ҳукуматининг Москва жамоатчилик ташкилотлари уйида бўлиб ўтади. Анжуман ташкилотчилари: “Меҳнат муҳожироти” Халқаро ассоциацияси (ММХА), Росмеҳнат, Россия ФМХ, Россия Федерацияси жамоатчилик палатаси, Халқаро муҳожирлик ташкилотининг Москвадаги бюроси, Халқаро меҳнат ташкилотининг Москвадаги субминтақавий бюросидир.

Анжуман дастурида қуйидаги умумий маърузалар бор: Меҳнат муҳожирлиги жабҳасида Россия қонунчилигида бўлиб ўтган ўзгаришлар ҳамда уларнинг хориждан келган ишчи кучини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш жараёнини тартибга солишга кўрсатадиган таъсири (Россия ФМХ вакиллари); Россия Федерациясига малакали легал меҳнат ресурсларини жалб қилиш учун шароитлар яратиш усуллари (Росмеҳнат вакиллари); Халқаро битимлар ва уларнинг МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида меҳнат муҳожирлиги жараёнини тартибга солишдаги роли (Россия ТИВ вакиллари); Миграцион инфратузилмани яратишда нодавлат секторининг иштирок этиш шакллари ва усуллари (ММХА вакиллари); Меҳнат муҳожиротини тартибга солиш бўйича самарали механизм яратишда давлат ва нодавлат секторининг конструктив ҳамкорлиги юзасидан халқаро тажриба (Халқаро меҳнат ташкилотининг Москвадаги субминтақавий бюроси вакиллари), Меҳнат муҳожироти жабҳасида киши савдоси олдини олиш йўллари ва шакллари (Халқаро муҳожирлик ташкилотининг Москвадаги бюроси вакиллари).

Шунингдек, анжуман доирасида меҳнат муҳожироти муаммоларига бағишланган қатор семинарлар ва давра суҳбатлари бўлиб ўтади.