02:38 msk, 24 Апрель 2017

Марказий Осиё янгиликлари

2006 йиль октябрь ойи охирида Тошкентда сотилаётган моллар ва кўрсатилаётган хизматлар қиймати

09.11.2006 12:28 msk

Фарғона.Ру

Ўзбекистондаги ҳақиқий турмуш даражаси хусусидаги маълумотлар деярли давлат сири мақомига чиқарилган. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига энг зарур моллар ва хизматларнинг ойлик маошга нисбати тўғрисида бирон-бир маълумот чоп этишга рухсат этилмайди. Бу таъқиқ тирикчилик учун зарур энг кам миқдордаги истеъмол моллари ҳақидаги маълумотларга ҳам тегишли. Ўзбекистон Конституциясида “Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас”лиги (39-модда) ҳақида чиройли сўзлар ёзилганига қарамасдан, бу масала жуда жўн ҳал қилинади – бу кўрсаткични ҳисобини чиқариш ва чоп этиш Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари учун маън қилинган.

Бу таъқиққа сабаб шуки, ҳар қандай қиёс давлатдаги ҳақиқий турмуш даражасини яхши томондан кўрсатмайди. 90-йиллар ўрталарида “Бизнес Вестник Востока” ҳафталиги Марказий Осиё пойтахтларидаги истеъмол моллари қиёсий қийматини бир муддат чоп этиб турган, бироқ газета муҳаррири президент девонига чақирилиб, танбеҳ эшитганидан кейин бу маълумотларни чоп этиш тўхтаб қолган.

ХВЖ маълумотларига кўра 1994 йилда Ўзбекистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам ўртача ойлик бир хил бўлган ва 40 долларни ташкил қилган. Ўшандан буён Қозоғистондаги ўртача ойлик миқдори сезиларли даражада ошган ва бугунги кунда, расмий маълумотларга қараганда, 335 долларни ташкил этади. Қирғизистонда эса бу кўрсаткич қарийб 70 доллар миқдоридадир. Ўзбекистонда унинг қанчалиги очиқ айтилмайди, бироқ икки йилча аввал ҳукумат газетасида (камдан-кам содир бўладиган иш!) ўзбекистонликларнинг ўртача ойлик маоши тақрибан 60 минг сўмга (50 долларга) тенглиги ҳақида маълумот берилганди. Бунинг ҳақиқатга нақадар мувофиқ эканини айтиш қийин, аммо нима бўлганда ҳам, мамлакатда ўртача ойлик маош миқдорининг 10 йилда 10 долларга ошиши катта ўсиш белгиси эмас. Қуйида 2006 йиль октябрь ойи охирида Ўзбекистон пойтахтидаги асосий товарлар ва хизматлар қийматини чоп этмоқдамиз.

Жадвалнинг html-файл шаклида очиш, 178Kb (алоҳида саҳифада очилади)

Файлни Document Word форматида дискка кўчириш, 150Kb

30 октябрь кунига келиб долларнинг сўмга нисбати: расмий пул саррофлик пунктларида - 1 доллар учун 1237-1239 сўм, “қора бозор”да - 1 доллар учун 1250-1270 сўм. Ҳисоб-китоблар ўртача нисбат - 1 доллар учун 1255 сўмдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилди.



 

Реклама