06:10 msk, 20 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қозоғистонда “Давлатчилик ва Буюк дашт” халқаро анжумани бўлиб ўтди

08.11.2006 15:36 msk

Тигран Мкртичев, Фарғона.Ру АА экс

31 октябрь куни Остонада “Давлатчилик ва Буюк дашт” халқаро анжумани бўлиб ўтди. Анжуман Президент маданий марказида ўтиб, Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг ўн беш йиллигига бағишланди. Анжуманда Қозоғистон ва Россиядан олимлар, маданият арбоблари, сиёсатчилар иштирок этдилар.

Бошданоқ айтиб қўйишим керакки, мен Қозоғистон вакилларининг ХХ аср тарихига оид айрим масалаларга ва энг аввало, Россия Империяси ва Қозоғистон муносабатларига, кейин эса Қозоғистон ССРнинг СССРдаги тутган ўрнига дохил чиқишлари юзасидан изоҳ беришдан тийиламан.

Мен ўтган асрнинг 70-80-йилларда Тошкент университетида ўқиган ва Олмаотада дўстларга эга бўлган, ўша йилдаги воқеаларнинг бир қисмини ичдан билган киши сифатида сўзга чиққанларга эътирозларим бор эди. Аммо, менимча, бу баҳснинг номақбул йўлидир. Ҳаёт давом этади ва ҳозир муносабатларни йиғилиб қолган ҳафагарчиликлардан ўтмишга қайтишга тўғри келмайдиган йўсинда йўлга қўйиш керак.

Анжуманда бир неча бор кўтарилган бошқа бир масала – қозоқ давлатчилиги асослари эса, фикримча, академик ёндошувни талаб этмайди ва шубҳасиз, у ҳар томонлама муҳокама этилишга молик.

Мен археология, антропология, ёзма манбаларни комплекс равишда таҳлил қилиш мазкур муаммо юзасидан янги умумлашма хулосаларга келишга имкон беришига аминман. Бироқ, нутқларга қараганда, Қозоғистонда юқорида зикр этилмиш барча илмий аппарат устида сиёсат турибди, у олимлар олдига мутлақо конкрет вазифаларни қўймоқда, бу “асосларнинг қанча қадимий бўлса, шунча яхши”, деган қарашдир. Айни пайтда масалани бу каби шаклда қўйилишида Қозоғистонни салбий жиҳатдан кўрсатадиган ҳеч нарса йўқ. Бу ватанпарварлик ҳақида нотўғри тушунчага эга бўлган раҳбар орасида кенг тарқалган янглиш фикр бўлиб ҳисобланади. Бунга кўплаб мисоллар келтирса бўлади.

Менимча, Ватанни буюк тарихи учун севиш, албатта, керак; аммо шу билан бирга, бу шонли тарихнинг, ҳеч бўлмаганда, айрим муҳим даврлари билинса яхши бўларди. Агар Ватан тарихи унча қадимий бўлмаса, бундан бугунги турмуш ёмон ҳам, яхши ҳам бўлиб қолмайди. Ҳақиқий ватанпарварлик Ватан тарихида қадим саҳифаларнинг бор-йўқлигига боғлиқ бўлмаслиги керак.

Атрофдаги мамлакатлардан кўра иқтисодий ва ижтимоий вазият яхшироқ бўлган Қозоғистон учун ўз давлатчилиги асосларини насроний эрасигача бўлган I асрнинг иккинчи ярмида Евросиё даштларида яшаган соқ қабилаларига тақашнинг ҳожати йўқ.

Ёки анжуманда сўзга чиққанлар нутқида тез-тез учраган бошқа бир мавзу - биринчи Турк ҳоқонлигини мавзусини олайлик. Турк ҳоқонлигининг илк ўрта асрлардаги Марказий Осиё тарихида роли улкан. Ҳоқонликнинг Марказий Осиё халқлари турмушига таъсиридаги сиёсий омиллар ҳам муҳим ўрин тутарди. Аммо қадимги соқ давлати ёки Турк ҳоқонлигидан Қозоғистон давлати пайдо бўлишига кўприк солишга уринишлар, менимча, ишончли эмасдай кўринади.

Айни пайтда, Қозоғистонда бутун мамлакат бўйлаб кенг кўламли археологик ишларни қўллаб-қувватловчи давлат дастури амалга оширилаётгани маълум. Марказий Осиёнинг бирор мамлакатида, ҳатто Россияда ҳам бу каби дастур йўқ. Қозоғистонда чиндан ҳам минтақадаги бошқа мамлакатлар ва Россия олимлари билан тиғиз ҳамкорликда ишлаётган кучли илмий потенциал бор. Агар мутахассислар олдида Қозоғистон давлатчилиги ёшини белгилаш бўйича сиёсий вазифалар қўйилмасдан, уларга илмий мунозараларда ҳақиқатни аниқлаш имконияти бериладиган бўлса, бу олимлар учун ҳам, қозоғистонлик сиёсатчилар учун ҳам ҳозирда ва келажакда қизармасликка асос бўлувчи ишларни амалга ошириш имконини берган бўларди. Айнан шундай ишлар инсониятнинг тарихий-маданий меросидан жой олади.

Мажлислардан ташқари анжуман меҳмонлари Президент маданий маркази музейига ҳам ташриф буюрдилар. Музей экспозицияси палеолит даври тош қуролларидан тортиб XIX аср ва XX аср бошларидаги заргарлик буюмларигача бўлган материалларни ўз ичига олган.

Мен Президент маданий маркази ва Россия Давлат Шарқ музейи ўртасида имзоланган, кўргазмалар ўтказиш ва илмий-маданий айирбошлашни кўзда тутувчи баённома Россия ва Қозоғистон ўртасида янги ўзаро манфаатли муносабатларни яратишда реал қадам бўлишига аминман.

Муаллиф ҳақида: Тигран Константинович Мкртичев – Бош директорнинг илмий ишлар бўйича муовини; санъатшунослик доктори; РФда хизмат кўрсатган маданият ходими. “Марказий Осиё ахборот маркази” ва “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги эксперти.