10:38 msk, 20 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қирғизистон президенти ва мухолифат келишувга тайёр

08.11.2006 08:21 msk

Таҳририятдан

8 ноябрь Қирғизистоннинг янги Конституцияси куни бўлиб қолиши мумкин. Мамлакатнинг янги асосий қонун президент, бош вазир, Конституцион суд ва Олий суд раислари иштирокида қабул қилинади. Бу қарийб бир ҳафта давом этган курашдан кейин расмийлар ва мухолифат эришган келишув натижасидир. Қирғизистон пойтахти кўчаларида бўлиб ўтган қаттиқ тўқнашувлардан сўнг курашаётган тарафлар ниҳоят музокаралар ўтказишга қарор қилганлар.

2006 йилнинг 8 ноябрь куни эрталаб Жўғўрқу Кенеш (Қирғизистон парламенти) янги Конституция лойиҳасини муҳокама қилиш билан шуғуллана бошлайди. Бу “Ислоҳотлар учун!” ҳаракати тарафдорлари бўлмиш депутатлар томонидан ҳам, амалдаги давлат раҳбарини ёқловчи депутат томонидан ҳам маъқулланган лойиҳа нусхаси бўлади.

Парламент раиси Марат Султановнинг журналистларга маълум қилишича, 8 ноябрь куни бўлиб ўтадиган мажлисда аввал мамлакат янги Конституциясини қабул қилиш механизмини кўзда тутувчи низом кўриб чиқилади. Регламентдан янги Конституцияни қабул қилиш учун Конституцион суд хулосаси талаб қилиниши ҳақидаги банд олиб ташланади. Конституция икки ўқишда парламент депутатлари умумий рўйхатининг учдан икки қисми овози билан қабул қилинади.

Янги Конституция лойиҳаси, М. Султановга кўра, гарчи у Конституциянинг уч лойиҳаси - биринчи Конституцион кенгаш томонидан қабул қилинган, президент томонидан тақдим этилган ва Жўғўрқу Кенеш (парламент) томонидан тақдим қилинган лойиҳалар асосида ёзилган бўлса-да, у мамлакатда парламент бошқаруви тизими жорий этилишини кўзда тутади.

Мамлакат асосий қонунининг янги лойиҳасига мувофиқ парламент 90 депутатдан иборат бўлади. Парламентнинг ярми партия рўйхатлари бўйича, ярми эса бир мандатли округлардан сайланади.

Мамлакат миллий хавфсизлик хизмати ҳукуматга бўйсундирилади. Иқтисодиёт ва энергетика вазирликлари ҳам ҳукумат ихтиёрида бўлади.

Давлат раҳбари Маҳаллий адлия ишлари бўйича Миллий кенгаш таклифи билан маҳаллий суд ҳакамларини тайинлай олади. Шунингдек, у Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура ва МСК раисларини ишдан ола билади. Бу ишларнинг ҳаммасини президент фақат Жўғўрқу Кенеш (парламент) билан мувофиқлаштирган ҳолда амалга ошира олиши мумкин.

Янги Конституцияга мувофиқ, парламентда 50 фоиздан кўп овоз ололган партия автоматик тарзда мамлакат ҳукуматини шакллантира олади. Агар партиялардан бирортаси ҳам 50 фоиз овоз йиғолмаса, ҳукуматни шакллантириш бўйича функциялар президентга ўтади.

Рус тили расмий мулоқот тили мақомини сақлаб қолади.

* * *

Сешанба куни кечқурун “Ислоҳотлар учун!” ҳаракати лидерлари Алатўў майдонидаги митингчилардан уйларига тарқалишни сўраганлар. У ерда фақат чодирли шаҳарчада тунаётган одамларгина қолдилар, дея хабар қилади Лента.Ру Новости РААга таянган ҳолда.

Қирғизистоннинг мухолифатдаги “Ислоҳотлар учун!” ҳаракати раҳбарияти Бишкек марказидаги митингни тўхтатишга тайёр эканини билдирган. “Бугун биз ўз ҳамкасбларимиз билан гаплашаяпмиз, уларни митингни тўхтатиш лозимлигига ишонтираяпмиз. Биз ҳозирнинг ўзидаёқ бизларни қўллаб-қувватлаган халққа раҳмат айтиб, уларни тарқалишга кўндиришимиз керак”, - деб билдирди мухолифатчи депутат, “Ислоҳотлар учун!” ҳаракати штабининг аъзоси Азимбек Бекназаров матбуот анжуманида.

“24.kg” ахборот агентлигининг хабар қилишича, норозилик намойишининг тўхтатилиши парламент конституцион ислоҳот масаласи бўйича келишувга эришганидан сўнггина мумкин бўлган.