23:56 msk, 23 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўш вилояти тинч, аммо жанубликлар Бишкекдаги воқеаларни хавотир билан кузатиб турибдилар

04.11.2006 16:18 msk

Алла Пятибратова (Ўш)

Ўш вилояти губернатори Жантўрў Сатибалдиев.

"Кабар" АА сайтидан олинган сурат

“Ўш вилоятида вазият осойишта, ҳеч қанақа фавқулодда воқеа юз бермаяпти, митинг эҳтирослари жунбушга келмаган”, - Ўш вилояти губернатори, Қирғизистон президентининг мамлакат жанубий ҳудудидаги мухтор вакили Жантўрў Сатибалдиев бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида ана шундай баёнот берди.

Уч кундирки, жанубликлар Бишкекдаги воқеаларни хавотир билан кузатиб турибдилар. Пойтахтдаги митингда жанубий ҳудудда яшовчи қанча одам қатнашаётгани ёки уни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида маълумот йўқ. Аммо Ўш вилоятида истиқомат қилувчи айрим кишилар ўзларининг “аксилмитинг”ини ўтказмоқчилар. Губернаторга кўра, у вазиятни кескинлаштириб юбориши мумкин бўлган бундан қадамдан одамларни қайтарган. “Одамлар ўз ишлари билан машғул бўлсинлар, ҳосилларини йиғсинлар, кузги экинларини экиб олсинлар”, деди Ж. Сатибалдиев.

- Мен ҳеч қачон ўз позициямни яширмаганман ва ҳозир ҳам ундан тонмайман. Мен мамлакатга конституцион ислоҳот зарур, деб ҳисоблайман. Бу муаммо Қирғизистонда бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ, у 90-йиллар охирида бутун ҳокимият президентнинг қўл остида жам бўлган пайтда юзага келганди. Биз аллақачон янги Конституцияни қабул қилишимиз керак эди. Бу “Ислоҳотлар учун!” ҳаракатининг асосий талабидир ва мен уни қўллайман, - дея билдирди Ж. Сатибалдиев. – Мен мухолифат лидерлари билан алоқа қилмаган олти ой ичида ҳаракатда яна қандай талаблар пайдо бўлганини билмайман. Ҳозир бизга Бишкекдан етарли ахборот келмаяпти, биз ниманидир билмаслигимиз мумкин. Аммо президентдан истеъфога кетишни талаб қилиш ўринсиз деб ҳисоблайман, бу конституцияга зиддир. Бизда ёмон бўлса ҳам, Асосий қонун бор, аммо уни ҳозирча ҳеч ким бекор қилгани йўқ. У ерда ким қачон кетиши ҳақида ёзиб қўйилган. Қонунга риоя қилиниши лозим.

Жантўрў Сатибалдиев амалдаги расмийлар ва мухолифат вакилларини давлат муаммоларини митингларда ҳал қилмасликка чақирди. Фикрни бу шаклда ифода этиш фақат халқнинг имтиёзидир, дея қайд этди у. Сиёсатчилар эса музокаралар столига ўтиришлари керак.

- Бугун тақсимлайдиган нарсанинг ўзи йўқ, - деб ҳисоблайди губернатор. – Ҳаммамиз биргаликда турмушимизни қандай қилиб яхшилаш ҳақида ўйлашимиз керак. Ислоҳотлар ҳокимиятни эгаллаб олиш учун эмас, одамларнинг аҳволини яхшилаш учун керак. Конституция, суд тизими, ҳуқуқ-тартибот органлари ислоҳ қилинмас экан, амалдаги ҳокимият бунга киришмагунича, бундай митинглар мунтазам равишда ўтказилаверади. Афсуски, охирги икки йил мобайнида бу иш қилинмади, ҳеч нарса ўзгармади.

Жантўрў Сатибалдиев “Бакиев-Қулов” истеъфоси талабини қўлламаслигини таъкидлади. У “ҳатто 50 минг киши ҳам бунақа талабларни қўёлмайди, чунки бу талаблар ноқонунийдир”, деб ҳисоблайди.

- Парламентни тарқатиб юбориш ҳам мамлакатдаги вазиятни барқарорлашига олиб келмайди, - деб ҳисоблайди губернатор. – Жўғўрқу Кенешни қонуний йўл билан тарқатиш учун ҳам янги Конституция керак. Аммо мен парламентимиз аъзолари эскириб қолган қонунлар бўйича яшаётганларини тан олишиб, ўзлари тинчгина тарқалиб кетишлари ҳам мумкин эди, деб ўйлайман.

Шунингдек, губернатор журналистларга “воқеаларни холис ёритиш” илтимоси билан мурожаат қилди.