20:44 msk, 16 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

“Фарғона.Ру”нинг Ўшдаги офисида рассом Руслан Жунусалиев кўргазмаси очилди

29.10.2006 20:07 msk

Ўз ахб.

Суратда: Руслан Жунусалиев

Фарғона.Ру 2006 йилнинг 27 октябрь куни “Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг Ўшдаги (Қирғизистон) ваколатхонаси кўргазмалар залида ёш рассом Руслан Жунусалиевнинг шахсий кўргазмаси очилди.

Руслан Жунусалиев 1976 йилнинг 1 июнида Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ахси туманига қарашли Қўйташ қишлоғида туғилган. С. А. Чуйков номидаги Қирғизистон Давлат Бадиий университетини, ҚДҚТМУнинг тасвирий санъат факультетини тамомлаган. Ҳозирги пайтда Руслан Қирғизистон Миллий Бадиий Академиясида ўқитувчи бўлиб ишлайди. 1995 йилдан буён республика ва халқаро миқёсдаги кўргазмаларда иштирок этиб келади.

Интерьер выставки. Фото ИА Фергана.Ру
Кўргазма интерьери. Фарғона.Ру АА фотоси
Ўшлик санъатшунос Тамара Қадирбаева рассом Руслан Жунусалиев ишларида “тасвирий санъат ҳодисаси билан эксперимент ўтказишга имкон берувчи тўлақонли профессионал тайёргарлик сезилиб туради”, дея қайд этади.

Ёш рассомнинг кўп ишлари Германия, Қозоғистон, Канада, Россия, АҚШ, Туркия ва Франциядаги хусусий коллекциялардан ўрин олган.

“Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг Ўшдаги ваколатхонаси офисида Руслан Жунусалиевнинг йигирма беш картинаси намойиш этилди.

Первые посетители. Фото ИА Фергана.Ру
Кўргазманинг дастлабки меҳмонлари. Фарғона.Ру АА фотоси
Санъат мухлислари ва барча хоҳловчиларни кўргазмага таклиф қиламиз.

Адрес: Қирғизистон, Ўш шаҳри, Қурвонжон Додхоҳ кўчаси, 44-уй.

Маълумот учун телефон: +(996 3222) 5-75-04