18:06 msk, 21 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон “Фарғона.Ру” нигоҳи билан. Қизилқумдаги минглаган қалъаларнинг кўҳна тамаддуни

17.10.2006 13:07 msk

Андрей Кудряшов (Урганч)

Аяз-Кала. Фото ИА Фергана.Ру
Тупроққалъа. Фарғона.Ру АА фотоси
Хоразм цивилизацияси тахминан насроний эрасигача бўлган II мингйилликнинг ўрталарида пайдо бўлган. Бу қадим Миср ва Бобилдан кейинроқ, аммо жуда ўхшаш табиий шароитларда юзага келган. Помир тоғи музликларидан сув олган буюк Амударё бугунги кундаги каби ўша пайтларда ҳам ўз сувларини минглаб километр масофаларга узатиб, Қизилқум чўли чеккаларида ҳосилдор жазиралар пайдо қилган. Дарё тошиши билан боғлиқ бўлган мавсумий суғориш ишлари, балиқ ва ов ҳайвонларига бой бўлган Орол денгизи қирғоқлари ва чексиз яйловлар бу ерларни йўқолган шаҳарлар ва қалъалар каби улкан ёдгорликлар қолдирган уникал маданият бешигига айлантирганди.

Топрак-Кала. Фото ИА Фергана.Ру
Тупроққалъа. Фарғона.Ру АА фотоси
Қорақалпоғистонга қарашли Элликқалъа туманининг ўзидаёқ икки юздан зиёд қадим шаҳарлар ўрни мавжуд. Улардан энг машҳурлари бўлган Тупроққалъа ёки Аёзқалъа иншоотлари ўзларининг мураккаблиги ва қурилиш кўлами билан Миср эҳромларидан қолишмайди. Қачонлардир қадим Хоразмга кирган бу ҳудудларда ҳаммаси бўлиб мингга яқин қадим қалъалар мавжуд. Уларнинг кўпи қатнов йўлларидан четда, одамлар бора олмайдиган қум барханлари орасида, аллақачонлар қуриб қолган дарёлар ўзанларида жойлашганлари учун кам ўрганилган.

Аяз-Кала. Фото ИА Фергана.Ру
Аёзқалъа. Фарғона.Ру АА фотоси
Бундан буёнги тадқиқотлар Марказий Осиё ва Евроосиё қитъаси тарихига нисбатан замонавий қарашларнинг аксариятини ўзгартириб юбориши мумкин. Ўтган аср ўрталарида мазкур ҳудуд бежиз ўзига алоҳида эътибор тортмаган бўлса керак. Ўшанда “Аненербо” аждодлар меросини ўрганиш бўйича нацистик жамият вакиллари бу ерда орийларнинг афсонавий ватанлари ҳисобланмиш Асгардни қидиргандилар. Айни пайтда қум остида кўмилган қалъа деворлари ва қадимги суғориш каналларини қидириб топиш учун совет археологларига ҳатто ҳарбий авиация берилган, бунинг натижасида Қизилқумда бир-бирига қўшилиб қурилган бинолар жамидан иборат бутун бошли “мамлакатлар” топилганди.

Кизил-Кала. Фото ИА Фергана.Ру
Қизилқалъа. Фарғона.Ру АА фотоси
Хоразм тамаддунининг дастлабки тараққиётидан асрлар ўтиб юзага келган халқ афсоналари хоразмликлар бу ерларнинг Тангри ёрлақаганлигига қатъий ишонганликларини ифода этади. Амударёнинг ўнг қирғоғида қум остида кўмилиб кетган қалъалар бўшаб қолганидан минг йил ўтиб Хоразм яна гуллаб-яшнади. Ўрта асрларда дарёнинг ўнг қирғоғида, Гурганж ва Хивада ўрнашган Хоразмшоҳлар давлати Помирдан Тиёншонгача, Форс кўрфазидан Фирот ва Дажла дарёлари оралиғигача ўз таъсирини ёйганди.

Қадим Миср ва Бобил тамаддуни археологлар томонидан XIX асрда амалга оширилган сенсацион кашфиётларгача европаликларга яхши маълум эмасди. Қадим Ҳоразм тарихини эса фақат ўтган асрнинг ўрталарига келибгина ўргана бошлаганлар ва у ҳалигача кўплаб ажойиб сир-асрорларни яшириб ётибди.