19:38 msk, 22 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Россия-Ўзбекистон: Археологларнинг қўшма лойиҳаси – бугун ва эртага

16.10.2006 13:45 msk

Нигора Ҳасанова, Тошкент шаҳ

Рабочий процесс
Иш жараёни. Александр Шепелин фотоси
Охирги йилларда Россия-Ўзбекистон археологик экспедицияси анъанага айланиб бошмоқда. Ҳар йили, баҳор ва кузда, Россия Давлат Шарқ музейи ходимлари гуруҳи ўзбекистонлик ҳамкасблари билан бирга ишлайдилар. Россиялик ва ўзбекистонлик археологлар олиб бораётган қўшма фаолият мақсад ва вазифалари ҳамда ҳамкорликнинг бошқа муҳим жиҳатлари ҳақида Россия Давлат Шарқ музейининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Тигран Мкртычев гапириб берди.

- Мен қадим тамаддун (цивилизация) ҳудуди бўлмиш Ўзбекистонга яна бир бор келганимдан жуда хурсандман. Уни нафақат ўзбекистонлик ва россиялик археологлар, балки бутун дунёдан келувчи олимлар ўрганмоқдалар. Шарқ музейида Ўрта Осиё археологияси сектори каби илмий бўлинма мавжуд бўлиб, у 2000 йилдан буён Ўзбекистон Бадиий академияси Санъат фанлари институти ҳамда академик Э. В. Ртвеладзе бошчилигидаги Тоҳар экспедицияси билан ҳамкорлик қилади. Маълумки, сўнгги йилларда Эдвард Васильевич ўз эътиборини Амударё қирғоғида жойлашган қадим шаҳар - Кампиртепа каби Бақтрия марказини тадқиқ этишга қаратган. Биз бу тадқиқотчилик ишига қўшилдик ва Эдвард Васильевичнинг розилигини олган ҳолда биргаликдаги фаолиятимизнинг икки асосий йўналишини белгилаб олдик.

Кушанский квартал
Кушон квартали. Александр Шепелин фотоси
Биринчи йўналиш стратиграфия билан боғлиқ: биз қадим шаҳар пайдо бўлган давр ва шаҳар ҳудудидаги тарихий даврлар кетма-кетлигини аниқлаш учун шаҳар қатламларининг қандай йиғилганини аниқлашимиз зарур. Бу йўналишда мен ўз ҳамкасбларим билан бевосита Кампиртепа қароргоҳида ишладим. Мен шов-шувга арзирли материаллар топдик, деб айтолмайман, улар пировардида тарихни яратувчи шунчаки “кундалик” топилдиқларга кирадилар. Энг аввало, биз қароргоҳ ҳудудида юнон-бақтрия ва ундан сал аввалги даврга дахлдор қатламларни топдик, бу Эдвард Васильевичнинг Кампиртепа қадимда аҳоли пункти бўлганлиги ҳақидаги тахминини яна бир бор тасдиқлади. Ҳозир экспедициямизнинг бир қисми Кампиртепани шаҳар деб ҳисоблаш фикридан қайтган. Бу нимадир бошқа нарса, кўпроқ – божхона, юк жўнатиш жойи, қалъа бўлган бўлиши мумкин ва у насроний эрасигача бўлган тўртинчи асрдан, насроний эрасининг иккинчи асри бошларигача, яъни анча узун муддат давомида мавжуд бўлган.

Академик Эдвард Ртвеладзе
Академик Эдвард Ртвеладзе. Александр Шепелин фотоси
Иккинчи йўналиш, Эдвард Васильевичнинг ўйича, қадим шаҳарнинг тўла очилиши эди. Ҳамкасбларимдан бири Сергей Болелов Кушон кварталини ковлаш билан, яъни уни тўла очиш билан шуғулланмоқда ва бу иш натижасида Кушон даврида қурилган шаҳар иншооти билан боғлиқ қизиқ маълумот олинган. Ҳамкасбларим мазкур жойнинг фақат архитектурасини эмас, ижтимоий-иқтисодий тақсимотини ҳам топа олганлар, чунки биз жуда кўп бир хил биноларни топдик, улар у ёки бу участкани қанақа оила эгаллаганини аниқлаш имконини берди. Ҳамкасбларим алоҳида ҳовлиларни ҳам ажратганлар. Айнан шу каби ашёвий гувоҳликлар билан биз тарих дарсликларига кичкина бўлса-да, аниқ-тиниқ сатрларни киритмоқдамиз. Айни пайтда улар ёзма манбаларда бизгача деярли ҳеч нарса етиб келмаган шунчалик қадим давр ҳақидадир.

Д.Ильясов, С.Болелов, Т.Мкртычев
Ж. Илёсов, С. Болелов, Т. Мкртычев. Александр Шепелин фотоси
Бундан ташқари, бизнинг Ўрта Осиё экспедициямиз Э. В. Ртвеладзе экспедицияси билан биргаликда Пашқурт ҳавзасида ишламоқдалар. Ўта қизиқарли бўлган бу жой ҳам Ўзбекистон жанубида жойлашган. Биз Пашқурт қишлоғи олдидаги Дабилқўрғон ўрнини танладик ва уни қазий бошладик, анча катта қийинчиликларга дуч келдик ҳамда ўз вазифаларимизни бироз ўзгартиришга қарор қилиб, пировардида бутун жазирани ўргана бошладик ва жуда қизиқ материаллар топдик. Тошкентлик ҳамкасбларимиздан бири Жангар Илёсов мақбараларни очмоқда, бу илк ўрта асрлардаги дафн маросими ҳақида тасаввур беради.

Бундан ташқари, ушбу жазира ҳудудида олиб борилган текширишлар чоғида бир қўрғон очилган. Бу қўрғонни ҳозир тошкентлик ёш археолог Виктор Мокробородов ковлаяпти. Ҳозир эса менга ҳамкасбларим амалга оширган муҳим кашфиёт ҳақида хабар бердилар: Пашқурт ҳавзаси ҳудудида бронза асрига дахлдор қишлоқ очилибди. Шу пайтгача маҳаллий халқ вакиллари бизларга бир неча бор бу ерда бронза асрида кулолчилик саноати мавжуд бўлганлиги ҳақида гувоҳлик берувчи турли сопол идишлар – кўралар, кўзаларни олиб келгандилар. Ҳозирги пайтда ҳақиқатан ҳам реал қишлоқни оча олдик, меъморчилик обидалари қолдиқларига чиқдик. Шундай қилиб, олдимизда Ўзбекистон жанубидаги бронза даврининг мутлақо янги обидаси юз очмоқда. Улар унчалик кўп эмас ва ўйлайманки, бу фақат Ўзбекистон тарихинигина эмас, бутун Марказий Осиё тарихини ўрганишда жуда муҳим воқеа бўлиб ҳисобланади.