12:50 msk, 17 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Тошкентдаги “Илҳом” театрида “Анор билан зикр” спектакли премьераси бўлиб ўтди

11.10.2006 20:25 msk

Андрей Кудряшов (Тошкент)

© Фарғона.Ру фотоси

“Фарғона.Ру АА” фотоси
Тошкентдаги “Илҳом” театри ўзининг ўттиз биринчи мавсумини афсонавий мўйқалам соҳиби Уста Мўминнинг (Александр Николаев) оригинал ишлари кўргазмаси билан “Анор билан зикр” янги спектаклини жам қилувчи кўп планли лойиҳаси премьераси билан очди.

Театрнинг ўзида бу спектакль муҳим воқеа деб ҳисоблайдилар, чунки унинг қўйилиши бугунги кунда уч миллионли мегаполисга айланган Янги Тошкентнинг 140 йиллиги билан бир вақтга тўғри келган. Бу йил Ўзбекистон бадиий элитасининг бир неча авлоди учун парастиш масканига айланган “Илҳом” театрининг ўттиз йиллиги ҳам нишонланади.

“Анор билан зикр”да Александр Николаев ишларининг бевосита иштирок этаётганига қарамай, спектакль ижодкорлари саҳнада рассомнинг реал таржимаи ҳолини акс эттиришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўймай, кўпроқ машҳур ва номаълум иқтидорли кишиларининг тақдирларига ажойиб ёки мудҳиш тарзда таъсир кўрсатган ўша давр кайфиятини ифода этишга уринганлар.

“Фарғона.Ру АА” фотоси
Уста Мўмин ҳақида, унинг ҳаётий ғайритабиий тарзда кечгани учун, бугунги кунда кўп нарса маълум эмас. Александр Николаев Казимир Малевичнинг шогирди ва XX аср бошида Россия рангтасвиридаги авангард йўналиш – супрематизм давомчиси бўлган. Уни Туркистонга қандай ижодий ёки шахсий сабаблар бошлаб келгани ҳам маълум эмас, аммо 1920 йилда у Самарқандга келиб қолган, кейинчалик эса Тошкентга кўчиб ўтиб, ўз ижоди парадигмасини, шу билан бирга, ўз ҳаётини ҳам бутунлай ўзгартирган.

Шарқнинг ажойиб оламига тамоман ғарқ бўлган Николаев анъанавий санъатни ўргана бошлаган, кейин эса Ислом динини қабул қилиб, шогирдлар томонидан унга берилган исмни олган.

“Фарғона.Ру АА” фотоси
Шу билан бирга, унинг турмуши драматизмга бўла, унинг қалб тубидаги ҳаёт эса гизлилигича қолиб кетган.

“Менда фақат зоҳирий ҳаёт мавжуд, ундаги муҳаббат ва абадиятга камдан-кам ҳолларда етиб борадилар”, - дейди “Анор билан зикр”нинг биринчи саҳнасида рассом. Раққос баччанинг ҳазилнамо таклифига кўра рассом паранжи кийиб кўради ва чойхона ёнидаги анорзорда абадий ўтроқлашиб, ҳайратвор мушоҳада ичра эриб, аввалги оламдан ғойиб бўлишга дилида кучли иштиёқ туяди...

“Фарғона.Ру АА” фотоси
Лирик монологлар, 1916-1917 йилларда олинган ҳужжатли материаллардан фойдаланиб ўйналган серҳаракат саҳналар, Дэвид Руссив саҳналаштирган рақслар, тошкентлик бастакор Артем Ким мусиқаси ва ёш рассом Бобур Исмоилов саҳна безаклари уйғунлигидан пайдо бўлган манзара томошабинда катта таассурот қолдирадиган драматургияни вужудга келтирган, буни танқидчилар батафсил таҳлил қилсалар керак. Томошабинлар ўзларининг севимли театрлари ўттиз йиллигида янги босқичга дадил қадам қўйганлигини гувоҳи бўлдилар.