23:28 msk, 20 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: “халқ душманлари”нинг пул юборишлари ва олишлари таъқиқланади

26.09.2006 10:16 msk

Ўз ахб.

Запретительный список
Таъқиқ рўйхати. “Фарғона.Ру АА” фотоси
“Фарғона.Ру” ахборот агентлиги мухбирларига маълум бўлишича, Ўзбекистонда ҳар бир фуқаро ҳам Western Union, ЮНИСТРИМ ва ҳ. тез пул ўтказиш тизимлари орқали пул юбориш ёки олиш имкониятига эмас эканлар. Банк ходимлари давлат ҳокимиятининг номаълум органи томонидан тузилган, саксон кишининг фамилияси киритилган рўйхатда сизнинг исми-шарифингиз бор-йўқлигини албатта текшириб кўрадилар. Ана шундай рўйхатнинг нусхасини, жумладан, Капиталбанк филиалларидан бирида (суратда) кўриш мумкин.

Рўйхатда муштарийларимизга таниш бўлган ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчилар Муҳаммад Солиҳ, Отаназар Орипов, Нодира ва Нигора Ҳидоятовалар, Толиб Ёқубов, Санжар Умаров ва унинг ҳамма ўғилларининг фамилиялари бор. Рўйхатга яқиндагина шартли равишда етти йилга озодликдан маҳрум қилинган ўзбек ҳофизи ва диссиденти Дадахон Ҳасанов фамилияси ҳам кириб қолган.

Банк ходимларига кўра, уларга таъқиқланган рўйхатдаги одамларга хизмат кўрсатмаслик ҳақида буйруқ берилган экан. Бундан ташқари, агар бу шахслардан бирортаси пул олиш ёки жўнатиш истагини билдирадиган бўлса, банк ходими бу ҳақда зудлик билан раҳбариятга хабар қилиши лозим экан.

Запретительный список
Таъқиқ рўйхати. “Фарғона.Ру АА” фотоси
Бошқа бир ҳамсуҳбатимизга кўра, ушбу рўйхатга пул “ювиш” билан шуғулланаётган ёки шу ишга алоқадор бўлган шахсларнинг фамилиялари киритилган. Бироқ, Ўзбекистон банкларидан бирида ишловчи ходимларнинг бизга маълум қилишларича, мазкур рўйхат 2005 йилнинг май ойида бўлиб ўтган “Андижон воқеалари”дан бироз ўтиши билан пайдо бўлган. Рўйхат маҳфий бўлиб ҳисобланмайди – банк ҳар бир мижози у билан таниша олиши мумкин.