23:28 msk, 15 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Самарқанддаги “Қуш” янги арт-маркази меҳмонларни қабул қилмоқда

19.09.2006 12:12 msk

Диёр Сўғдиев

Самарқандда қизиқувчан сайёҳлар зиёрат қиладиган яна бир жой пайдо бўлди. Регистон майдонининг орқасида, Бибихоним мақбарасига олиб борувчи Тошкент кўчасида «Уста» ҳунармандлар бирлашмаси ҳовлисида «Қуш» санъат маркази очилди.

- Аввалига арт-марказ «Бахт қуши» («Птица счастья») деб номланганди, - дея ҳикоя қилади арт-марказ бекаси Елена Ладик, - Кейин «Бахт уйи»га ўхшаш номақбул таассурот пайдо бўлмаслиги учун бу номни қисқартиришга қарор қилдик. Ҳозирча бизда фақат арт-галерея фаолият кўрсатмоқда, яна кам ҳаражат сайёҳлар учун меҳмонхона ва арт-кафе очишни режалаганмиз. Истаган одам келиб, юракдан ҳордиқ чиқара оладиган, ёқимли мулоқотдан баҳра оладиган, дўст ва дилкушо суҳбатдош орттира оладиган шинам гўша ташкил қилмоқчимиз…

В птичьих клетках «живут» лампочки
Тўрқовоқларда чироқлар «истиқомат қиладилар». «Фарғона.Ру АА» фотоси
Ташқаридан одамлар эътиборини бинонинг иккинчи қаватидаги айвонда осилган қадимий гиламлар ўзига тортади, “Қуш” ҳам ўша ерда жойлашган. “Уста” бирлашмаси ҳовлисига кириб, арт-марказга кўтариларкансиз, Самарқанд Эски шаҳарида ҳукм сурган қадимийлик ва ўзига хослик руҳи кескин кучаяди. Похол бўйра ва гиламчалар тўшалган поллар, турли шакл ва ҳажмдаги сопол кўзалар, ганч қандилли чиройли шифт... Айвон бўйлаб тўрқовоқлар осиб ташланган, уларда қушлар бўлса керак деб ўйлайсиз, лекин унақамас – уларда... чироқлар “яшайдилар”.

- Қушлар эркин бўлишлари керак, шунинг учун ҳам биз рамзий тадбир ўтказдик, - дейди Елена Ладик. - Арт-марказ очилиш кунида кабутар сотиб олиб, уларни учириб юбордик, қушларнинг ўрнига эса тўрқовоқларга турли рангдаги чироқларни “жойлаштирдик”. Улар кечалари ёнаркан, улар ўзига хос, сеҳрли бир муҳит яратади... Кабутарлар учириш бўйича бу ажойиб ғоя Фарғонадаги “Браво” арт-кафеси хўжайини Влад Платоновга тегишли.

Айтиб ўтиш лозимки, Елена Ладик Фарғонада туғилиб, ўша ерда узоқ вақт яшаган, Самарқандга эса беш йил аввал кўчиб ўтган.

Главный зал арт-центра
Арт-марказнинг асосий зали. “Фарғона.Ру АА” фотоси
- Мен Фарғонада яшаб туриб, Самарқанддаги арт-галереялардан бирида ўн икки йил ишлаганман, - дейди табассум билан Елена. – Кейин эса бу ёққа тўла кўчиб ўтишга қарор қилдим. Аммо Фарғона юрагимга яқин шаҳар бўлиб қолаверади. Самарқандга келаётган барча сайёҳларни ҳам албатта Фарғонага боришга даъват қиламан. Афсуски, у сайёҳлар кўпам боравермайдиган жой, аммо у ерда кўришга арзирли нарсалар кўп. Ахир, Фарғона водийси халқ ҳунармандчилиги маркази бўлиб ҳисобланади ва у ерда ўзига хос муҳит бор.

Ҳозирча “Қуш” арт-марказнинг икки кичик зали бор. Уларнинг биринчисида меҳмонлар ажойиб сураткаш Владимир Жирнов ижоди билан танишишлари мумкин. Иккинчи залда эса Ўзбекистондаги замонавий рассомлар картиналари ҳамда халқ ҳунармандчилиги буюмлари кўргазмаси тақдим этилади, бу ерда Риштон, Ургут, Самарқанд, Ғиждувон, Хоразм кулолчилиги намуналари ҳам, турли гиламлар ва шарқ заргарлик буюмлари ҳам, табиий матолардан тикилган миллий кийимлар ҳам, чиройли нақшлар билан безалган қутичалар ҳам бор...

Выставка работ В.Жирнова
В. Жирнов ишлари кўргазмаси. “Фарғона.Ру АА” фотоси
- Бу ерда Ўзбекистоннинг барча ҳунармандчилик марказлари ишларини тақдим қилмоқчимиз, - дея режалар билан ўртоқлашади Елена Ладик. – Биз уларнинг ҳар биридан намуналар олиб, кичикроқ музей ташкил этмоқчимиз.

“Қуш”да тақдим этилган экспонатлар кўпчилигини чет эллик сайёҳлар ташкил қилган меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Адашиб келиб қолган баъзи сайёҳлар бу ерга бутун бошли гуруҳни етаклаб келадилар, бунга “Фарғона.Ру” мухбири шахсан гувоҳ бўлди. Ҳар бир меҳмонни Елена мафтункор табассум ва “Welcome!” (“Марҳабо!”) саломи билан кутиб олади.

У входа в арт-центр
Арт-марказ дарвозахонаси. “Фарғона.Ру АА” фотоси
- Кўпинча янги иш бошлаган пайтда тўсиқларга дуч келасан, - нолийди Елена. – Ўз олдингга ўзбек халқининг ўзига хослиги билан таништириш, биздаги халқ ҳунармандчилигига меҳмонларни қизиқтириш каби олийжаноб мақсадларни қўйган бир пайтда қандай ғаразли мақсадлар ҳақида гап бўлиши мумкин? Бизнинг кўргазмаларимиздан кўзланган асосий мақсад маърифий мақсаддир, у меҳмонлар дунёқарашини кенгайтиришдан, уларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишларини орттиришдан иборат.

Ҳозирча Елена “Қуш” арт-марказида меҳмон кутиш ва команда йиғиш билан банд.

- Команда йиғиш оила қуришдек гап, - дейди ишонч билан Елена. – бу мураккаб иш. Одамлар бир қисми сўниб қолганлар, бошқаларини эса фақат ишнинг молиявий томони қизиқтиради, холос. Кимдир аввал пул топиш керак, кейин эса ижод билан шуғулланса бўлади, деб ўйлайди. Кейин эса ижод қилолмай қолади – ўзидаги бор куч-ғайратни сарфлаб бўлган бўлади. Аммо, бахтимизга ўлкамиз фавқулодда иқтидор эгаси бўлган кишиларга бой – фақат уларни топиш ва ишга жалб қилиш керак, холос.