11:31 msk, 21 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Япония Ўзбекистон уранини ўзлаштираркан, айни пайтда Тошкент ва Вашингтон ўртасида кўприкка айланади

31.08.2006 13:14 msk

Ўз ахб.

Япония ширкатлари Ўзбекистоннинг уран конларидаги қазиш ишларида иштирок этиш юзасидан таклиф олдилар. Япония бош вазири Дзюнъитиро Коидзуми ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўртасидаги кечаги музокараларнинг асосий натижаси ана шундай бўлди. Бу ҳақда ва музокараларининг бошқа тафсилотлари ҳақида журналистларга Япония ҳукумати раҳбари ташрифи натижалари юзасидан ўтказилган махсус брифингда сўзлаб бердилар.

Ташриф чоғида бош вазирга ҳамроҳлик қилаётган мансабдор шахс Нориюки Сикокуга кўра, Дзюнъитиро Коидзуми ва Ислом Каримов ўртасидаги музокаралар умумий ҳисобда икки соатдан зиёд давом этган. Унда икки томонлама алоқаларнинг мустаҳкамланиши ҳамда минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Шу билан бирга икки давлат раҳбарлари халқаро характердаги масалаларни, хусусан, БМТни ислоҳ қилиш ва ундаги муаммолар ҳамда Шимолий Корея ва Эрон билан боғлиқ бўлган масалаларни муҳокама қилганлар.

Жаноб Сикатунинг айтишича, президент Каримов Япония Ўзбекистонга муттасил равишда кўрсатиб келаётган ёрдам учун бир неча бор ташаккур изҳор қилган.

Ислом Каримов Япония ширкатларининг электроника, машинасозлик ва ахборот технологиялари каби соҳаларда Ўзбекистонга ётқизаётган сармояларини олқиш лаган. У меҳмоннинг эътиборини Ўзбекистондаги уран конларини Япония ширкатлари иштирокида қазиб олиш имкониятига қаратган. Ўз навбатида бош вазир Коидзуми япон ширкатларининг Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бораётганини қайд этган ва уран конларини қазиш ҳамқорликнинг истиқболли жабҳаларидан эканини айтган.

Халқаро муаммоларга келсак, бу ерда Ўзбекистон ва Япония раҳбарлари Эрон ва Шимолий Кореянинг ядровий интилишлари ҳамда БМТни ислоҳ қилиш каби масалаларига тўхталганлар. Муҳокама чоғида Япония бош вазири ва Ўзбекистон президентларининг позициялари деярли тўлалигича мос келиши маълум бўлган.

БМТ ислоҳоти хусусида гапира туриб Ислом Каримов Ўзбекистоннинг Японияга Хавфсизлик кенгашидаги доимий аъзолик ўрни берилишида Япония позициясида турганига ва бундан буён ҳам ўша позицияда туражагига эътибор қаратган.

Учрашувда демократия ва инсон ҳуқуқлари масалалари ҳам кўтарилган. Япония бош вазири Ўзбекистоннинг террорчиликка қарши курашдаги ҳатти-ҳаракатларини қадрлашини, аммо демократия тамойиллари дегани бу мамлакат барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун инсон ҳуқуқлари ҳамда бозор ислоҳотларининг таъминланиши эканини айтган. У Иккинчи жаҳон урушидан кейин жаҳон ҳамжамиятига қулоқ тутган ва унга нисбатан мунтазам равишда дўстона сиёсат юргизган Японияни мисол келтирган. Унга кўра, Япония ўша пайтларда Қўшма Штатлар билан жуда илиқ муносабатда бўлган.

Коидзуми Ўзбекистоннинг демократия ва бозор ислоҳотларини жорий қилиш бўйича интилишларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирган. Унга кўра, Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги дўстона муносабатлар Ўзбекистоннинг Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи билан алоқалари яхшиланишига олиб келади. Ўз навбатида президент Каримов ўз меҳмонини бундан буён демократия ва бозор ислоҳотларини жорий қилиш юзасидан ўз куч-ғайратини аямаслигига ишонтирган.

Журналистлар бош вазир БМТнинг Андижон воқеалари юзасидан мустақил текширув олиб бориш талаби ҳақида эслатдими-йўқми ва агар шундай бўлса, бунга президент Каримов нима деб жавоб берди, дея қизиқдилар. Уларга бу масалага бош вазир тўхталмаганини, бироқ у Каримовга демократлаштириш ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимояси таъминланишининг муҳимлиги хусусида гапирганлигини айтилди.

Бош вазир Коидзумининг Ўзбекистонга ташрифининг конкрет натижаларига баҳо берар экан, жаноб Сикоку шу йилнинг кузида Ўзбекистонга Япониядан корчалонликлар доиралари ва давлат секторини тамсил этувчи бир неча делегация келишини маълум қилди. “Умид қиламизки, бу сафарлар янги савдо лойиҳалари ва сармоя лойиҳаларининг пайдо бўлишига олиб келади”, - деди жаноб Сикоку.



 

Реклама