06:12 msk, 20 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Хоразмда икки юзга яқин узоқ умр кўрган кишилар қайд этилган

15.08.2006 19:33 msk

Ўз ахб. (Урганч)

Долгожительница из Хорезма. Фото Фергана.Ру
Узоқ умр кўрган хоразмлик аёл. Фарғона.Ру фотосурати
Хоразмда ёши юздан ошган 191 киши истиқомат қилади. Уларнинг 174 таси аёллардир. Бу маълумотларни Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти ҳокими И. Бобожонов эълон қилган.

Энг узун умр бўйича рекорд кўрсаткич Хоразм вилояти Янгиариқ туманида истиқомат қиладиган 124 ёшли Жумагул момо Болтаевага тегишли. Бу аёл Хива хони ҳукмронлик қилган даврни, большевикларнинг қандай келганларинию Хоразмда совет ҳокимияти қандай ўрнатилганини, босмачиликнинг қандай бостирилганинию социализмнинг қандай ғалаба қилганини яхши хотирлайди. Жумагул момо ҳали ҳам сигир соғади ва ўз ҳамюрти – 120 ёшли Шарифа Матқурбонованинг саломатчилиги билан доим қизиқиб туради.

Юз ёшлилар сони бўйича рекорд Хазорасп туманига тегишли бўлиб, у ерда узоқ умр кўриб яшаётган инсонларнинг сони 22 тадир.

Мутахассислар ҳалигача эпчил кампирлар ва йигитлардек тетик чолларнинг бу қадар узоқ умр кўришлари сири нимадалигини изоҳлай олмаяптилар. Аммо хоразмлик узоқ умр кўрувчиларнинг авлодлари эндиликда соғлиқларининг метинлиги билан мақтана олмайдилар. Ўзбекистоннинг майдони энг кичик бўлган Хоразм вилоятида яшовчи бир ярим миллион аҳолининг аёллари, экспертларга кўра, бошқа бир даста хасталиклар билан биргаликда қамқонлик касалига чалинганлар.

БМТ тараққиёт дастурининг статистик тўплами Ўзбекистонда «руҳий касалликлар, ичкиликбозлик ҳамда алкоголик психозга чалинган аёллар ва эркак сони ортаётгани»ни қайд этади. Гиёҳвандлик, токсикоманияга гирифтор бўлган ва руҳий касалликларга чалинганлар орасида эркаклар кўпчиликни ташкил қилади.

Айнан шу эркаклар аёлларга нисбатан озроқ умр кечирадилар. Ёш гуруҳи қанча катта бўлса, статистик маълумотлар ҳам шунча аянчли бўлиб боради. Ўзбекистонда саксон ёшли минг эркакка бугунги кунда 2247 та аёл тўғри келади.