20:41 msk, 16 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон «МТВ»сида давлат раҳбарининг қизи ижросида қўшиқ янгради

07.08.2006 20:05 msk

Қ. Нордонов

Певица GooGoosh - Гульнара Каримова. Кадр с экрана телевизора.
Қўшиқчи GooGoosh - Гулнора Каримова. Телевизор экранидан олинган сурат.
Ўзбекистонда ўтган йилдан бери 40-ДМВ тўлқинида ўз кўрсатувларини намойиш эта бошлаган «ТВ-марказ» мусиқали-кўнгилочар телеканали (халқ орасида уни “МТВ” деб атайдилар) Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова клипини “айлантира” бошлади. Видеоклип машҳур “Унутма мени” қўшиғи асосида суратга олинган. У ўтган ҳафта охиридан бери эфир орқали шунчалик кўп намойиш этилмоқдаки, биргина оқшом давомида клипни бир неча ўн марта томоша қилиш мумкин.

Shov-shuv.uz сайти хабарига кўра, Гулнора Исломовна Каримова шу кунгача бутун бошли бешта қўшиқ ижро этган. Бироқ ҳозирча уларнинг фақат биттасига видеоклип ишланган, холос. Буни серқуёш Ўзбекистон аҳли шу йил январидан бери биларди, чунки видеоклипнинг пайдо бўлиши ҳақида Г. Каримова Тошкентда чиқадиган Bella Terra журналига берган интервьюсида айтиб ўтганди.

Г. Каримованинг Тошкентда чиқадиган Bella Terra журналига берган интервьюсидан, 2006 йил, декабрь:
Савол: - Сиз ўзингиз ижро этган қўшиқ клипида суратга тушганингиз ҳақида миш-мишлар юрибди.

Жавоб: - Дўстларим мен ижро этган қўшиққа клип ишлашни таклиф қилишиб, бунинг шунчаки мультфильм бўлишини ваъда қилгандилар. Мен рози бўлдим. Узоқ давом этган одатдаги иш кунидан кейин, кеч соат 11 да овозим ўтириб қолган пайтда менга бирдан энг яхши аниматорлар командаси йиғилганини ва ҳамма мени кутиб қолганини хабар қилдилар. Маълум бўлишича, анимация учун бир неча кадр суратга олиш, бунинг устига қўшиқни қайта ижро этиш зарур экан. Бўлгани шу... Бир суткада ҳаммасини қойиллатиб ташлашди...

Қайд этиш жоизки, Гулнора Каримова телеканалда ўз исми билан чиқаётгани йўқ. Унинг камтарона тахаллуси - GooGoosha. Айтишларича, мустақил Ўзбекистоннинг бўлажак раҳбари ўз қизини болалагида ана шундай деб чақирар экан. Бироқ Ўрта Осиёлик кўплаб қўшиқ шинавандаларига миллати озарбайжон бўлган эронлик афвонавор қўшиқчи Гугуш исми яхши таниш. Бу ўхшашликда бирор ишора борми ёки бу шунчаки тасодифий ўхшашликми – аниқ маълум эмас.

Певица GooGoosh - Гульнара Каримова. Кадр с экрана телевизора.
GooGoosha клипи қаҳрамонининг узуги.
Клипда мультипликация унсурлари ишлатилган бўлиб, Гулнора Исломовнанинг ўз таъбири билан айтганда, унинг устида “энг яхши аниматорлар командаси” ишлаган. Мазкур клип сюжетида ҳеч қандай топилдиқ йўқ бўлиб, томошабинлар фақат ҳашаматли саройнинг бир неча кўринишларини, кўк рангли қимматбаҳо автомашина ва клип қаҳрамони қўлидаги каттакон узукни кўра олишлари мумкин, холос. Охирги кўриниш, афтидан, “ўзбек маликаси”нинг яна бир қизиқиши – заргарлик буюмлари дизайнига ишора қилади.

“Унутма мени” қўшиғи ўзбекистонликларга яхши таниш ва жуда севимли қўшиқ бўлиб ҳисобланади. Уни кўп артистлар ижро этганлар, шу жумладан, машҳур қўшиқчи Кумуш Раззоқова ҳам. Г. Каримова иштирокидаги мазкур клипни яқин орада ҳамма бепул юклаш олиши учун Интернетга жойлаштиришни ваъда қилмоқдалар.