19:47 msk, 22 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентдаги Фотография уйи бир қатор халқаро тадбирлар ўтказмоқда

04.08.2006 10:21 msk

Нигора Ҳасанова (Тошкент)

Солнце в руках. Фото В.Жирнова
Қўлимиздаги қуёш. В. Жирнов фотоси
Тошкент Фотография уйи (ТФУ) директори Шаҳноза Каримбобоевага кўра, лойиҳа ташкилотчилари қайси фотосуратчининг қайси мамлакатни тамсил этишини ўзлари ҳал қилганлар. Шу зайл, Хитой фотосуратчилари ассоциациясига кўра, бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг яхши фоторассоми Владимир Жирнов бўлиб ҳисобланади. У яқинда Хитойга жўнаб кетди.

Қайд этиш керакки, Хитой лойиҳасида иштирок этиш ТФУнинг халқаро ҳамкорлик жабҳасида амалга ошираётган кўплаб тадбирлардан бири, холос. Ҳозирги пайтда «Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари» кўргазмасининг экспозициясини тайёрлаш ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда, у 22 август куни Берлиннинг машҳур музейлари бири Pergamon Museumда очилади.

Айни пайтда ТФУнинг маҳаллий ҳамкорлари доираси кенгайиб бормоқда. Дейлик, Бадиий кўргазмалар дирекцияси ва «Чегара билмас реставраторлар» халқаро ташкилоти каби анъанавий ҳамкорлар билан бир қаторда ТФУ Бадиий академиянинг Икуо Хираяма номидаги Халқаро Маданият карвонсаройини ҳамда Ўзбекистон Давлат Тарих музейини ҳамкорликка жалб этмоқда. Ўзбекистон Давлат Консерваторияси профессори Адиба Шарипова «Лангар – Худонинг ердаги даргоҳи» кўргазмасини кўриб чиққанидан кейин асосини мусиқа ва фотосурат синтези ташкил этувчи янги лойиҳа ғоясини таклиф этди.

Серьезный разговор. Фото В.Жирнова
Жиддий суҳбат. В. Жирнов фотоси
Менинг назаримда, ТФУ фаолиятидаги энг қизиқарли ва истиқболли йўналишлардан бири бу ноширлик лойиҳаларидир. Жорий йил охиригача «Ўзбекистон фотографиясига 125 йил» трилогияси поёнига етади. 2007 йилда эса «Тошкент фотосолномаси» альбомини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилади. Келажакда амалга оширилажак ниятлардан бири «Ўзбекистон Лангарлари» иккинчи фотоальбомини нашр этиш бўлиб, у ўтмишдаги авлиёлар даргоҳларининг ҳозирги пайтдаги турмушини акс эттиради.

ТФУ яқин орада «Чегара билмас таъмирчилар» халқаро ташкилоти билан биргаликда «Авангарднинг қайтиши. Испан рассомлари Нукусда» қўшма лойиҳасини амалга оширмоқчи. Мазкур кўргазма очилиши 8 август соат 18.00 да Тошкент Фотография уйида бўлиб ўтади.

Нигора Ҳасанова (Тошкент)