14:52 msk, 16 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Фарғонага - 129 йил. Аммо бу ерда икки минг йил олдин ҳам одамлар яшаганлар

19.06.2006 11:46 msk

А. И. Куприн

Суратда: Янги Марғилон шаҳри қурилиши ташаббускори М. Д. Скобелев

18 июнь куни Фарғона шаҳрига (Ўзбекистон) 129 йил тўлади. Нима учун айнан 18 июнь куни? Келинг, тарихни эслайлик.

1876 йили шаҳар қурилиши ташаббускори Фарғона вилоятининг (ўшанда у бутун Фарғона водийси ўз ичига оларди) биринчи ҳарбий губернатори Михаил Скобелев бўлган. Шаҳарни шаҳар ҳолига келтирган киши эса иккинчи губернатор А. К. Абрамов бўлган. Шаҳар қуриш учун ер танлаш ҳақидаги ҳужжатга (акт) 1877 йил 8 март санаси қўйилган. 30 март куни эса ўша А. К. Абрамов имзоси билан «Марғилон яқинида рус шаҳри барпо қилиш ҳақидаги лойиҳа» чиқади. 1877 йилнинг 18 июнь куни Туркистон ўлкаси генерал-губернатори К. П. Кауфман девонхонаси томонидан «Янги Марғилон ҳарбий-маъмурий маркази – шаҳри қурилиши қоидалари лойиҳаси» тасдиқланади. Бизнингча, айнан шу санани шаҳарнинг туғилган куни сифатида қабул қилиш лозим бўлади.

Демак, кейинги йилда Фарғона ўзининг 130 йиллигини нишонлайди. Шаҳарнинг 100 йиллигини, маҳаллий аҳолининг ҳали ҳам эслашича, совет замонида яхшими-ёмонми – муносиб нишонлагандилар. Аммо 2002 йилда эса шаҳарнинг 125 йиллигига «Ферганские зори» газетаси ва вилоят ўлкашунослик музейидан бошқа ҳеч ким эътибор қилмади. Нима учунлиги номаълум: балки ҳукумат ўтмишни эслашдан безиллаб қолгандир, балки бу «арзимас» сана минг йиллик юбилейлар орасида йўқолиб кетгандир. Нима ҳам қилардик, ҳатто 130 йиллик ҳам муносиб кутиб олиш учун етарли даражадаги арзирли муддат бўлмай қолиши мумкин.

А.И.Куприн (Фарғона)