12:51 msk, 17 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Фарғонада «Дхарма дайдилари - 2» фотокўргазмаси очилди

08.06.2006 19:31 msk

Ўз ахб.

© М. и С.Дахан фотосуратларидан лавҳалар

7 июнь куни Фарғонадаги «Браво» арт-кафесида франциялик ҳаваскор фотосуратчилар Марианна ва Стефан Даханларнинг фотосуратлар кўргазмаси очилди. Бир йил олдин улар фарғоналик мухлисларга «Дхарма дайдилари» экспозицияларини тақдим этган эдилар. Бу сафарги фотокўргазма мавзуси ҳам саёҳатлар билан боғлиқ.

Стефан ва Марианна ўзларини «ҳаваскорлар» деб атайдилар, аммо уларнинг ишларини юксак санъат намунаси деб аташ мумкин. Мазкур экспозицияни биринчилардан бўлиб кўрган Фарғона Санъат коллежи ўқитувчиси Александр Куприн кўрганларини қўйидагича шарҳлади:

М. и С.Дахан фотоси

- Уларнинг биринчи кўргазмалари атрофида шов-шув кўтарилганди: қара-я, икки саёҳатчи эр-хотин томошабинларга фотосуратларда акс этган («биз бу ерларда бўлганмиз» каби) шунчаки саёҳат ҳисоботларини эмас, салмоқдор ва қизиқарли бадиий асарларни тақдим этишибди. Эндиликда эса, табиийки, биз улардан янги қизиқарли ишларни кутгандик. Дарҳақиқат, янги ишларнинг ҳаммаси жуда ажойиб бўлиб чиқди. Уларнинг фотосуратлари, энг аввало, бир жиҳати билан - муаллиф ўй-хаёли ва предметнинг моҳияти ўртасида идеал мувозанатнинг борлиги билан бошқалардан фарқ қилади. Чўлдаги паровоз акс этган фотосурат ҳаётий фактнинг ғайриоддийлиги ва бу фактнинг эстетик реаллик даражасига кўтарилганлиги билан кишини ҳайратга солади. Биз Стефан ва Марианнани табриклаймиз ва улардан янги саёҳатларни кутиб қоламиз.

Марианна и Стефан Дахан