20:45 msk, 16 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Бишкекнинг “Саҳна” театри Тошкентнинг “Илҳом” театри саҳнасида

29.05.2006 19:21 msk

Мансур Мировалев (Тошкент)

Соатлар давомида тинмай ботирлар тўғрисида достон куйлаш қобилиятига эга бўлган манасчи оддий маиший стереотипга айланади - “шилдир-пилдир, шилдир-пилдир, битта калтак, икки тор”. Бишкекнинг “Саҳна” театри “Илҳом” театри саҳнасида икки кеча достонни саҳнада қандай ижро этиш кераклигини кўрсатди.

”Саҳна” томошалари аввалданоқ бир овозли достонни актёрларнинг кўповозли партитурасига айлантиради. Грекларда ҳам “Илиада”, “Одиссея” каби достонлар бўлган. Айрим достонлар эса унутилган.

“Саҳна” қирғизларнинг кичик эпосларини, уларнинг сони эса қирқдан ошади, мана шундай унутилишдан асрамоқчи, - дейди театр раҳбари ва режиссёри Нурлан Асанбеков, - Бу достонлар “Манас”чалик машҳур эмас.

”Саҳна” Тошкентда биринчи куни “Керез” эпосини ўйнади. Бу афсонавий томошани кўрган антрополог муваффақиятли диссертацияни ёзиб тугатиши мумкин.

”Саҳна”нинг иккинчи томошаси “Қурманбек” эпоси бўлди. Бу тарихий эпос 15 асрда яшаган хон ўғлининг ҳаёти тўғрисида.

Москва кино институтини тамомлаган Нурлан Асанбеков Чайковский опералари, Кокто ва Мольер асарларини саҳналаштирган, Европа режиссурасидан қарз сўрамаса ҳам бўлади. Лекин “Саҳна”да у қирғиз халқ театрини янгидан жонлантирмоқда. Бу ерда ҳақиқий достончи куйлайди, темир трубалар эса гоҳида флейталар, гоҳида қиличлар вазифасини ўтайди.

Бу театр натурализмдан қўрқмайди. Унга артистлик урфларининг янгиланиши ҳам хавфли эмас. Уч йил мобайнида “Саҳна” мақтовларга ҳам, ютуқларга ҳам сазовор бўлди. Лекин ватанида театр халқаро жамғармалар ҳисобига ва ёки кам тушунарли бўлган экзотикани кўришга келган туристлар ҳисобигагина яшамоқда.