14:09 msk, 17 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ҳар куни минглаб ўзбек мардикорлари кўчага иш излаб чиқадилар

27.05.2006 21:35 msk

Ўз ахборотимиз

“Мардикор” сўзи форсийдан таржима қилинганда “мард ишчи” ёки “эр ишчи” маъноларини англатади. Совет Иттифоқи пайтида деярли ишлатилмай қўйилган бу сўз, бугунги кунда Тожикистон ва Ўзбекистонда қайта таомилга кириб келмоқда. Чунки иттифоқ парчаланиши билан мустақил давлатларда ишсизлар тоифаси пайдо бўлди.


Бухородаги мардикор бозори. Фарғона.Ру АА фотоси
“Ўзбекистон овози” газетасининг хабар беришича, бугунги кунда мамлакатда 46 мардикор бозори мавжуд. Ҳар куни бу бозорларга эллик мингдан ортиқроқ одам иш излаб чиқади.

Бухородаги мардикор бозори автомобил эҳтиёт қисмлари бозорига олиб борувчи шаҳар ташқарисидаги шосселардан бирига жойлашган. Бизга бир гуруҳ эркаклар пешвоз чиқади. “Қандай иш бор? Мени олинг! Мен ҳамма ишни арзон қиламан!”. Мардикор бозорига йўли тушган ҳар қандай одам мана шу сўзларни эшитади. Мардикорларнинг энг кичиги 16 ёшда, кексаси 50 ёшдан ошган.

Мардикорлар билан суҳбатимиз давомида шу нарса аён бўладики, улар орасида туманлардан келганлар ҳам кўп экан.


Бухородаги мардикор бозори. Фарғона.Ру АА фотоси
“Иш йўқ, оилани боқиш керак. Шунинг учун бу бозорга келамиз. Россияга борсак бўлади. Лекин у ерда товламачилар жуда кўп. Орамизда Россияга иш излаб бориб, алданиб келганлар ҳам бор. Улар ишлаган ҳақларини ҳам ололмаганлар”, - дейишади мардикорлар. – “Биз исталган ишни қилишимиз мумкин. Масалан, қурилиш, пардозлаш ишларини. Бир соатлик ишимиз учун беш юз. Баъзан минг сўм (бир доллардан сал камроқ) иш ҳақи оламиз. Кунига уч минг сўмгача ишлашимиз мумкин. Баъзан беш минг (4 АҚШ доллари) миқдорида пул ишлаймиз. Бу анча катта иш ҳақи, айниқса қишлоқ аҳли учун”.

Милиция бизни ҳайвонларни ҳайдагандек қувади. Йўлга чиқиб кетаётган эмишмиз. Авария бўлар эмиш”, - деб таажубланишади мардикорлар. Мардикорлар олдига машина яқинлашиши билан, улар тўп бўлиб, машина томонга югурадилар. Ўз хизматларини таклиф қиладилар.


Бухородаги мардикор бозори. Фарғона.Ру АА фотоси
“Балки мана шу ҳолат милиционерларга ёқмаса керак.

Мардикорларга кўра, уларнинг кўпчилиги аввал колхозларда ишлаганлар. Ҳозир эса улар ишсиз ёхуд пул ўрнига ойлик бозор нархидан қимматроқ баҳода озиқ – овқат билан тўланади.

“Бу доимий иш бўлмаса ҳам қишлоқда пулсиз ўтиришдан кўра яхшироқ”, - дейди ўттиз ёшдаги йигит.

Мардикорларга кўра, бу бозорга кунига тўрт юз одам иш излаб чиқади. Бухорода бир нечта мардикор бозори бор. Яқинда олтинчи микрорайон яқинидаги мардикор бозори тарқатиб юборилди. Лекин мардикорларни бу ташвишга солмайди. Бухоролик иш берувчилар мардикорлар тўпланувчи барча жойларни беш қўлдек биладилар. Мижозлар уларни барибир топиб оладилар.