11:13 msk, 21 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон собиқ мудофаа вазири устидан маҳкама 22 майда бошланади

20.05.2006 16:13 msk

Ўз ахборотимиз

22 май куни Ўзбекистон Олий ҳарбий судида мамлакат собиқ мудофаа вазири Қодир Ғуломов устидан маҳкама жараёни бошланади. Вазирга нисбатан ўтган йили очилган жиноят иши қаттиқ сир сақланган эди. Бироқ мудофаа вазири лавозимида ишлаётганда катта хатоларга йўл қўйганини тан олдириш учун Қодир Ғуломовга нисбатан кучли босимлар бўлгани маълум.

Қодир Ғуломов вазир лавозимидан 2005 йил октябрида бўшатилган эди. Ядро физикаси мутахассиси бўлган Қ. Ғуломов Марказий Осиёда биринчи марта мудофаа вазири этиб тайинланган фуқаровий шахс эди.

Вазир Қодир Ғуломов кўп марта Ўзбекистон ҳарбий кучлари тайёргарлигини кескин танқид қилган. Унинг бўшатилиши билан бу одам юқори лавозимга лойиқ эмасди, чунки у сиёсатчи бўлмаган, қабилида гаплар пайдо бўлди.

Ғуломовнинг лавозимдан бўшатилиши билан Ўзбекистонда фуқаровий жамиятнинг армия устидан назорат ўрнатишига йўналтирилган демократия жараёни барҳам топди. Қуролли кучлар назорати Миллий Хавфсизлик Хизматига ўтказиб берилди.

Ғуломовнинг “Андижон воқеалари”даги роли қандай бўлгани ҳозиргача номаълум. У бу борада бирон бир баёнот бермаган. Бироқ унинг фамилияси ҳалигача Европага кириши таъқиқланган ўзбекистонлик амалдорлар рўйхатидан ўчирилгани йўқ.

Қодир Ғафурович Ғуломов 1945 йил 17 февралида Тошкентда туғилган, миллати ўзбек. 1968 йилда ТошДУнинг физика бўлимини тамомлаган. У таниқли ўзбек шоири, Ўзбекистон ССР Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон халқ шоири, СССР давлат мукофоти лауреати Ғафур Ғуломнинг ўғли.

Маҳаллий кузатувчилар Қодир Ғуломов устидан ўтажак маҳкамани ҳукумат мустақил ва маърифатли фуқароларга қарши бошлаган оммавий тазйиқнинг бошланиши сифатида баҳоламоқдалар.



 

Реклама