11:08 msk, 23 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

1966 йил - Тошкентда халқлар дўстлиги ва бирдамлигининг намунаси бўлди

29.04.2006 16:16 msk

Сид Янишев

Б. Голендер архивидаги фотосуратлар

Тошкентлик таниқли ўлкашунос, тарихчи олим Борис Анатолевич Голендер 1966 йил 26 апрель куни юз берган зилзила гувоҳларидан бири. У ўзининг “1966 йил тарихини” айтар экан, архивидаги фотосуратларни кўрсатади. Уларнинг кўпчилиги ҳеч қаерда нашр этилмаган.

- Ҳамма бир кунда бўлган зилзила тўғрисида гапиради. Бироқ, бу нотўғри, чунки 26 апрелда фақат бошланиши бўлган, зилзила кўп кунлар давомида давом этган. Эсимда, май ойида бундан ҳам кучлироқ силкинишлар бўлган эди.

расм Б. Голендер архивидан олинди
Тошкент-66. Расм Б. Голендер архивидан олинди

Тошкентда бир йил ичида кучи 5 баллдан катта бўлган 34 силкиниш қайд этилган. Ҳолбуки, 7 балдан юқори кучдаги зилзилалар ҳам бўлган. Биринчи силкинишлар неча балл бўлганини ҳеч ким аниқ билмайди, чунки сейсмостанция ускуналари ишдан чиққан эди. Сейсмостанция ҳозирги Гидрометцентр ўрнида эди. Биринчи зилзила кучини вайроналар кўплигига қараб аниқлаганлар. Олимлар 8, 2 балл, деб тахмин қилган, лекин менимча 9 баллдан кучлироқ бўлган. Менимча, зилзила маркази тарихда биринчи марта шундай катта шаҳарга тўғри келган. Бутун марказ - бу эса 35 минг бир қаватли уйлар - вайрон бўлган. Расмий маълумотга кўра, атиги бир неча одам ҳалок бўлган. Менимча, бу жуда кам, ҳалок бўлганлар юздан кам бўлмаган. Агар марказ бир қаватли уйлардан иборат бўлмаганида, қурбонлар кўпроқ бўларди, масалан 1989 йилда Арманистонда юз берган зилзила каби (Расмий маълумотларга кўра, Спитак ва Ленинакандаги кўп қаватли уйларнинг қулашига биноларни қуришда ГОСТ талаблари бузилгани сабаб бўлган - таъкид муҳаррирники). Бироқ, жароҳат олганлар жуда кўп эди.

Шунинг учун одамлар жуда қўрқиб қолганди. Уларнинг кўпчилиги шаҳар марказида қурилган 16 мингдан ортиқроқ чодирларда яшаган. Лекин, ўз уйларини тарк этмаганлар ҳам кўп эди.

Тошкент-66. Расм Б. Голендер архивидан олинди
Тошкент-66. Расм Б. Голендер архивидан олинди

Аҳоли орасида ваҳима йўқ эди. Талончиликлар ҳам бўлмаган. Аксинча, зилзиладан сўнг, Тошкентда жиноятчилик кўрсаткичи пасайган. Бу ҳақда менга ўша пайтда “Тошкентбошқурилиш”ни бошқарган, кейинчалик шаҳар ижроия қўмитаси раиси лавозимида ишлаган дўстим Григорий Минасович Саркисов айтиб берганди.

27 апрель куни Тошкентга иттифоқ раҳбарлари етиб келди. Зудликда Ўзбекистон пойтахтини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўша йилларда Шароф Рашидов ҳақиқатан ҳам обрўли раҳбар эканини кўрсатди. 6 июндаёқ Ц-1 ва Ц-2 мавзеларида биринчи Москва уйи қурила бошланди. Тошкентнинг барча аҳолиси вайроналарни тозалашда иштирок этди. Бузилмай қолган деворларни бузишга танклар жалб қилинди.

Тошкент-66. Расм Б. Голендер архивидан олинди
Тошкент-66. Расм Б. Голендер архивидан олинди

Бошланғич синфларда ўқишлар тўхтатилди, ўқувчи болалар ҳукумат ҳисобидан иттифоқдош республикалар пионер лагерларига дам олишга жўнатилди. Ҳалигача бу кунларни энг мароқли дамлар қатори эслайдилар.

Биринчи кунларданоқ Тошкентга бутун иттифоқдан қурувчилар, қурилиш материаллари эшелонлари кела бошлади. Одамлар бу ерга ўз ихтиёрлари билан келардилар. 1968 йилга келиб, шаҳар бутунлай қайта қуриб бўлинган эди (Спутник ва Чиланзор туманлари 1966 йил ноябрида қуриб битказилган эди – таъкид муҳаррирники).

Бу халқлар бирдамлигининг мисли кўрилмаган намунаси эди. “У афсонага – фронт шаҳрига, қаҳрамон шаҳарлар биродарига айланди”, - деб ёзган эди ўшанда таниқли шоира Юлия Друнина.

Тошкент-66. Расм Б. Голендер архивидан олинди
Тошкент-66. Расм Б. Голендер архивидан олинди

Навойи театридаги бир кеча ҳамон эсимда. Биринчи зилзилагача Тошкентда Белоруссия адабиёти ва маданияти декадаси бошланган эди. 26 апрелдан сўнг декадани якунлаш лозим эди. Минскдан жуда катта делегация келди.

Агар бу воқеани телевидение орқали кўрмаганимда ишонмасдим. Зал тўла одам, саҳнада ҳукумат аъзолари ўтирибдилар. Шу онда 7 баллга яқин зилзила бошланди. Томошабинлар ташвишланиб қолди, кимлардир ўринларидан туриб кетдилар. Бироқ саҳнага чиқиб келган олиб борувчи “Ўртоқлар, ташвишланманглар, бу бино 26 апрелда зиён тортмади, бундан кейин ҳам бундай зилзилаларнинг кўпини кўради”, деди. Ҳамма тинчланиб жойига ўтирди. Концерт бошланди. Ҳатто шундай майда–чуйда нарсаларда ҳам биз ўз характеримизни намоён қилганмиз.

Тошкент-66. Расм Б. Голендер архивидан олинди
Тошкент-66. Расм Б. Голендер архивидан олинди

Биографик маълумот:

Борис Анатольевич Голендер, 1947 йили Тошкентда туғилган. 1972 йили ТошДУ Химия факультетини тамомлаган, химия фанлари номзоди. 60-йиллар бошида адабиёт ва тарихга қизиқиб қолди. Ўзбекистон маданияти тарихига оид 100 дан ортиқ асар ёзган. “Ўтмишга дарича” асари (Тошкент, 2002 й) шулар жумласидандир. “Звезда Востока” журналида, Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида ишлади. Айни пайтда Сергей Есенин музейининг илмий ходими, мана шу музей асосчиларидан бири.

Тошкент-66. Расм Б. Голендер архивидан олинди
Тошкент-66. Расм Б. Голендер архивидан олинди