11:21 msk, 21 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев соядан чиқмоқда

27.04.2006 16:35 msk

Ўз ахборотимиз (Тошкент)

Ўзбекистон Бош вазири Шаввкат Мирзиёев оммавий ахборот воситаларида биринчи марта йирик планда пайдо бўлди. ЎзА миллий ахборот агентлиги сайтида Тошкент аэропортида Ҳиндистон бош вазири Манмохан Сингхни кутиб олаётган Ўзбекистон ҳукумати раҳбари ва ҳатто унинг рафиқаси сурати берилган. Суратда, шунингдек, ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев, Тошкент ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаевларнинг юзлари ҳам аниқ кўринади. Шавкат Мирзиёев матбуотни унча хуш кўрмаслиги билан машҳур. У интервью бермайди, ўз суратини йирик планда чоп этишга рухсат этмайди. Бош вазирнинг кўп учрашувлари журналистлар иштирокисиз ўтади. Оммавий ахборот воситалари вазирлар маҳкамаси йиғилишлари ҳақида ёзар эканлар, уни Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев олиб борди, деб шунчаки эслаб ўтадилар.

Шавкат Мирзиёев. ЎзА.Уз
Шавкат Мирзиёев. ЎзА.Уз

Айни пайтда жуда кўп амалдорлар оммавий ахборот воситиларида, айниқса телевидениеда кўп пайдо бўлишни “одобсизлик”, деб ҳисоблайдилар. Агар қайсидир бир амалдор ҳафтада бир марта журналистларга интервью берса, ҳамкасблари уни огоҳлантириб турадилар. Кўпчилик телевидениеда ва “одамларнинг юрагида” фақат бир инсон - мамлакаат президенти Ислом Каримов бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Амалдорлар ақлли ва ҳатто доҳий бўлишлари мумкин, бироқ бу тўғрида халқнинг билмагани маъқул.

Шу жиҳатдан олиб қараганда, ҳукуматдаги иккинчи одамнинг фотосурати мамлакат бош ахборот агентлигида пайдо бўлиши, Ўзбекистон учун ҳақиқатан ҳам янгиликдир. ЎзА журналистлари аэропортда кўплаб фотосуратларни олган бўлишлари мумкин. Лекинг улардан бирортаси, фотосуратга боғланган ахборот чоп этилганига қарамай, газеталарда берилгани йўқ. Ўзбеклар айтганидай, “мусулмончилик аста –секин”. Ҳукуматда ҳам бунга амал қилиниб, ислоҳотларни аста-секинлик билан олиб боришни маъқул кўрадилар.



 

Реклама