14:12 msk, 17 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Евросиё Медиа Форуми жанжал билан бошланди

24.04.2006 18:40 msk

Даурен Ахметбаев

20 февраль куни Қозоғистон жанубий пойтахти Алматида Евросиё Медиа форумининг бешинчи йиллик тақдимоти бўлиб ўтди. Конференция биринчи кунининг айрим тафсилотлари билан “Фарғона.Ру”нинг Алматидаги мухбири Даурен Ахметбаев хабар беради.

Форумда содир бўлган биринчи “кўнгилсизлик” – президен Нурсултон Назарбоев катта қизи Дариға томонидан уюштирилувчи тадбирга одатига хилоф равишда келмади. Қозоғистонда миш-мишлар пайдо бўлди. Ота ва қиз ўртасида “қора мушук ўтиб”, Нурсултон Назарбоев бир неча ойдан бери қизлари ва куёвларини бир неча ойдан бери яқинига йўлатмаётган эмиш.

Форумнинг биринчи кунида тадбир ташкилотчилари “Одил сўз” Халқаро сўз эркинлигини ҳимоя қилиш жамғармаси раҳбари Тамара Калеевага делегатлар ўртасида бу нодавлат ташкилот томонидан чиқарилган матбуот варақчаларини тарқатишига тўсқинлик қилдилар.

Бу ташкилот томонидан чиқарилган ва Қозоғистон адлия вазирлигида рўйхатга олинган махсус нашрларда ОАВ раҳбарларига қандай қилиб ҳуқуқ-тартибот тизимлари уларга нисбатан жиноят ишлари очишларининг олдини олишлари мумкинлиги тўғрисида маълумотлар берилган эди.

Воқеа туфайли Тамара Калеева “бу каби форумда” иштирок этишни ўзига эп кўрмаслигини айтиб, форум ўтаётган “Анқара” меҳмонхонасини тарк этди.

Бироқ, кейинроқ Тамара Мисхадовна бу қарорига аниқлик киритди: унинг ЕОМФ ишида иштирок этишдан бош тортиши фақат юқоридаги ҳолатга боғлиқ эмас экан. Унга кўра, қозоғистонлик журналистлар бу тадирга фақат декорация, зални тўлдириш учун таклиф қилинадилар. Айни пайтда хорижий журналистлар постсовет давлатларидаги журналистлар ҳар куни йўлиқадиган муаммолардан йироқ бўлган глобал масалаларни муҳокама қиладилар.

Калеева сўзларининг бир қанча исботи бор. Булардан бири - медиа форум мақоми аввалги тадбирларга қараганда анча тушган. Тадбир олдидан эълон қилинган рўйхатда дунё миқёсида танилган медиа юлдузлар исмлари кўринмайди. Алматиликларни Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги махсус вакили Ян Кубиш ҳам ўз ташрифи билан хурсанд қилмади. Форумда Россия медиа бозорининг “отахон”лари ҳам кўринмади.

ЕЎМФ ташкилотчиси Дариға Назарбоевага унинг отаси-мамлакат президенти яна бир “кўнгилсиз совға” жўнатди. Президентнинг форум иштирокчиларига номасини ўқиб эшиттиришга бир ҳафта олдин президент маъмуриятии раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланган 35 ёшдаги Маулен Ашимбаев вакил қилинди. Бу факт медиа форумда анча ҳазил-ҳузилга сабаб бўлди. Делегатлар Назарбоев Мауленовни Форумга жўнатиш учун 13 апрель куни унинг лавозимини кўтарган, чунки эски амалдорлар бу тадбирга келишдан бош тортган эдилар, деб латифа тўқидилар.

Натижада қозоғистонлик журналистларнинг асосий қисми Тамара Калеевага ўхшаб шовқин-сурон кўтармасдан, биринчи танаффус пайтида ими-жимида форум ўтаётган “Анқара” меҳмонхонасини тарк этдилар.

* * *

Россия делегацияси таркибидан Президентнинг катта қизи Виталий Третьяков, Виталий Игнатенко ва "Russia today" канали вакилларига катта эътибор берди. ЕОМФ доимий иштирокчилари Игорь Панарин, Ирина Звягельская, Ярослав Скворцов, Мария Валовая форумнинг биринчи пленар йиғилишида фаол иштирок этдилар. Бу йиғилишда глобал энергетик хавфсизлик ҳамда Хитой ва Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий ҳаритада тутган ўрни муҳокама қилинди. Полит.Ру