08:42 msk, 20 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистондаги “Окно” оптик-электрон комплекси Россия ихтиёрига ўтди

19.04.2006 17:02 msk

Владимир Георгиев

Яқинда Россия ҳукумати Давлат Думасига Тожикистон билан имзоланган коинотни назорат қилиш “Нурек” оптик-электрон тизимини Россия ихтиёрига ўтказиш шартномасини ратификация қилишга топшириш тўғрисида қарор қабул қилди. Россия Мудофаа вазирлиги тизимида у “Окно” номи билан юритилади.

Россия ҳукумати матбуот хизматига кўра, Душанбеда 2004 йил 16 октябрида имзоланган бу шартнома ҳукумат томонидан қўлланиб, Давлат Думасига жўнатилган. Россия Космик қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари, штаб бошлиғи Александр Квасников бу масала кўрилаётганда Россия ҳукуматининг Думадаги вакили сифатида тайинлданган.

“Фарғона.ру” мухбирига Дума мудофаа қўмитаси матбуот котиби Татьяна Романенко, ҳукумат қонунлари Россимя Думасида биринчи навбатда кўриб чиқилишини айтди. “Окно” шартномасининг ратификцияси апрель-май ойлари охиригача ратификация қилинади.

Тожикистондаги
Тожикистондаги "ОКНО" мажмуи. Фарғона.Ру АА фотоси

Александр Квасников эса “Окно” оптик –электрон комплекси (ОЭК) лойиҳаси устида ишлаганлардан бири. Бир гуруҳ олимлар қаторида Квасников 2004 йилда илм-фан соҳасидаги Россия Давлат мукофотига сазовор бўлган.

”Нурек” (ОЭК “ОКНО”) экспертларга кўра, Россиянинг Тожикистондаги энг қимматбаҳо ҳарбий ускуналаридан бири ҳисобланади. Унинг ҳарбий- стратегик аҳамияти жуда катта бўлиб, бу аҳамият келажакда янада кенгайиб боради. Демакки, “Окно” Москва ва Душанбе муносабатларида асосий белгиловчи омил бўлади. Маълумки, бу комплекс президент Владимир Путиннинг 2004 йил октябрида Тожикистонга қилган сафаридан сўнг Россия ихтиёрига ўтказилган эди. “Нурек”нинг Россияга берилиши, Тожикистоннинг Россия ва Эрон билан ҳамкорликда Вахш дарёсига қуриладиган Сангтудин ГЭСини қуриб битказилишига рози бўлиши Душанбенинг Москва олдидаги қарзларини тартибга солиш жараёнини якунлади. Бу қарз 300 млн. АҚШ долларини ташкил қиларди.

Тожикистондаги
Тожикистондаги "ОКНО" мажмуи. Фарғона.Ру АА фотоси

Шундан сўнг, РФ Мудофаа вазири Сергей Иванов 2005 йилда Тожикистонга келиб “Окна” комплексини топширув актига биноан Россия ихтиёрига қабул қилиб олди. Энди эса бу жараённи якунловчи ҳужжатларга навбат келди.

Тожикистондаги “Окно” комплекси Санглок тоғида денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда жойлашган бўлиб, коинотни назорат қилиш борасида РФ космик қўшинлари таркибидаги энг самарали тизимдир.

Тожикистондаги
Тожикистондаги "ОКНО" мажмуи. Фарғона.Ру АА фотоси

”Окно” комплекси раҳбари полковник Сергей Чистяковнинг айтишича, комплекс 2000- 40 000 километр баландликдаги космик объектларни автоматик тарзда топишга мослашган. Комплекс бу объектлар тўғрисида координат, фотометрик ахборот йиғади, объектларнинг ҳаракат жадвали ҳисобини қилиб, маълумотларни юқори қўмондонликка жўнатади. Бундан ташқари, комплекс паст орбитал космик кемаларга (120-2000 км баландликда) ҳам хизмат кўрсата олади.

АҚШ ҳарбийларида бунга ўхшаш уч тизим бор. Лекин улар самарадорлик борасида “Окно”дан анча қоладилар. Чунки бу тизим катта миқдорда электр энергияси талаб қилади. Стратегик жиҳатдан “Окно” Россия ва унинг иттифоқчиларига нисбатан агрессияларнинг олдини олишда ташланган катта қадамдир. Замонавий урушларда энг замонавий юксак технологик қуролларга таянилади. Айни пайтда АҚШ ракетага қарши мудофаа борасида янги дастурни ишлаб чиқмоқда ва бу дастурнинг айрим элементларини коинотга жойлаштиришни режалаштирмоыда. Шундан келиб чиқиб, “Окно”нинг Россия ва иттифоқчилари хавфсизлигини таъминлашдаги аҳмияти йилдан-йилга муҳим аҳамият касб этиб боради.

Тожикистондаги
Тожикистондаги "ОКНО" мажмуи. Фарғона.Ру АА фотоси