12:49 msk, 17 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Бишкекда 1-апрелга бағишланган халқаро кўрик-танлов бўлиб ўтди

05.04.2006 22:39 msk

Гамал Боконбаев (Бишкек)

АПРЕЛДАГИ АВТОПОРТРЕТЛАР

1 апрелдан 7 апрелгача Бишкекдаги Гапар Айтиев номидаги Қирғизистон Тасвирий Санъат Миллий Музейида 1-апрелга бағишланган халқаро кўрик-танлов ишлари қўйилмоқда.

Бу кўрик-танлов Бишкекда тўртинчи маротаба ўтказилаяпти. Кўргазма ташкилотчилари "Museum" студияси ва «Тумар» артгуруҳи Ўзбекистон, Тожикистон, Арманистон, Франция, Ҳолландия ва ҳатто Боливиядан, шунингдек, Россия ва Қозоғистоннинг турли шаҳарларидан танлов иштирокчиларини йиға олганлар. Томошабинлар ва ҳайъат аъзолари эътиборига турли жанр ва йўналишдаги етмишдан ортиқ ишлар ҳавола қилинди.


Томошабинлар экспозиция билан танишаяптилар

Биринчи апрель танлови аввалдан режалаштирилган, кўп ҳолларда ўта баландпарвоз бўлган маданий тадбирлар маромини бузади. У Бишкекда тасвирий санъат жабҳасида норасмий бадиий оқимлар борлигига ёрқин далилдир.

Ишлар

2003 йилдаги танлов мавзуси «Чойнак», 2004 йилдагисиники «Қалпоқ», 2005 йилдагисиники «Тик турувчи пайпоқлар» бўлганди. 2006 йил мавзуси «Ростакам автопортрет» бўлди. Турли ижобий ва салбий жиҳатлар, муаммолар ва ўз устидан қозонилган кичик ғалабалар соҳиб бўлган ҳақиқий рассом (профессионал рассомлар, дизайнерлар, меъморлар, талабалар ва шунчаки ҳаваскорлар) тимсоли кўргазма иштирокчилари учун ифода материали бўлиб хизмат қилди:

Ташкилотчилар буни «замонавий санъат кўргазмаси» (contemporary art) деб атаб, кўргазма учун ҳеч қандай сунъий чегаралар қўймадилар. Асосий истак иложи борича ғайриодатий асарлар ва экспериментларни намойиш қилиш, яна бир марта кўпчилик томонидан қабул қилинган мавзулар ва эскирган сюжетлар андозасидан чиқишга уриниш эди.

Танлов ҳайъатига бу йил Қирғизистон Республикаси маданиятининг тан олинган ва мўътабар вакиллари – таниқли кинорежиссёр Актан Абдиқалиқов (ҳайъат раиси), мамлакатимиздаги кўплаб маданий ташаббуслар менежери ва проюсери Динара Чўчунбаева ҳамда кечагина танлов дебютантлари бўлган ёш йигитлар - Роман Маскалев ва Леонид Царских таклиф қилингандилар. Камина қулингиз, ушбу мақола муаллифи, ҳайъат иши модератори бўлдим.

Аввало, юмор, шунингдек, шаклнинг замонавийлиги ҳамда мазмуннинг долзарблиги асарларни баҳолашдаги мезон бўлди. Ҳаммаси бўлиб 12 та иш турли мукофотлар олди.


Ғолиблар

Гран-прини ҳайъат бир овоздан бишкеклик Эрнст Абдразақов ва Диля Халмурзинанинг «Мен колбасани яхши кўраман» фото-лойиҳасига беришга қарор қилди. Муаллифлар бизга киноя билан ҳамма нарсани «ўз ва ўзга»га бўлиш тамойили «бўғизга келганлиги»ни кўрсатишади. Оддий фуқаролар, обрўталаб мафкурачилардан фарқли ўлароқ, кундалик ҳаётда одам айиришга урғу бериш нақадар ҳавфлилигини яхши тушунадилар.


Танлов гран-приси – Абдразақов Эрнст, Халмурзина Диля (Бишкек) – «Мен колбасани яхши кўраман»


«Фото, графика» танловида биринчи ўрин – Артур Ян (Франция) – «Полициячи»


Бишкекдаги «З.А.Д.» гуруҳи ёш рассоми Артур Болжуров иши – «Ростакам автопортрет»



Кўрик-танлов очилишидаги нутқ

Мақоланинг тўла русча матнини бу ерда ўқинг.