02:04 msk, 24 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Москвада Хўжа Насриддин ҳайкали очилди

01.04.2006 21:41 msk

Ўз. ахб.

Қўлида китоб тутиб, олға кетаётган доимий сайёҳ. Унинг ёнида қадрдон эшаги. Кўп халқлар қаҳрамони Хўжа Насриддиннинг Кулги куни Москванинг Ярцевск кўчасида очилган ҳайкали ана шундай кўринишга эга.

Ҳайкалнинг очилиш маросимида биз турли миллат вакилларини учратдик, ахир Хўжа Насриддинни нафақат Ўрта Осиё ва Кавказда, балки Яқин ва Ўрта Шарқда ҳам халқ қаҳрамони деб ҳисоблайдилар-да. Йиғилганлар орасида озарбайжонлар, тожиклар, қозоқлар, афғонистонликлар, туркларни кўриш мумкин эди. Шунингдек асли москвалик бўлган кишилар ҳам кўп эдилар.


Ҳайкал муаллифи Андрей Орлов унинг иши Насриддинга қўйилган бошқа ҳайкаллардан ажралиб туради, деган фикрда. Ҳайкалтарош ҳайкал устида уч ой ишлаган. Унга кўра, даставвал бир нечта вариант бўлган. Уларнинг бирида Хўжа Насриддин туркона тарзда қўлида пиёла ушлаб ўтириб, эшаги билан суҳбатлашаётган бўлган. Бошқа бирида эса у эшаги устида кетаётган қилиб тасвирланган. Бироқ Насриддин ўз дўстини етаклаб кетаётган учинчи вариант ҳайкалтарошга ва ташаббускорларга кўпроқ маъқул тушган.

Автор скульптуры Андрей Орлов
Ҳайкал муаллифи Андрей Орлов

Лойиҳа ташаббускори «Маданиятлар мулоқоти – ягона олам» минтақавий жамоатчилик хайрия жамғармаси бўлган. Бу жамғарма 2005 йилда тузилган. У маданий меросни келажак авлод учун сақлаб қолиш бўйича тадбирлар ўтказади, миллий толерантлиликни шакллантириш ва халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга кўмаклашувчи дастур ва лойиҳаларни амалга оширади.

Глава ДИАЛОГ КУЛЬТУР – ЕДИНЫЙ МИР Руслан Байрамов
«Маданиятлар мулоқоти – ягона олам» жамғармаси раҳбари Руслан Байрамов

Ҳайкал очилиши чоғида Жамғарма раиси Руслан Байрамов сўзга чиқди. У Москвада Насриддинга ҳайкал қўйиш ғоясини қўллаган барчага самимий миннатдорчилик билдирди. Бундай кишилар кўпчиликни ташкил этганлар. Тадбирнинг бош ҳомийси «Трамплин» савдо комплекси бўлган. 2004 йил асгустида Савдо комплекси ёнида барон Мюнхаузен ҳайкали очилган, ҳали навбатда Дон Кихот, Кичкина Шаҳзода, Шерлок Холмс ва бошқа адабий қаҳрамонларга ҳайкал очиш иши турибди.

Насриддин ҳайкали очилганидан сўнг концерт бўлиб ўтди. Мусиқа, рақслар, шарқ ширинликлари мўл бўлди ва икки қозон ош дамланди.

Звучит песня Ходжи Насреддина
Хўжа Насриддиннинг қўшиғи янграмоқда

Ҳайкал очилишида Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот котиби Муҳаммад Эгамзод, Москвадаги тожик ва қозоқ жамоатлари вакиллари сўзга чиқдилар. Афсуски, Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари тадбирга келмадилар. Гарчи, ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, таклиф қилинган меҳмонлар орасида улар ҳам бўлганлар.