19:40 msk, 22 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Россия телеканали эфирида ўзбекистонлик Раъно Кубаеванинг фильми премьераси

27.03.2006 14:15 msk

Ўз. ахб.

Суратда: «Ажойиб водий» фильмидан лавҳа. Пастда – режиссёр Раъно Кубаева

Режиссёр Раъно Кубаеванинг «Ажойиб водий» фильми «Россия» телеканалида 31 март куни Москва вақти билан соат 23.10 да кўрсатилади. «Фарғона.Ру» бу режиссёр билан муштарийларни таништирган ва бу фильм ҳақида ёзганди. Аввалгиларга шуни қўшимча қилиб айтамизки, Россия телевидениеси орқали намойиш қилинган бу фильмни нафақат россиялик телетомошабинлар, балки яқин ҳорижлик, хусусан, ўзбекистонликлар ҳам томоша қилишлари мумкин. Афтидан, ўзбекистонликларга «Ажойиб водий»ни яқин орада кўра олиш учун бошқа имконият бўлмаса керак. Агар Интернетдан кўчириб олиш имкониятини ҳисобга олмаганда.

Бу воқеа орқали Раъно жуда жиддий мавзулар юзасидан ўз мулоҳазаларини кўп ёқлама баён қилади. Масалан, фильм парадоксал равишда европача сиёсий сатира ва шарқона ўз-ўзини маломат қилиш усулларини жо қилган. Реклама стереотипларидан келиб чиққан ҳолда, сюжетни айтиб бериш орқали эътиборингизни фильмга жалб қилиш ва унга аввалдан баҳо беришга ҳожат йўқ. Бу жиҳатдан фильмга сиз ўзингиз шарҳ бериш ҳамда режиссёр Раъно Кубаевага rano-kubaeva@yandex.ru манзили орқали шахсан мурожаат қилиш имкониятига эга бўласиз.

Шунингдек, режиссер Раъно Кубаева «Барс» киноширкати билан биргаликда тўла метражли бадиий фильм учун энг яхши сценарийга очиқ танлов ўтказаётганини ҳам эслатиб ўтамиз. Ғолиб сценарий экранлаштирилади. Асосий шарт – сценарий сюжети албатта Марказий Осиё билан боғлиқ бўлиши керак.